Uzbekistan
|
Pakhtakor Stanislav Andreev - 30', Sherzod Karimov - 72', Sherzod Karimov - 74' |
Oliy liga. Round 19 21/08/2015, 18:30 0
:
3
Finished
|
Qizilqum |
Referee: Valentin Kovalenko
45'
90'
-
Учрашув якунланди. "Пахтакор" - "Қизилқум" 3:0
-
90'Ҳакам ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берди
-
86'Баҳодир Пардаев рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олмади
-
78'Сергеев ўрнига Холмуҳаммедов майдонга тушди
-
74'"Қизилқум" ҳимоячиси тўпни тепиб юбориш ўрнига ўзига тўғирлаб олишни маъқул кўрди, бундан унумли фойдаланиб қолган Пардаев тўпни жамоадошига етказди, Шерзод Каримовнинг аниқ зарбаси ҳужумга якун ясади. Ҳисоб йирик кўринишга келди, 3:0.
-
71'Қанотдан етказиб берилган тўпни "Қизилқум" дарвозабони ушлаб қололмади, қайтган тўпга Шерзод Каримов зарба берди ва ҳисоб 2:0га айланди
-
70'Алишер Ҳолиқов ўрнига Виктор Клишин майдонга тушди
-
66'Нўмон Ҳасанов телефон орқали ким биландир суҳбатлашяпти. Бу ким бўлиши мумкин?
-
61'Достон Абдураҳмонов ўрнига Асқар Муҳиддинов ("Қизилқум")
-
57'Жалолиддин Машарипов ўрнига Баҳодир Пардаев ўйинга қўшилди
-
56'Шерзод Каримовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини "Қизилқум" дарвозабони ушлаб олди
-
51'Жалолиддин Машарипов яқин масофадан дарвозага зарба беришда хатога йўл қўйди. Ҳисоб 1:0 бўлиб қолишда давом этади
-
49'"Пахтакор" футболчисининг ноаниқ тўп оширишдан сўнг меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди, аммо бунга "шерлар" йўл қўймади
-
46'Ўзгариш. "Пахтакор". Кахи Махарадзе ўрнига Шерзод Каримов майдонга тушди
-
Танаффус
-
45'Сарвар Холматовнинг кучли зарбаси Лобанов қўриқлаётган дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди
-
42'Махарадзенинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди
-
30'Махарадзенинг ерлатиб жарима майдони ичига етказиб берган тўпини Станислав Андреев дарвоза тўрига жойлаб қўйди
-
29'Машариповнинг жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини Козак дарвозага тўғирлаб қўя олмади
-
24'Игор Сергеевнинг кучли зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетди
-
18'Махарадзе жарима майдончаси ичида турган жамоадошига тўпни етказиб берди, аммо бош билан берилган зарба аниқ бўлмади
-
13'Ғайрат Жумаев ўрнига Сарвар Ҳолматов майдонга тушди
-
12'Козакнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди
-
10'Камолиддин Тожиев майдон марказида ўйин қоидасини бузди
-
8'Махарадзенинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ чиқди
-
4'Чап қанотдан Андреев жарима майдонига тўп оширди, Квесиешвили тўпни қайтарди
-
1'ЎЙИН БОШЛАНДИ
-
"Қизилқум": Эркин Жабборов, Акмал Рустамов (с), Андрей Деркач, Георгий Квесиешвили, Миржалол Қурбонов, Азизбек Усмонов, Достон Абдураҳмонов, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Бобур Искандаров, Алишер Холиқов Захира: Артём Макосин, Дилшод Ҳамроев, Баҳриддин Ваҳобов, Асқар Муҳиддинов, Сарвар Холматов, Виктор Клишин, Баҳром Нарзуллаев
-
"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе (с), Станислав Андреев, Жалолиддин Машарипов, Владимир Козак, Игорь Сергеев Захира: Акмал Турсунбоев, Мурод Холмуҳаммедов, Шерзод Каримов, Баҳодир Пардаев, Анвар Солиев, Алишер Мирзаев, Аббос Отахонов
-
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Пахтакор" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйин бошланмоқда
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди