Latest news

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  2 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  66 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  10 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

International

Al-Jazira

Ali Ahmed Mabkhout - 62'

AFC Champions League grp. C . Round 5

19/04/2016, 22:50

3
:
1
Finished

Pakhtakor Tashkent

Sherzodbek Karimov - 9', Igor Sergeev - 64', Igor Sergeev - 83'

45'
90'
62'  Ali Ahmed Mabkhout
67'  Ahmed Al Hashmi (Kenwyne Jones)
76'  Ahmed Al Ghilani (Khalfan Mubarak)
83'  Yaqoub Al Hosani (Sultan Al Shamsi)
9'  Sherzodbek Karimov
64'  Igor Sergeev
76'  Vladimir Kozak (Akbarjon Ismatullaev)
83'  Igor Sergeev
88'  Jaloliddin Masharipov (Oybek Kilichev)
90'  Sherzodbek Karimov (Sukhrob Berdyev)
  • 90+3'
    ЎЙИН ТУГАДИ! "Ал Жазира" - "Пахтакор" 1:3
  • 90'
    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди
  • 88'
    Жалолиддин Машарипов ўрнига Ойбек Қиличев тушди
  • 82'
    ГООООООООООООООООООООООЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 1:3
  • 82'
    ПЕНАЛЬТИ! Игорь Сергеев пенальти ишлади!
  • 79'
    ЗАРБА! Али Мабхут жарима тўпини амалга оширди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб ўтди
  • 75'
    Геилани ўрнига Халфан Муборак тушди
  • 74'
    Владимир Козак ўрнига Акбар Исматуллаев тушди
  • 72'
    Мезбонлар қўпол ўйин намойиш этишмоқда. Уларга натижа у қадар ҳам муҳим эмасдек
  • 65'
    Мезбонлар сафида ўзгариш. Ал Ҳашми ўрнига Кенвайн Жонс тушди
  • 63'
    ГООООООООООООООООООООЛ! ИГООООООООООООРЬ! СЕРГЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! Рақиб ҳимоячиларини хато қилишга мажбур қилган Сергеев жарима майдони ичига кириб бориб кучли зарба билан гол урди - 1:2
  • 61'
    ГОЛ! Али Мабхут пенальтидан гол урди - 1:1.
  • 61'
    ПЕНАЛЬТИ! Жарима тўпидан сўнг Рибкин тўпни ушлаб қола олмади ва рақиб ҳужумчисини йиқитди. Ҳакам пенальти белгилади
  • 60'
    Мезбонлар хавфли жарима тўпига эга бўлишди
  • 57'
    ЗАРБАААААА! Игорь Сергеев жарима майдони ёнидан кучли зарба берди, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди!
  • 54'
    "Ал Жазира" гол уриб ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳужумлар охирига етмай қолмоқда
  • 52'
    Али Мабхут огоҳлантирилди
  • 48'
    Бўлимни "шерлар" ҳужумкор тарзда бошлашди. Икки бор бурчак тўпи амалга оширилди
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45+1'
    Биринчи бўлим якунланди. "Ал Жазира" - "Пахтакор" 0:1
  • 44'
    ЗАРБА! Сергеевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб ноаниқ кетди
  • 44'
    Энди "Пахтакор" гуруҳдан чиқиши учун бугун ҳам, Тошкентда ҳам "Ал Жазира"ни мағлуб этиши керак. Шу билан бирга "Тракторсози" ўз уйида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этиши шарт.
  • 43'
    Ҳозиргина гуруҳдаги иккинчи ўйин тугади. "Ал Ҳилол" - "Тракторсози" 0:2
  • 42'
    Саиф Халфан огоҳлантирилди
  • 40'
    Таъкидлаш лозимки "Ал Жазира" бош мураббийи Хен Тен Катега "Арсенал" клуби собиқ дарвозабони Мануэль Алмуния ёрдам бермоқда.
  • 39'
    ЗАРБАААААААААААААААААА! "Пахтакор"нинг ажойиб тезкор қарши ҳужуми. Шерзод Каримов ўнг қанотдан тўпни Соҳибовга узатди, Жавоҳир ортидан келаётган шерикларига тўпни ташлаб кетди, Машарипов икки рақибни чалғитиб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди!
  • 35'
    "Пахтакор" ҳимоячилари жуда ҳам пала партиш ўйнашмоқда. Ўзимизга келишимиз керак йигитлар!
  • 33'
    Тиаго Невес яна бир жарима тўпини амалга оширди, Рибкин яна ўз ўрнида!
  • 30'
    Мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди. Абдулла Мусанинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Никита Рибкин қайтарди!
  • 27'
    Хавфли вазият. Геилани икки ҳимоячидан қочиб кетиб дарвозага зарба берди, Рибкин тўпни қайтарди, ундан олдинроқ ҳакам ҳуштагини чалиб ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди
  • 26'
    ЗАРБА! Жавоҳир Соҳибовнинг кучли зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди
  • 22'
    Мезбонлар катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда, ҳозирча Рибкин ишончли ўйнамоқда. Ҳимоячилар ҳақида бундай дея олмаймиз
  • 20'
    Жавоҳир Соҳибов огоҳлантирилди
  • 19'
    Аднан Ораховац мезбонларга совға тайёрлади... Бироқ Мабхут бирга бир вазиятдан Рибкинни доғда қолдира олмади
  • 16'
    ЗАРБА! Шерзод Каримов ўнг қанотдан жарима майдонига яқинлашиб келди ва марказда турган Машариповга тўп узатди, Жалолиддиннинг ерлатиб берган зарбасини посбон ушлаб қолди
  • 15'
    Тиаго Невеснинг пасидан сўнг Муса зарба берди, ноаниқ!
  • 9'
    Машарипов жарима тўпини ишлади. Чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини Шерзод Каримов дарвозага йўллади ва ажойиб гол урди - 0:1.
  • 9'
    ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ШЕРЗООООООООООООД! КАРИМОООООООООООВ! 0:1
  • 8'
    "Пахтакор" бурчак тўпига эга бўлди. Жарима майдонига узатилган тўпни дарвозабон Холид Ал Сенани қайтариб юборди
  • 4'
    Нўъмон Ҳасанов онаси бетоблиги туфайли БААга бормаган. Шу боис "Пахтакор"ни ёрдамчи мураббий Григорий Колосовский бошқармоқда
  • 3'
    "Пахтакор"нинг илк дақиқалардаги икки ҳужуми ўнг қанотдан ташкил этилди. Бироқ Даврон Ҳошимовнинг узатган тўплари ноаниқ кетди.
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Жамоалар 1 дақиқа сукут сақлашди
  • Куни кеча ОФК собиқ бош котиби Дато Сри Пол Мони Самуэль 71 ёшида вафот этди. Шу боис ОФК 19 ва 20 апрель кунлари бўлиб ўтадиган ўйинлар бир дақиқалик сукут билан бошланадиган бўлди.
  • Иккала жамоа майдонга тушиб келди
  • "Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 7.Азим Аҳмедов, 8.Шерзод Каримов, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев, 14.Жамшид Болтабоев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 21.Камолиддин Тожиев, 24.Даврон Ҳошимов, 29.Владимир Козак.
  • "Ал Жазира": 36.Ал Сенани, 6.Халфан, 7.Мабхут, 8.Парк Жонг Ву, 10.Тиаго Невес, 11.Геилани, 12.Рашид, 18.Муса, 21.Юсуф, 70.Ал Ҳашми, 82.Абдулазиз.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Ал Жазира" - "Пахтакор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг
Яндекс.Метрика