Latest news

17:37К-Лига 2. Алиқулов жамоаси сафарда Алибоев клубини мағлуб этди   1 17:35Люпче Дориев: "Сўғдиёна" мусобақа жадвалида янада баландроқда бўлиши керак. Ўзбекистон кубогида ғалаба қозона олишимизга кўзим етмоқда"  4 17:04Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси йиғинга киришди  4 16:57Футзал. 9 та гол урилган, Ўзбекистон финалга чиққан Гватемалага қарши учрашувдан галерея  0 16:51"Сурхон" 43 нафар собиқ футболчи, мураббий ва ходим билан ҳисоб-китоб қилди  0 16:33Гвардиола Де Брюйне "Манчестер Сити"да қолишини тасдиқлади  0 16:00"Нефтчи" - "Сўғдиёна" ўйини нега қолдирилган? "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви нега қолдирилмаяпти?  28 15:01ОАВ вакиллари диққатига! ФИФА Футзал ЖЧ-2024 учун аккредитация жараёни бошланди  2 14:09Петрович "Челси"нинг АҚШдаги йиғинига жамоа билан йўл олмади  1 13:42Месси МЛСнинг барча юлдузлари шоу учрашувида иштирок этмайди   1 12:46Константин Базелюк — "Локомотив" футболчиси!  5 12:27Расмий хабар: Ўзбекистонлик ҳимоячи легионерга айланди  2 12:17ОКМК легионер футболчи билан шартнома тузди  6 12:08"Металлург" таркибга легионер ҳужумчини қўшиб олди  2 11:48Евро-2024да порлаган Нико Уильямс ҳақида ҳикоя (Бекзод Толибов блоги)  2

Spain

Espanyol

Primera Division . Round 18

02/01/2016, 19:00

0
:
0
Finished

Barcelona

Stadium: Estadi Cornella-El Prat, 28975 spectators

Referee: Jose Luis Gonzalez

45'
90'
22'  Alvaro Gonzalez
31'  Javi Lopez
42'  Joan Jordan
60'  Burgui (Gerard Moreno)
60'  Victor Alvarez
79'  Joan Jordan (Abraham Gonzalez)
89'  Pape Kouli Diop
22'  Javier Mascherano
71'  Ivan Rakitic (Sergi Roberto)
86'  Neymar
90'  Gerard Pique
  • ЎЙИН ТУГАДИ. Каталония дербисида дуранг қайд этилди
  • 90+2'
    Хавфли вазият! Неймар жарима майдони ичига кириб бориб тўпни Суаресга оширди, Луис эса зарба бера олмади...
  • 90+1'
    Хавфли вазият! Мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Хави Лопезнинг паси ноаниқ чиқмаганида борми, гол бўларди
  • 89'
    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди
  • 88'
    ЗАРБАААААА! Месси! Белгиланган жарима тўпини Лео амалга оширди, ноаниқ
  • 88'
    Пап Диоп сариқ карточка олди
  • 86'
    "Барса" "босаяпти" ҳозирча фойда йўқ
  • 85'
    Неймар огоҳлантирилди
  • 83'
    Луис Суарес ҳужумда қоида бузди, Алваро Гонсалес майдонда ётибди
  • 82'
    "Барса" футболчилари катта куч билан олдинга ўтмоқда, гол уришни исташмоқда
  • 81'
    "Барселона" жарима тўпини амалга оширди, Неймар тўпни тўхтата олмади
  • 80'
    "Эспаньол" сафида Марко Асенсио бошқалардан ажралиб турибди, аммо бир ўзи ҳеч нима қила олмаяпти
  • 79'
    Ўзгариш. "Эспаньол". Жордан ўрнига Абрахам тушди
  • 75'
    ЗАРБАААА! Чап қанотдан Альбанинг пасидан сўнг Неймар акробатик тарзда дарвозага зарба берди, Паоло Лопез ўз ўрнида
  • 73'
    "Барселона"нинг бурчак тўпи, Бускетснинг йўллаган зарбаси Пикега тегиб майдонни тарк этди
  • 72'
    Ўйин тенг давом этмоқда. Ҳеч бир томоннинг катта устунлиги йўқ
  • 69'
    Ўзгариш. "Барселона". Ракитич ўрнига Серхи Роберто майдонга тушди
  • 67'
    Ўйинда исталган томон ҳисобни очиши мумкин, баҳс шундай давом этмоқда
  • 64'
    "Эспаньол" бурчак тўпига эга бўлди. Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпни Диоп дарвоза томон йўллади, жуда ноаниқ
  • 62'
    ЗАРБА! Мессининг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
  • 61'
    Виктор Альварес огоҳлантирилди
  • 60'
    "Эспаньол". Бургуи ўрнига Херард Морено
  • 58'
    Мана "Эспаньол"нинг ҳужуми, берилган зарба сал қолса голга айланарди, Бургуи бу вазиятда фаол ўйнади
  • 56'
    "Барселона" бутун жамоа билан ҳужумда ўйнамоқда, мезбонлар эса қарши ҳужумда
  • 54'
    ЗАРБАААААА! Устун! Луис Суарес! Иньестанинг қойилмақом пасидан сўнг Луис 2 метрдан зарба берди, тўп устунга тегиб қайтди!
  • 52'
    Хавфли вазият! Эрнан Перез жарима майдонига кириб бориб чап оёқда зарба берди, зарба озгина ноаниқ чиқди
  • 51'
    ЗАРБА! Мессининг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
  • 51'
    "Барселона"нинг ҳужумлари кескинлашиб бормоқда, голнинг ҳиди келмоқда...
  • 49'
    Иньеста гол урди, бироқ унга тўп узатган Луис Суарес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди, шу боис гол инобатга олинмади
  • 47'
    Хавфли вазият! "Барселона"нинг чап қанотдан ташкил қилган ҳужуми гол бўлиши мумкин эди, ҳимоячилар яхши ўйнашди
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45'
    Неймарни йиқитишди, ҳакам ўйин вақти тугагани учун бўлимни якунлаб қўя қолди
  • 44'
    Биринчи бўлим якунланиб бормоқда
  • 44'
    ЗАРБА! Иньеста жарима майдони ташқарисидан чап оёқда кучли зарба берди, Ноаниқ
  • 43'
    Хавфли вазият!!! Мессининг ажойиб пасидан сўнг Иньеста жарима майдони ичида зарба бера олмади, у йиқилиб тушди, ҳакам пенальти белгилаш учун асос йўқлигини кўрсатди
  • 42'
    Жоан Жордан сариқ карточка олди
  • 41'
    Меҳмонлар кетма-кет иккита бурчак тўпи тепишди
  • 40'
    Дани Алвес ҳужумга ўтди, ўнг қанотдан узатган тўпи ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
  • 37'
    Ўйин кескин вазиятларга бой бўлмоқда, дерби бўлгани учун ҳам футболчилар бир бирларини айяшмаяпти
  • 35'
    ЗАРБА! Месси жарима тўпини амалга оширди, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди
  • 33'
    Мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди, тўп дарвозага боргани йўқ
  • 31'
    Хави Лопез огоҳлантирилди
  • 30'
    Ўйин у қадар қизиқарли ўтаётгани йўқ. Ҳужумлар сони жуда кам
  • 28'
    "Барса"нинг узоқ давом этган тўп узатишидан сўнг тўп "Эспаньол" дарвозабони қўлига бориб тушди
  • 25'
    Хавфли вазият! Бурчак тўпидан сўнг Браво тўпни қайтарди, тўп дарвоза тўрига кетаётганига Пике бир амаллаб жамоасини голдан қутқарди
  • 23'
    "Барселона" ҳимоячилари бир амаллаб тўпни қайтариб юборишди
  • 23'
    Алваро Гонсалес ва Маскерано огоҳлантирилди
  • 22'
    "Эспаньол" футболчилари бурчак тўпи ишлаб олишди.
  • 21'
    Ушбу стадиондаги ўйинларнинг 21-дақиқасида Дани Харкенинг хотираси учун қарсак чалиб турилади...
  • 21'
    Неймар чап қанотда жарима тўпи ишлаб олди. Мессининг оширган тўпини Суарес дарвозага йўллади, ўйиндан ташқари ҳолат
  • 19'
    Хавфли вазият! Суарес-Неймар-Месси-Неймар комбинациясидан сўнг Суарес зарба бера олмади
  • 17'
    "Барселона" тўп назоратини қўлга олди, тўп анча вақтдан буён шу жамоа аъзоларида сақланиб турибди
  • 15'
    "Барселона"нинг ҳужуми...Неймар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
  • 13'
    "Эспаньол"нинг узоқ давом этган ҳужуми яна зарбаси тугади
  • 10'
    Луис Суаресга нисбатан Пап Диоп хавфли ўйнади, ҳакам қоида бузилмади деб ҳисоблади
  • 8'
    Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Суарес жарима майдонига кириб келди ва Альбага оширди, Хордининг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!
  • 7'
    Фелипе Кайседо тезкор қарши ҳужумга ўтди, бироқ Маскерано тўпни ундан олиб қўйиб ҳужумни тўхтатди
  • 5'
    "Барселона" ҳозирча умуман ҳужумга ўтгани йўқ. Фақат "Эспаньол" ҳужум қилмоқда
  • 2'
    Учрашувни мезбонлар, "Эспаньол" футболчилари иккита ҳужум билан бошлашди. Бироқ аниқ зарба берилгани йўқ
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ! "Эспаньол" оқ-кўк йўл йўл, "Барселона" қизил-кўк рангли формада ўйнайди
  • "Барселона" – Браво, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич, Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
  • "Эспаньол" – Лопес, Альваро Гонсалес, Альварес, Лопес, Роко, Асенсио, Диоп, Перес, Жордан, Бурги, Кайседо.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Эспаньол" - "Барселона" ўртасидаги Каталония дербисининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика