Latest news

12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  1 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   4 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  37 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3

International

South Korea

Tae-Hee Nam - 67', Ja-Cheol Koo - 85'

World Cup Qualification AFC 3rd Round Grp. A . Round 5

15/11/2016, 15:00

1
:
2
Finished

Uzbekistan

Marat Bikmaev - 25'

45'
90'
63'  Dong-Won Ji (Jae-Sung Lee)
67'  Tae-Hee Nam
67'  Jung-Hyub Lee (Shin-Wook Kim)
82'  Joo-Ho Park (Chul Hong)
85'  Ja-Cheol Koo
90'  Shin-Wook Kim
90'  Heung-Min Son
25'  Marat Bikmaev
61'  Marat Bikmaev (Aleksandr Geynrikh)
80'  Eldor Shomurodov (Javokhir Sokhibov)
88'  Vadim Afonin (Sardor Rashidov)
  • 90+3'
    ЎЙИН ТУГАДИ. Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:1
  • 90'
    ЎЙИНГА 3 дақиқа қўшилди
  • 85'
    ГОЛ! 2:1 Ку Жа Чол
  • 81'
    Ўзгариш. Жанубий Корея. Парк Жу Ху ўрнига Хонг Чул тушди
  • 79'
    Ўзгариш. Элдор Шомуродов ўрнига Жавоҳир Соҳибов тушди
  • 76'
    Сергеев Ким Шин Вукни йиқитди. Жарима тўпини мезбонлар тепишади. Нам Таэ Хининг зарбаси жонли деворга тегди
  • 73'
    Хавфли вазият! Гейнрих зарба берди, ҳимоячилар тўпни қайтарди
  • 67'
    ГОЛ! Чап қанотдан узатилган тўпни қайтаришда Лобанов хатога йўл қўйди, Нам Таэ Хи боши билан гол урди - 1:1
  • 66'
    Ўзгариш. Жанубий Корея. Ли Жон Хёп ўрнига Ким Шин Вук тушди
  • 65'
    Хавфли вазият! Аҳмедов тўпни Гейнрихга узатди, Сашанинг ўнг томондан йўллаган зарабаси ноаниқ кетди
  • 63'
    Ўзгариш. Жанубий Корея. Жи Донг Вон ўрнига Ли Жаэ Сунг тушди
  • 61'
    Хавфли вазият! Чап қанотдан Денисов жарима майдони ичига ёриб кирди, унинг узатган тўпи дарвозабонга насиб қилди
  • 60'
    Ўзгариш. Марат Бикмаев ўрнига Александр Гейнрих тушди
  • 56'
    Корейслар катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда, ҳозирча фойдасиз, шундай бўлаверсин ўйин охиригача
  • 53'
    Хавфли вазият! Даврон Ҳошимов рақибнинг ҳужумини қайтаришга эришди, у жамоамизни голдан қутқарди
  • 51'
    Ҳошимов Сон Хон Менни йиқитгани учун жарима тўпи ишлашди. Жарима тўпидан сўнг Лобанов хатога йўл қўйди, Ҳимоячиларимиз тўпни қайтариб юборишди
  • 48'
    ЗАРБА! Ки Сон Йоннинг кучли зарбаси ноаниқ кетди!
  • 47'
    Виталий Денисов Ку Жа Чол билан тўқнашувда оёғидан жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам беришди
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди
  • 45+1'
    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча Ўзбекистон олдинда. 15 дақиқа дам оламиз ва шу ерга қайтамиз
  • 45'
    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди
  • 44'
    Виталий Денисов тўпни аутдан ташлаб берди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
  • 41'
    Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги мухлисларимиз Сеулдаги стадионда бир овоз билан Ўзбекистон, Ўзбекистон, Ўзбекистон деб ҳайқиришмоқда! Шунчаки қойил!
  • 40'
    Англия, Германияда ўйнайдиган легионерлар ҳозирча ҳужумларни якунлай олишмаяпти
  • 37'
    Хавфли вазият! Ўнг қанотдан жарима тўпини амалга оширишди, бош билан йўлланган зарба дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди
  • 35'
    Ҳозирча барчаси бизни қониқтирмоқда. Корейслар шошилишмоқда, ҳимоямиз ҳозирча ишончли
  • 32'
    ЗАРБА! Сон Хон Миннинг зарбаси Лобановнинг қўлига бориб тушди!
  • 27'
    Корейслар голдан карахт аҳволга тушиб қолишди. Вакилларимиз ҳужумни кўпайтиришди
  • 25'
    Ҳимоячи тўпни дарвозабонга узатишда хатога йўл қўйди, дарвозабон тўпни қайтариш учун ўз жарима майдонини тарк этди. Марат Бикмаев тўпни эгаллаб олиб 35-40 метрлардан чап оёғида дарвозани ишғол қилди! Супер гол!
  • 25'
    ГООООООООООООООООООООООООООЛ! 0:1 МАРАТ БИКМАЕВВВВВВВВВВВВВВВВВВВВВВВ!
  • 21'
    Хавфли вазият! Аҳмедов-Шомуродов жуфтлиги ҳужумга ўтди, Элдор эса тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
  • 18'
    Шомуродов чап қанотдан олдинга ўтди, бироқ икки ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди
  • 17'
    Ўйин темпи анча ошиб кетди. Элдор Шомуродовнинг чап қанотдан узатган тўпини дарвозабон эгаллаб олди
  • 16'
    ЗАРБААААААААА! Ўйиндаги илк зарбани Одил Аҳмедов амалга оширди, хавфли лекин бироз ноаниқ зарба!
  • 15'
    Майдон марказида Марат Бикмаевни йиқитишди, Нам Таэ Хи ҳакамга жиддий эътироз билдирди
  • 13'
    Хавфли вазият. Ўнг қанотдан жарима майдонимизга узатилган тўпни Лобанов қайтариб юборди
  • 11'
    Ли Жонг Хёп ўнг қанотдан олдинга ўтди, уни Виталий Денисов зарарсизлантира олди
  • 10'
    Устунлик корейслар томонида. Буни барча кутаганди шундай эмасми? Ҳозирча ҳимояланаяпмиз
  • 8'
    Бурчак тўпидан кейин Нам Таэ Хи кучли зарба берди, анча ноаниқ!
  • 7'
    Хавфли вазият! Сон Хон Мин чап қанотда Даврон Ҳошимовни алдади, ҳужум бурчак тўпи билан тугади.
  • 5'
    Корейслар илк бурчак тўпи амалга оширишмоқда, Нам Таэ Хининг узатган тўпидан сўнг зарба берилди, кучсиз зарбани ҳимоячилар қайтаришди
  • 4'
    Ҳозирча иккала жамоа дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир этилгани йўқ. Рақиблар ўнг қанотдан ҳужумга ўтишмоқда
  • 2'
    Учрашувни мезбонлар ҳужумкор бошлашди. Сон Хон Мен ўзига узатилган тўпга ета олмади
  • ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Навбат Жанубий Корея давлат мадҳиясига
  • Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда
  • Иккала жамоа майдонга тушиб келмоқда
  • Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 3.Саламат Қутибоев, 6.Жалолиддин Машарипов, 7.Жамшид Болтабоев, 8.Сервер Жепаров, 10.Сардор Рашидов, 12.Игнатий Нестеров, 14.Жавоҳир Соҳибов, 15.Александр Гейнрих, 16.Станислав Андреев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Жамшид Искандеров.
  • Жанубий Кореянинг Захираси: 1.Квон Сун Таэ, 2.Чои Чул Сун, 3.Хонг Чул, 5.Квак Таэ Хви, 8.Ким Бо Кюнг, 9.Ким Шин Вук, 12.Ли Жаэ Сунг, 14.Хан Кук Юнг, 15.Хонг Жонг Хо, 17.Ли Чон Йонг, 19.Жунг Ву Йонг, 21.Ким Жин Хён.
  • Ҳакамлар: Фаҳад Ал Мирдаси, Абдуллоҳ Ал Шалвай, Муҳаммад Ал Абакри, Турки Муҳаммаж Ал Худхайр (барчаси Саудия Арабистони)
  • Жанубий Корея - 23.Ким Сонг Гю, 4.Ким Ки Хи, 6.Парк Жу Ху, 7.Сон Хон Мен, 10.Нам Таэ Хи, 11.Жи Донг Вон, 13.Ку Жа Чол, 16.Ки Сон Йонг, 18.Ли Жон Хёп, 20.Жанг Хюн Су, 22.Ким Чанг Су.
  • Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 19.Виталий Денисов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 13.Даврон Ҳошимов, 18.Отабек Шукуров, 17.Вадим Афонин, 9.Одил Аҳмедов, 4.Марат Бикмаев, 23.Элдор Шомуродов, 11.Игорь Сергеев.
  • ЖЧ-2018 саралаши, 3-босқичи доирасидаги Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Яндекс.Метрика