Latest news

18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  0 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  1 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  5 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  0 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  6 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   0 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  1 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  24 14:29Эндрик "Реал"да 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   28 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  5

Uzbekistan

Bunyodkor

Oliy liga. Round 19

22/08/2015, 19:00

1
:
0
Finished

Lokomotiv

Sanjar Shoakhmedov - 13'

Referee: Zokir Qodirov

45'
90'
60'  Zabikhillo Urinbaev (Viktor Karpenko)
82'  Shaker Zuagi (Vohid Shodiev)
13'  Sanjar Shoakhmedov
13'  Jasur Hasanov
39'  Salim Mustafaev
66'  Moydin Mamazulumov (Marat Bikmayev)
70'  Sanjar Shoakhmedov (Lutfulla Turaev)
85'  Dilshod Rakhmatullaev (Sardor Mirzaev)
  • "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувидан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча! Эътиборингиз учун ташаккур!
  • "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувидан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча! Эътиборингиз учун ташаккур!
  • ЎЙИН ТУГАДИ! "Локомотив" меҳмонда "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратди ва муҳим уч очкони қўлга киритди!
  • 90+2'
    "Локомотив"нинг навбатдаги ҳужуми. Марат Бикмаевнинг зарбасини Зуҳуров эгаллаб олди.
  • 90'
    Мурод Зуҳуров!!!!!!!!!!!!!!!!!! Марат Бикмаев белгиланган пенальтини ўзи амалга оширди. Мурод Зуҳуров эса чап тарафга тепилган зарбани бартараф этишга муваффақ бўлди. Қойил Зуҳуров!
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 89'
    Марат Бикмаевни Хайрула Каримов жарима майдончаси ичида йиқитди ва пенальти!
  • 88'
    "Бунёдкор" ўйинида на маъно, на мазмун кўринмаяпти... Ҳужумлари якунига етмай узилиб қолмоқда... Мақсадсиз ҳаракатлар самара келтирмаяпти...
  • 86'
    "Локомотив": Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Сардор Мирзаев майдонга туширилди.
  • 85'
    Виктор Карпенко Игнатий Нестеров дарвозаси томон узоқдан зарба йўллади. Зарба жуда кучсиз ва ноаниқ кетди.
  • 82'
    "Бунёдкор": Шакер Зуаги ўз ўрнини Воҳид Шодиевга бўшатиб берди.
  • 81'
    Турнинг марказий ўйини ва Тошкент дербиси мақомига мос кечмаётган учрашувда "қалдирғочлар" кутилганидан паст савияда ўйнашмоқда. "Локомотив" эса ўзи учун муҳим бўлган голни биринчи таймда уриб олган. Иккинчи бўлимни ҳам меҳмонлар нисбатан фаол ўтказишмоқда.
  • 78'
    "Бунёдкор" футболчилари ниҳоят Нестеров дарвозаси томон аниқ зарба йўллашди. Элдор Шомуродовнинг узоқдан тепган кучсиз зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
  • 75'
    Бугунги ўйинни томоша қилиш стадионга 2765 нафар томошабин ташриф буюрган.
  • 73'
    "Бунёдкор" бугун рақибига ҳар томонлама имкониятни бой бермоқда. Ўйин жиҳатидан ҳам "Локо" "қалдирғочлар"дан устунликка эришмоқда. Таблодаги ҳисоб ҳам меҳмонлар фойдаси томон ҳозирча.
  • 70'
    "Локомотив": Санжар Шоаҳмедов ўрнига Лутфулла Тўраев майдонга тушди.
  • 69'
    "Бунёдкор"нинг ҳужуми! Элдор Шомуродов Виктор Карпенкони қулай вазиятга чиқарганди. Карпенконинг зарбаси ноаниқ чиқди.
  • 68'
    Жасур Ҳасановдан ажойиб пасни қабул қилиб олган Санжар Шоаҳмедов жарима майдончаси олдидан дарвозага чиройли зарба йўллади. Ноаниқ.
  • 68'
    Жасур Ҳасановдан ажойиб пасни қабул қилиб олган Санжар Шоаҳмедов жарима майдончаси олдидан дарвозага чиройли зарба йўллади. Ноаниқ.
  • 66'
    "Локомотив": Мўйдин Мамазулумов ўрнига Марат Бикмаев майдонга чиқди.
  • 65'
    "Бунёдкор" бурчак зарбасидан самарали тарзда фойдалана олмади.
  • 64'
    Сато Минорини Яничич жарима майдончаси ичида йиқитди, аммо учрашув бош ҳаками Зокир Қодиров бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмади деб топди.
  • 62'
    Жасур Ҳасановнинг узоқдан тепган зарбаси мўлжалга аниқ бормади. Жуда ноаниқ.
  • 60'
    Ўзгариш. "Бунёдкор": Забиҳилло Ўринбоевнинг ўрнига Виктор Карпенко майдонга туширилди.
  • 58'
    "Локомотив" иккинчи бўлимни майдон эгаларидан кўра мазмунлироқ ўтказмоқда. "Бунёдкор" футболчиларининг ҳаракатларида жуда кўп хатоликлар кузатилмоқда.
  • 56'
    Икром Алибоев узоқ масофадан дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ.
  • 54'
    Кичик Жасур Ҳасанов жамоаси фойдасига бурчак тўпи ишлаб олганди. Аммо "темирйўлчилар" ушбу стандарт вазиятидан унумли фойдалана олишмади.
  • 52'
    Мурод Зуҳуровнинг ишончсиз ҳаракати "Бунёдкор"га қимматга тушиши мумкин эди. "Локомотив" иккинчи голни уриш ҳаракатида олдинга ўтмоқда...
  • 51'
    Минори Сато икки маротаба кетма-кет хатога йўл қўйди. Унинг тўп йўқотишидан сўнг "Локомотив" ҳужум қилди. Икром Алибоевнинг зарбаси жуда ноаниқ кетди.
  • 48'
    Акрамжон Комилов чап қанот бўйлаб олдинга борди ва тўпни жарима майдончасига ерлатиб узатди. Бу вазиятда Игнатий Нестеров ҳаммадан илдамроқ ҳаракат қилди тўпни ушлаб олди.
  • 47'
    "Бунёдкор" ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Аммо "темирйўлчилар" ҳимояси ишончли ўйнади ва хавфни бартараф этди.
  • Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи бўлимга қўшиб берилган 1 дақиқа ҳам ўтиб бўлди. Ҳозирча "Локомотив" ҳисобда олдинда, 0:1! Учрашув бош ҳаками ҳаками Зокир Қодиров жамоаларни танаффусга чорлади. ТАНАФФУС!
  • 45'
    "Локомотив" футболчилари тажриба эвазига ҳозирча майдон эгаларини мағлуб этишмоқда. "Бунёдкор" футболчиларига катта иштиёқ, шижоат бироз етишмаётгандек...
  • 44'
    Шакер Зуагининг жарма зарбасидан тепган тўпини Нестеров катта қийинчиликсиз ушлаб олди.
  • 42'
    Достон Ҳамдамов ва Сато Минорининг ўйлаган режаси иш бермади. Жарима майдончасига ошириб берилган тўпни ҳеч ким дарвозага йўллай олмади.
  • 40'
    Акмал Шораҳмедовга нисбатан Мустафоев ўйин қоидасини бузди. Зокир Қодиров Салим Мустафоевга огоҳлантириш кўрсатди. Жарима зарбаси.
  • 37'
    Ўйин темпи тушиб кетди. "Локомотив" рақибни ўз жарима майдончаси ичига қўймаяпти. "Темирйўлчилар"нинг ўзлари ҳам у қадар олдинга боришаётгани йўқ.
  • 33'
    Учрашувнинг сўнгги 5 дақиқаси майдон маркази олдида кечди.
  • 29'
    "Локомотив" энди ҳужумга отланганди. "Бунёдкор" ҳимоясида бироз саросима юзага келмоқда. "Темирйўлчилар"нинг бу галги ҳужуми пайтида Жасур Ҳасанов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани боис узилиб қолди.
  • 27'
    Хавфли вазият! Шакер Зуагининг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпига сўнгги зарбани бера оладиган футболчи топилмади. Акс ҳолда таблодаги ҳисоб тенглашиши мумкин эди...
  • 26'
    Ислом Тўхтахўжаевнинг хавфли зарбасини Мурод Зуҳуров қайтариб қолди. Бу вазиятда Зуҳуров жамоаси жонига оро кирди. "Локомотив" ҳисобни оширишга яна бир бор яқин келганди.
  • 25'
    Сал қолишига сал қолди. Хайрулла Каримов автогол соҳибига айланишига бир бахя қолди. Жасур Ҳасановнинг (катта) қанотдан ерлатиб узатиб берган тўпини Каримов ўз дарвозасига киритиб қўйиши мумкин эди. Бурчак зарбаси.
  • 24'
    "Бунёдкор" сўнгги беш дақиқани ҳужумда ўтказди. Сато Минори ҳозир Достон Ҳамдамовни яхши вазиятга чиқарганди. Аммо Ҳамдамов жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилишда кечикди ва зарбаси ўхшамади.
  • 22'
    Бурчак зарбасидан сўнг "Локо" ҳимоячилари қийин вазиятда қолишларига қарамай бир амаллаб тўпни ўз дарвозалари олдидан узоқлаштира олишди. Яничич жамоаси жонига оро кирди.
  • 20'
    "Бунёдкор"нинг ҳужуми. Элдор Шомуродов Нестеров қўриқлаётган дарвозага зарба йўлламоқчи бўлди. Аммо тўп йўлига ҳимоячи туғаноқ бўлди ва тўп майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.
  • 19'
    "Бунёдкор" бугун қарши ҳужумда ўйнамоқда. Гол ўтказиб юборилгач ҳам "қалдирочлар" катта куч билан олдинга боришмаяпти. Аксинча "Локомотив" ҳужумга ўтмоқда.
  • 17'
    "Бунёдкор" ўтказиб юборилган голдан сўнг олдинга боришга мажбур. Акмал Шораҳмедовнинг қанотдан уюштирган ҳужуми якунланмай қолди. "Локомотив" ҳимояда хато ўйнамаяпти.
  • 15'
    ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! САНЖАР ШОАҲМЕДОВ! "Локомотив" майдон марказидан ҳужум ташкил этди ва Санжар Шоаҳмедов ҳужумни ўнг қанотга кўчирди. Жасур Ҳасанов (кичик) томонидан узатиб берилган пасни Санжар Шоаҳмедовнинг ўзи самарали тарзда якунлади. "Локомотив" ҳисобда олдинга чиқиб олди, 0:1!
  • 13'
    Жарима зарбасини Жасур Ҳасанов эмас, балким Ислом Тўхтахўжаев амалга оширди. "Темирйўлчилар" ҳимоячисининг тепган тўпи мўлжалга аниқ бормади.
  • 11'
    Санжар Шоаҳмедовга нисбатан қоида бузилди. "Локомотив" жарима зарбасини амалга оширади. Тўп олдида Жасур Ҳасанов.
  • 11'
    Санжар Шоаҳмедовга нисбатан қоида бузилди. "Локомотив" жарима зарбасини амалга оширади. Тўп олдида Жасур Ҳасанов.
  • 10'
    Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда. Лекин ҳозирча айтарли хавфли вазиятлар содир этилмаяпти.
  • 8'
    Хавфли вазият! Акром Комилов узоқдан Нестеров қўриқлаётган дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлди. Унинг зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ кўриниш олди.
  • 5'
    "Локомотив" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жасур Ҳасанов (катта) томонидан тепилган зарбани Мурод Зуҳуров иккинчи уринишда ушлаб олди.
  • 4'
    "Локомотив" майдон марказида тўпни олдириб қўйди. Достон Ҳамдамов тезлик билан қарши ҳужумга ўтаётганди. Лекин ёш "қалдирғоч" тўп оширишда хатога йўл қўйди ва ҳужум узилиб қолди.
  • 3'
    "Локо" футболчилари тўпн назоратини ўз қўлларига олишган ва позицион ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишмоқда.
  • 1'
    "Бунёдкор" тезкор ҳужум билан ўйинни бошлади. Акмал Шораҳмедов тўпни Салим Мустафоевдан олиб қўйиб Элдор Шомуродовни олдинга бошлади. Шомуродовга нисбатан қоида бузилган эди. Бироқ бу вазиятда ҳакам ҳаммаси рисоладагидек деб ҳисоблади.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Тўпни ўйинга "Локо" футболчилари киритиб беришди...
  • Бугун "Локомотив" оқ рангли либосда, "Бунёдкор" эса тўқ кўк рангли формада ҳаракат қилади.
  • Демак диққат қиламиз! Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...
  • Учрашув давомида хизматингизда Шаҳбоз Беғамов Сиз азиз мухлислар билан бирга бўлади.
  • Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Д. Джалимов (Нукус) Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши). ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.
  • "Бунёдкор": 25.Муроджон Зухуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 5.Дилшод Жўраев, 7.Шакер Зуаги, 9.Минори Сато, 13.Иван Милошевич, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 39.Элдор Шомуродов, 48.Акрамжон Комилов Захира: 45.Акбар Тўраев, 14.Воҳид Шодиев, 20.Самир Бекрич, 22.Рустамжон Ашурматов, 27.Сардор Собирхўжаев, 31.Нодир Мавлонов, 77.Виктор Карпенко
  • “Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 9.Дилшод Раҳматуллаев, 16.Жасур Ж. Ҳасанов, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе (С), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев, 31.Неманья Яничич, 55.Мўйдинжон Мамазулунов, 77.Жасур О. Ҳасанов. Захира: 12.Маъмур Икромов, 3.Шавкатжон Муллажонов, 8.Сардор Мирзаев, 10.Марат Бикмаев, 13.Лутфулла Тўраев, 24.Иброҳимжон Раҳимов, 33.Олег Зотеев
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган марказий ўйин "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашуви матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади.
Яндекс.Метрика