Latest news

17:29Расман: "Севилья" "Интер" ярим ҳимоячиси трансферини эълон қилди  0 17:06"Агар Мудрикни 100 млн еврога сотиб олишган бўлса, Глушенковнинг нархи 200 млн"  0 16:30"Зенит" "Марсель" футболчисига 10 млн евро маош таклиф қилган, лекин...  0 16:07Гюндоган "Барселона"дан кетмайди  4 15:42Киммих бу ёз "Бавария"дан кетмайди  1 15:11"Арсенал" "Евро"да порлаган туркияликни ўз сафида кўрмоқчи  2 14:38"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерни сотиб олмоқчи  4 14:12"Челси" "Атлетико"нинг Олимпиададаги ҳужумчисини сотиб олмоқчи  4 13:39"Бавария" 2025 йил ёзида Симонс билан шартнома имзоламоқчи  1 13:14Мбаппе ёки Винисиус — пенальти ва жарима зарбаларини ким тепади?  3 12:48Расман: Ромеу "Жирона"га қайтди  4 12:22Танташев кеча олган жароҳати туфайли Элит ОЧЛ плей-офф учрашувида ишлай олмайди  9 12:15Мареска "Челси" нима учун Галлахерни сотишга мажбурлигини тушунтирди  0 11:55"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 11:03Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  0

International

Roma

Champions League Final Stage . Round 1/8

17/02/2016, 23:45

2
:
0
Finished

Real Madrid

Cristiano Ronaldo - 57', Jese - 86'

Stadium: Stadio Olimpico, Rome, 55612 spectators

Referee: Pavel Kralovec

45'
90'
64'  Stephan El Shaarawy (Edin Dzeko)
77'  William Vainqueur (Daniele De Rossi)
87'  Alessandro Florenzi (Francesco Totti)
57'  Cristiano Ronaldo
57'  Marcelo
62'  Raphael Varane
64'  Isco (Mateo Kovacic)
82'  James Rodriguez (Jese)
85'  Sergio Ramos
86'  Jese
89'  Cristiano Ronaldo (Casemiro)
  • Ушбу ўйиндан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлди. Эътиборингиз учун ташаккур!
  • ЎЙИН ТУГАДИ! "Реал" жавоб учрашуви олдидан ўз имкониятларини жуда яхшилаб олмоқда. Лекин олдинда Мадридда бўладиган ўйин кутиб турибди. Ҳаммаси расман Испанияда ҳал этилади.
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 89'
    "Реал": Роналду ўрнига Каземиро майдонга туширилди.
  • 87'
    Бугунги ўйин тақдири деярли ҳал этилди. "Рома" жавоб ўйини олдидан ўз имкониятларини сақлаб қолиш учун биргина гол уриши керак ва улар бунга ҳаракат қилишади.
  • 86'
    Гооооооооооооооооооооллллллллллллллллллллллллллллллл! ХЕСЕ! Яқиндагина майдонга тушган ҳужумчи икки ҳимоячини алдаб ўтди ва дарвозани ўткир бурчагини аниқ нишонга олди - 0:2.
  • 85'
    Серхио Рамос огоҳлантирилди.
  • 84'
    "Реал" тўпни ўзида сақлаб турган ҳолда ўйин вақтини ўтказмоқда. "Рома" эса бунга қарши чораларни изламоқда ва олдинга боришни кўзламоқда.
  • 82'
    "Реал": Хамес ўз ўрнини Хесега бўшатиб берди.
  • 81'
    "Рома" футболчилари ҳакамдан пенальти сўрашмоқда. Аммо ҳакам уларнинг фикрига қўшилмади.
  • 79'
    Қандай вазият!!!! Эдин Жеко!!! Спалетти бу ҳужумчини гол уриши учун майдонга туширганди. Жекода ҳозир жуда яхши имконият юзага келди. Бироқ Жеконинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди...
  • 78'
    Хамес Родригез! Ронулдунинг тўп оширишидан сўнг Хамесда жуда қулай имконият пайдо бўлди. Родригезнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 77'
    "Рома" сафида ўзгариш: Ванкер ўрнига Де Росси майдонга чиқди.
  • 76'
    "Реал" "Рома"нинг сўнгги ҳужумидан сўнг ўйин тизгинини рақибга бериб қўйиш яхши эмаслигини тушуниб етди. "Реал" энди тўпни назорат қилмоқда...
  • 74'
    "Реал"нинг бу сафарги ҳужуми ўнг қанот бўйлаб ташкил этилди. Хамес томонидан ошириб берилган тўпни Роналду боши билан дарвозага йўналтирди. Тўп дарвоза устунининг олдигинасидан ўтиб кетди... Ўйин тақдири ҳал этилишига бир бахя қолди...
  • 72'
    Ажойиб!! Ўйин шиддат олди!! "Рома"нинг хавфли ҳужуми! Салах, Наинголан, Жеко ва Ванкер иштирок этган ҳужум сал қолса гол билан якунланар эди. Ванкернинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига бирозгина аниқлик етишмади... Ўйин анча жонланди...
  • 71'
    Яна ўша тиниб-тинчимас Салах ўз қанотидан ҳужум ташкил этди. Бироқ мадридликлар ҳимояси ушбу ҳужумни бартараф этди.
  • 70'
    "Реал" энди "Рома" бутун учрашув давомида қилган ишни қилади. Яъни улар рақибни қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилишади.
  • 69'
    Ўйин тизгини тўлиқ "Рома" қўлига ўтди.
  • 67'
    Жамоалар навбати билан ҳужум қилишмоқда. "Рома" энди Эдин Жекога қулай вазият яратиб бериши лозим. Уларга гол жуда зарур. "Реал" эса ҳимояда эҳтиёткор ўйнаши лозим. Ҳисоб уларни қониқтиради.
  • 64'
    "Реал" ҳам ушбу дақиқада ўзгаришга қўл урди. Иско ўрнига Матео Ковачич майдонга туширилди.
  • 64'
    "Рома"да ўзгариш: Эль-Шаарави ўрнига Жеко майдонга тушди.
  • 61'
    "Рома" энди бор эътиборини ҳужумга қаратмаса бўлмайди. Буни тушуниб турган римликлар олдинга интилишмоқда. Кейлор Навас ҳозирги вазиятда муштлари билан ўз дарвозаси олдидаги хавфни олдини олди.
  • 59'
    "Реал" голдан сўнг янада фаоллашди. Роналду ўз қанотидан яна бир хавфли ҳужум ташкил этди. Аммо унинг жарима майдончасига ошириб берган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.
  • 57'
    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! РОНАЛДУУУУУУ!!!!!!! "Реал" ниҳоят гол урди. Роналду ўз қанотидан катта тезлик билан кириб борди ва Флоренцини ўзининг одатий ҳаракатлари билан осонлик билан алдаб ўтди ва тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди - 0:1. ЧИРОЙЛИ ГОЛ!
  • 56'
    "Рома"да гол уриш қулай вазият бўлди. Эль-Шаарави яна ўз имкониятидан фойдалана билмади. Кейлор Навас бу сафар илдамроқ ҳаракат қилди ва хавфни бартараф этди.
  • 54'
    Роналду Манолас билан тўп учун кураш пайтида майдонга йиқилди. Ҳакам бу вазиятда қоида бузилмади деб топди. Роналдунинг фикри эса бошқача. Мухлислар эса Роналдунинг йиқилишига ўз реакцияларини билдиришди.
  • 53'
    "Рома" ҳужумга ўтди. Рюдигер рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб дарвозага йўлламоқчи бўлган пайтда Рамос яхши ўйнади ва хавфни бартараф этди.
  • 53'
    "Рома" ҳужумга ўтди. Рюдигер рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб дарвозага йўлламоқчи бўлган пайтда Рамос яхши ўйнади ва хавфни бартараф этди.
  • 52'
    "Рома"нинг узоқ ўйлаган ҳужуми бурчак зарбаси ишлаш билан тугади. Энди стандарт вазияти. "Рома" учун бу имконият.
  • 49'
    "Рома" тўпни рақибга бериб уларни ўз жарима майдончаси олдида қарши олмоқда. Тўпни олиб қўйилгач эса тезда қарши ҳужумга ўтилмоқда. Спалетти "Реал"ни бугун қарши ҳужумда жазоламоқчи шекилли...
  • 47'
    Роналду чап қанотдан катта тезликда олдинга интилди ва рақиб ҳимоячиси унга тўпни майдонда сақлаб қолишига йўл қўймади. Роналду эса тўп рақиб оёғидан майдон ташқарисига чиқиб кетди демоқда ҳакамга. Такрорий лавҳада аслида ҳам шундай бўлганга ўхшади.
  • Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб 0:0. Гол кўрмадик. Лекин ўйин анча жанговор руҳда ўтмоқда. Танаффус! Бироз дам оламиз.
  • 44'
    "Рома" танаффусга жуда яхши кайфиятда чиқиб кетиши мумкин эди. Шаарави дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганди. Бироқ ҳужумчи тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва камига зарба беришни анча чўзиб юборди. Натижада Варан тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборишга улгурди.
  • 42'
    "Рома" ҳимоячиси Манолас Навас қўриқлаётган дарвозани ишғол этмоқчи бўлди. Аммо зарба кўнгилдагидек чиқмади.
  • 41'
    Карвахаль ўз қаноти орқали ҳужумга ўтди ва тўпни Карим Бенземага оширди. Франциялик ҳужумчи ўзи зарба бермади ва тўпни қўлайроқ турган Роналдуга узатди. Аммо "Рома" ҳимоячилари Роналдуни тезда зарарсизлантира олишди.
  • 39'
    "Рома" ҳимояда жуда яхши ўйнамоқда. "Реал"га сўнгги зарбани йўллашга римлик ҳимоячилар умуман имкон қолдиришмаяпти.
  • 39'
    "Рома" ҳимояда жуда яхши ўйнамоқда. "Реал"га сўнгги зарбани йўллашга римлик ҳимоячилар умуман имкон қолдиришмаяпти.
  • 37'
    Карим Бензема томон тўп келмаётгани боис ҳужумчи бироз ортга қайтиб ўйнашга мажбур бўлмоқда. Ростан ҳам Бензема бугунги ўйинда жуда кам кўзга ташланмоқда.
  • 35'
    "Рома" ҳам "Реал" дарвозаси томон яна бир юришни амалга оширди. Аммо ўнг қанот бўйлаб ривожлантирилган ҳужум якунда бесамар тугади. Кейлор Навас ортиқча қийинчиликсиз хавфни бартараф этди.
  • 33'
    Ажойиб зарбааааа! Марсело!!!! "Реал"нинг ушбу ҳимоячисини шунақанги ноодатий ҳаракатлари, зарбалари учун ҳам ўйинини кўриш ёқимли. Марсело ҳозир жарима майдончаси олдидан ҳаводан келган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Зарба чиройли ва кучли чиқди. Аммо бироз ноаниқ.
  • 31'
    "Реал" "Рома"нинг ҳимоясини ёриб ўтишда муаммоларга дуч келмоқда. "Рома" эса анча зич ўйнамоқда.
  • 29'
    Лучано Спалетти тик турганча ўз шогирдларига тинмай керакли кўрсатмаларни бериб бормоқда.
  • 27'
    "Реал"нинг ташкил қилаётган ҳужумларини Рюдигер ва Манолас қайтариб юборишмоқда...
  • 24'
    Мохамед Салах яшин тезлигида Рамосни ортда қолдирди ва рақиб дарвозаси томон отланди. Бироқ Салах шунчалик тез ҳаракат қилдики, тўп билан бирга ўзи ҳам чизиқдан ўтиб кетди... Салахнинг тезлигига гап йўқ!
  • 23'
    Роналдуга нисбатан навбатдаги қўполлик. Наинголан бу сафар португалиялик юлдузни йиқитди.
  • 22'
    "Реал" кетма-кет иккинчи бурчак зарбасини амалга оширди. Лекин "Рома" футболчилари иккинчи қаватда ҳозирча бехато ўйнашмоқда. Манолас бу сафар ҳужумни бартараф этди.
  • 19'
    "Реал" яна рақиб майдончаси олдида тўпни назорат қилмоқда. "Рома" ҳозирча меҳмонларга ўз жарима майдончаси олдида бўш ҳудудлар тақдим этмаяпти.
  • 17'
    Хавфли вазият! Ўйиндаги дастлабки голга тортадиган вазиятни майдон эгалари ташкил этишди. Пероттининг жонбозлиги эвазига юзага келган қулай вазиятдан Шаарави унумли фойдалана олмади. Ҳужумчи тўпни дарвозага йўллашда ноаниқ ҳаракат қилди.
  • 15'
    "Рома" тўп назоратини ўз қўлига олди. Спалетти шогирдлари энди эътиборларини ҳужумга қаратишлари мумкин.
  • 14'
    "Рома" сафидан Салах анча ажралиб турибди. Жамоаси ҳужумларини ташкил этишда Мохамед Салах фаол ўйнамоқда.
  • 13'
    Режиссёрлар захира ўриндиғида ўтирган Эдин Жеко ва Тоттини кўрсатишмоқда.
  • 12'
    "Рома" бугун қарши ҳужумда ҳаракат қилади. Салах ҳозир ҳам тезлик билан қарши ҳужумга ўтиб кетди ва жамоаси учун илк бурчак зарбасини ишлаб берди. Аммо римликлар бундан наф чиқара олишмади.
  • 11'
    "Реал"да яна бир стандарт вазияти. Тони Кроос тўпни жарима майдончаси ичига ошириб берди. Аммо "Реал" футболчиларидан ҳеч ким ушбу тўпга бош билан зарба бера олмади.
  • 9'
    Криштиану Роналду ажойиб ҳаракатлари билан рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтаётганда унга нисбатан қоидани бузишди. Ҳозирча "Рома" Роналдуни қоидани бузганча зарарсизлантира олмоқда.
  • 7'
    Ванкер Роналдуга нисбатан майдон маркази олдида қоидани бузди. Жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи амалга оширди. Узоқ масофадан тўпни дарвозага йўллаган Роналду мўлжалда адашди.
  • 6'
    "Рома" ниҳоят ҳужумга ўтди. Салах "Реал" ҳимоячиларига муаммо туғдирмоқчи бўлди. Аммо унинг ўйлаган режаси иш бермади.
  • 5'
    Учрашувдаги дастлабки стандарт вазияти меҳмон жамоа учун самарали якунланмади. "Рома" ҳимоячилари иккинчи қаватда яхши ҳаракат қилишди.
  • 4'
    "Реал" асосан қанотлар орқали ҳужумга ўтмоқда. Марсело доимгидек ҳужумга қўшилишда фаол ҳаракат қилмоқда. Айнан бразилиялик ҳимоячи жамоаси фойдасига бурчак зарбаси ишлаб олди.
  • 2'
    "Реал" тўпни ўз назоратида сақлаган ҳолда позицион ҳужум уюштиришни режалаштирмоқда.
  • УЧРАШУВ СТАРТ ОЛДИ!
  • Жамоалар ЕЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.
  • Рома – Шченсны, Рюдигер, Манолас, Динь, Перотти, Пьянич, Салах, Наингголан, Эль-Шаарави, Венкер, Флоренци.
  • Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Кроос, Иско, Хамес, Роналду, Бензема.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! "Рома" - "Реал" учрашувидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз.
Яндекс.Метрика