Latest news

15:40Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради  3 14:50Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод  5 13:40Буюк Хитой деворини қўриқлаётган мусулмон сарбозлар  16 13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  31 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  2 11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0 10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  1 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  1 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  5 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  12 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  10 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 07:24Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"  41

Uzbekistan

Oq-tepa

Birinchi liga. Round 21

14/09/2015, 16:30

1
:
6
Finished

Zomin

45'
90'
34'  
45'  
55'  
72'  
74'  
79'  
90'  
  • Учрашув якунланди. 6:1.
  • 90'
    Достонбек Тошматов ҳисобни биттага қисқартирди.
  • 85'
    ЭҲҲЕ! Берумий Абдунабиев салкам бўш қолган дарвозани 4 метрдан нишонга ола билмади.
  • 83'
    Бекзод Мирзамуродов ўрнига Шаҳбоз Мусаев ҳаракат қилади.
  • 81'
    Абдураҳмон Абдулҳақов ўрнига Лутфулла Файзуллаев майдонга тушди.
  • 79'
    Берумий Абдунабиев дарвозабон билан бирга-бир чиқиб жамоасининг олтинчи голини урди.
  • 77'
    Вусол Магерамов ўрнига Абдужалил Ҳасанов майдонга тушди.
  • 76'
    Исломбек Бийтўраев ўрнига Жалолжон Машарипов ҳаракат қилади.
  • 75'
    Темур Ҳакимов ўрнини Элёр Жаҳоновга бўшатиб берди.
  • 74'
    Ҳимоячилардан қочиб кетган Темур Ҳакимов бешинчи голни урди.
  • 72'
    Азамат Абдуллаев огоҳлантирилди.
  • 72'
    Темур Ҳакимов пенальтидан ҳисобни 4:0га ўзгартирди.
  • 68'
    Жўшқин Отабеков ўрнига Элдор Эргашев майдонга тушди.
  • 65'
    Жалолиддин Саидов ўрнига Темур Кагиров, Шаҳзод Анваров ўрнига Жўрабек Собиров майдонга тушди.
  • 63'
    ЭҲҲЕ! Ҳакимов ўнг қанотдан дарвозага зарба йўллади. Эшбўтаев тўпни уриб юборди. Қайтган тўпни Аҳмаджонов 6 метрлардан ноаниқ йўллади. Салкам бўш қолган дарвозани нишонга ола билмади.
  • 62'
    Мезбонлар захирасидаги Элёр Жаҳонов ўйинга ҳалақит бергани учун огоҳлантирлди.
  • 61'
    УҲ! Меҳмонларнинг ўйиндаги энг хавфли ҳужуми. Искандар Холмирзаевнинг 17 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди.
  • 55'
    Анвар Раҳимов ўрнига Берумий Абдунабиев майдонга тушди.
  • 55'
    Темур Ҳакимов ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.
  • 54'
    Исломбек Бийтўраев огоҳлантирилди.
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди.
  • Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Саноқли дақиқалардан сўнг иккинчи бўлим бошланади.
  • Биринчи бўлим якунланди! Танаффус!
  • 45+3'
    Мезбонлар аъзоси Маъруф Аҳмаджонов огоҳлантирилди.
  • 45+1'
    Темур Ҳакимов жамоасининг иккинчи голини урди. Меҳмонлар сардори чап қанотда Ҳакимовга тўпни олдириб қўйди. Анваров билан пас ўйнаган Темур аниқ зарбаси билан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Эшбўтаевнинг бошидан олган жароҳати жиддий шекилли, ҳали бошини ушлаб юрибди. Бу голни бартараф қилишига ҳам тўсқинлик қилди.
  • 44'
    Қорақуловнинг ерлатиб берган зарбасини қайтариш чоғида Эшбўтаев жиддий жароҳат олди чоғи, бақириб юборди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
  • 43'
    Анвар Раҳимов марказда ажойиб тўп узатиши билан Ҳакимовни қулай вазиятга чиқарди. Темурнинг зарбасини Эшбўтаев ушлаб олди.
  • 41'
    Мезбонлар иккинчи голни урганди. Аммо қанот ҳаками байроғини кўтариб, гол урган Жалолиддин Саидовни офсайдда эканлигини кўрсатди. Бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев уни тасдиқлади.
  • 35'
    Анвар Раҳимов ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб дарвозага кучли зарба йўллади. Озгина ноаниқ.
  • 34'
    Мезбонлар ҳисобни очишди. Кетма-кет уюштирилган икки ҳужумдан сўнг Эшбўтаев ҳам жамоасини муқаррар голдан қутқариб қола олмади. Темур Ҳакимов ўнг қанотдан ҳужум уюштириб тўпни жарима майдони ичига оширди. Ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилган Анваров дарвозабондан ўтиб кетган тўпни осонлик билан дарвозага жойлади.
  • 33'
    УҲ! Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Шаҳзод Анваров Эшбўтаевни алдаб ўтдику, зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
  • 30'
    Дарвозаларга зарба йўқ. Ўйин зерикарли тус олди.
  • 26'
    Анвар Раҳимов 26 метрлардан белгиланган жарима зарбасини дарвозага йўллади. Эшбўтаев тўпни осонлик билан ушлаб олди.
  • 23'
    Қанот ҳакамининг қаорига эътироз билдиргани учун Абдураҳмон Абдулҳақов огоҳлантирилди.
  • 18'
    Ўйин майдон марказида кечмоқда.
  • 12'
    УҲ! Анвар Раҳимовнинг бурчакдан йўллаган зарбаси хавфли чиқди.
  • 11'
    Футболчиларнинг илк дақиқалардаги шашти бироз пасайди
  • 8'
    Учрашувдаги биринчи зарба ноаниқ. Анвар Раҳимов 28 метрлардан дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ!
  • 4'
    Учрашув яхши бошланди. Мезбонлар устунликни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Меҳмонлар ҳимояни ўйлаётгани йўқ.
  • 1'
    Учрашув бошланди!
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
  • Захирадагилар: Расулжон Камолиддинов, Жалолжон Машарипов, Элдор Эргашев, Сардор Иномжонов, Лутфулла Файзуллаев, Шаҳбоз Мусаев, Бахтиёр Орипов.
  • “Зомин”: Шоҳруҳжон Эшбўтаев, Элдор Каримов, Азамат Абдуллаев, Убайдулло Набиев, Шукрулла Жониқулов, Исломбек Бийтураев, Жўшқин Отабеков, Достонбек Тошматов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Искандар Холмирзаев, Бекзод Мирзамуродов.
  • Захирадагилар: Рустам Дадабоев, Абдужалил Ҳасанов, Элёр Жаҳонов, Жўрабек Собиров, Берумий Абдунабиев, Темур Кагиров, Суҳробжон Саримсоқов.
  • “Оқ-тепа”: Михаил Наумов, Зафаржон Қорақулов, Фарҳод Мирааҳматов, Анвар Раҳимов, Шаҳзод Анваров, Темур Ҳакимов, Давронбек Умиров, Жалолиддин Саидов, Собир Усмонхўжаев, Маъруф Аҳмаджонов, Вусол Магерамов.
  • Ассалому алайкум! Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 7-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Зомин" учрашувининг матнли трансляцияси билан ушбу саҳифада танишишингиз мумкин.
Яндекс.Метрика