Latest news

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  3 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  1 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

International

Lokomotiv Tashkent

AFC Champions League grp. A . Round 6

04/05/2016, 21:00

0
:
0
Finished

Al-Nasr SC

45'
90'
63'  Oleg Zoteev (Sherzod Fayziev)
67'  Temurkhuja Abdukholiqov (Marat Bikmaev)
76'  Ikrom Alibaev (Sadriddin Abdullaev)
78'  Nilmar (Salem Saleh)
89'  Jires Kembo-Ekoko (Tariq Ahmed)
90'  Jonathan Pitroipa (Ahmed Khameis Rabei)
  • 90+3'
    Ўйин якунланди! 0:0. "Темирйўлчилар" биринчи ўринни олган ҳолда кейинги босқичга йўлланма олдилар
  • 90+1'
    Меҳмонлар таркибида сўнгги ўзгариш:: Питроипа ўрнига Аҳмад Хамис майдонга тушди
  • 90'
    Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди
  • 88'
    "Ал Наср" таркибидаги Экоко ўрнига Тариқ Аҳмед майдонга туширилди
  • 85'
    Рақиблар дарвозабони ўйинни чўзишга ҳаракат қилмоқда...
  • 83'
    Таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳозир қайд этилаётган дуранг иккала жамоани ҳам қониқтиради. Агар шу ҳисоб сақлаб қолинадиган бўлса "Локомотив" биринчи ўрин, "Ал Наср" иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олади
  • 80'
    Нариги ўйинда ҳисоб 0:2 га етди
  • 79'
    Рақиблар сафида ўйинчи алмаштирилди: Нилмар ўрнига Салим Режаби майдонга тушди
  • 78'
    Ислом Тўхтахўжаев Луисга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка ишлаб олди
  • 76'
    "Локомотив" таркибида учинчи ўзгариш: Икром Алибоев ўрнига Садриддин Абдуллаев ўйинни давом эттиради
  • 73'
    "Сепахон" - "Ал Иттиҳод" ўйинида ҳамон 0:1 ҳисоби ушланиб турибди
  • 70'
    Бугунги ўйинни стадиондан 3303 нафар томошабин кузатиб бормоқда
  • 67'
    Абдуҳолиқов ўрнига Бикмев ўйинни давом эттиради
  • 66'
    "Локомотив" футболчиларининг навбатдаги ҳужуми. Афсуски, яна самарасиз
  • 63'
    "Локомотив" таркибида ўзгариш: Зотеев ўрнига Шерзод Файзиев майдонга туширилди
  • 59'
    Тўпни назорат қилиш бўйича устунлик "темирйўлчилар" томонда
  • 54'
    Мезбонлар ўнг қанотдан ҳужум уюштиришга уриниб кўргандилар. Ошириб берилган тўп эса рақиб посбонининг қўлларига бориб тушди
  • 50'
    Санжаррррр.... Ярим ҳимоячимизнинг берган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтариб қолди!
  • 48'
    Экоконинг берган зарбаси жуда ноаниқ
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • ТАНАФФУС!
  • 45+1'
    Ҳакамнинг биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун қўшиб берган бир дақиқаси ўз якунига етди
  • 45'
    Икром Алибоевнинг узоқдан берган навбатдаги ноаниқ зарбаси...
  • 43'
    "Локо" футболчилари майдон марказига яқин жойда рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатишди
  • 38'
    Тўп Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг қўлига бориб тегди. Яна бир ҳужум тўхтаб қолди
  • 35'
    Зарбаааа! Санжар Шоаҳмедоввв! Унинг узоқдан берган зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан қайтариб қолди...
  • 30'
    Гуруҳда параллель равишда бўлиб ўтаётган ўйинда "Ал Иттиҳод" "Сепахон" дарвозасига гол киритиб ҳисобда олдинга чиқиб олди.
  • 26'
    Алибоев тўпни ўнг қанотдан очилаётган Жепаровга ташлади, Сервер эса бир ҳаракатда тўпни жарима майдонига етказиб берди, аммо унга ҳеч ким ета олмади
  • 25'
    Ўйин темпи жуда паст. Жамоалар таваккал қилишни исташмаяпти
  • 15'
    Салим Мустафоевга нисбатан қоида бузилди. Жепаровнинг ошириб берган тўпига Мустафоев ета олмади. "Ал Наср" дарвозабони тўпни ўйинга киритади
  • 8'
    Учрашувдаги илк хавфли вазиятни "темирйўлчилар" яратишди. Темурхўжа ўзига етказиб берилган тўпни тўхтата олмади ва бирга бир чиқиш имкониятини қўлдан бой берди
  • 4'
    Сардор Мирзаев чап қанотдан қочиб кетишга уринди, аммо рақиб жамоа ҳимоячиси тўпни олиб қўйди
  • 1'
    Ҳакам хуштак чалди, учрашувни "Ал Наср" бошлаб берди.
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
  • ИККАЛА ЖАМОАНИНГ АСОСИЙ ТАРКИБЛАРИ:
  • "ЛОКОМОТИВ" - 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев, 33.Олег Зотеев.
  • "АЛ НАСР" - 12.Аҳмад Шамбих, 4.Жалол, 6.Ҳамис, 7.Нилмар, 8.Кембо Экоко, 10.Луис Хименес, 11.Питройпа, 16.Муборак, 18.Ал Ясси, 20.Сулаймон, 23.Дҳаҳи.
Яндекс.Метрика