England
Manchester United Anthony Martial - 8' |
Premier League . Round 36 01/05/2016, 19:05 1
:
1
Finished
|
Leicester City Wes Morgan - 17' |
Stadium: Old Trafford, 75275 spectators
Referee: Michael Oliver
45'
90'
-
90+4'ЎЙИН ТУГАДИ! "Манчестер Юнайтед" - "Лестер" 1:1. Англия чемпиони номи бугун маълум бўлмайдиган бўлди
-
90+2'Каспер Шмейхель ҳозир жамоасини голдан қутқарди, ҳимоячиларнинг хатосини тўғрилади
-
90'Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди
-
89'Депайнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди, қайтган тўпни Руни дарвозага йўллади, яна Каспер ўз ўрнида!
-
88'ЗАРБА! Руни зарба берди, тўпни Шмейхель қайтарди!
-
88'Рияд Махрез ўрнига Кинг тушди
-
86'ОПППППППППААА! Дринкуотер қизил олди, у жарима майдонига кириб кетаётган Депайни йиқитгани учун иккинчи сариқни олди ва майдонни тарк этди
-
85'Иккала жамоа ҳам негадир ўйин темпини туширишди
-
82'Рэшфорд ўрнига Мемфис Депай тушди
-
80'Стадион мезбонлардан гол кутмоқда
-
79'Иккала томон галма галдан ҳужумга ўтмоқда, дастлаб МЮ ҳужумни охирига етказа олмади, кейин Ульоанинг зарбаси ўхшамади
-
78'ЗАРБААААААА! Рунининг ажойиб пасидан сўнг Смоллинг боши билан зарба берди, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди!
-
77'Шлупп ўрнига Олбрайтон тушди
-
77'Марсьяль жуда ҳам фаол ўйнамоқда, унинг зарбаси Уэс Морганга тегиб майдонни тарк этди
-
76'"Лестер" ҳозир битта гол урса чемпион бўлишини билиб турибди, шу боис қарши ҳужумларга урғу бермоқда
-
75'Феллайни (воллейбол ўйнагани учун) майдонни тарк этди Андер Эррера тушди
-
73'Марсьяль ҳозир гол уриши уммкин эди, аммо зарба беришни чўзиб юборди, кейинги вазиятда эса Феллайни тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳужум тўхтади
-
71'ЗАРБАААААА! Рияд Махрез ўнг қанотдан тўпни қабул қилиб олиб марказга ўтди ва чап оёқда кучли зарба берди, Де Хеа тўпни қайтарди!
-
68'Агар бугун "Лестер" юта олмаса чемпионлик масаласи кейинроққа қолди. Масалан, эртага чемпионлик расмийлаштирилиши мумкин. Бунинг учун "Челси" "Тоттенхэм"га ютқазмаса бўлгани
-
67'Оказаки ўрнига Грэй тушди
-
67'Руни Махрезни йиқитгани учун сариқ олди
-
65'Руни ҳалиям ўша ҳимоячилар олдида ўйнамоқда, ҳужумда фойдалироқ эмасмикин?
-
64'ЗАРБА! Дринкуотер жарима тўпини амалга ошириб берди, ҳаволатиб узатилган тўпни Ульоа боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!
-
64'Меҳмонлар жарима тўпига эга бўлишди, Махрез тўп ёнида.
-
63'Охирги 10 дақиқада яна ташаббус МЮ томонига ўтди, "Лестер" ҳимояланмоқда
-
62'Лингард ўрнига Мата тушди
-
60'ЗАРБА! Рунининг зарбаси ғалати чиқди
-
61'Биринчи таймда тўп билан муомала қилиш 72:28 эди, ҳозир 60:40 экан
-
58'Дринкуотер ҳам огоҳлантирилди
-
57'Каррик сариқ олди
-
55'Лингард узоқ масофадан дарвозага зарба берди, тўпни дарвозабон ушлаб олди.
-
53'Иккинчи бўлимда ўйин тенглашди, биринчи таймда МЮ катта устунликка эга бўлганди
-
52'Лингард огоҳлантирилди
-
51'ЗАРБА! Бурчак тўпидан сўнг Ульоа боши билан дарвозага зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
-
51'ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Симпсон ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди ва дарвоза томон зарба берди, Оказаки тўпга ета олмади!
-
50'Фукс чап қанотдан ҳаволатиб пас берди, кичкинагина Оказаки Смоллингга нисбатан қўполлик қилди
-
48'ЗАРБА! Марсьяль жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб зарба берди, ноаниқ!
-
47'ЗАРБА! Бурчак тўпидан сўнг яна ўша Морган, яна ўша боши билан тўпни дарвозага йўллади, Де Хеа бу сафар тўпни ушлаб олди
-
46'Иккинчи бўлим бошланди
-
45+1'Биринчи тайм тугади. Ҳозира 1:1. Иккинчи бўлим бунданам дашхат бўлади, кетиб қолиш йўқ)
-
45+1'Луи Ван Гал худди уйга вазифасини қилмаган болага ўхшаб ўйин вақтида нимадирлар ёзиб ўтирибди...
-
45'Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
-
44'Эрик Кантонани кўрсатишди, соқолини ўстириб олган "Қирол Эрик"ни кўпчилик таниганмикин? Билмасам
-
43'Бурчак тўпидан сўнг Хут тўпни қайтариб юборди
-
43'Валенсия, йўқ бу Испания клуби эмас бу Антонио Валенсия, МЮ вакили бурчак тўпи ишлаб олди
-
42'Мезбонлар катта ташаббусга эга бўлишмоқда, кетма кет ҳужумлар, зарбалар
-
40'МЮ ҳужумга ўтмоқда, Феллайни Канте билан курашди, Нголо Канте унинг олдида кичкинагина, уятчанг футболчи экан)
-
39'ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ўнг қанотдан оширилган тўпни Де Хеа қийинчилик билан қайтарди, Махрез тўпни эгаллаб Рохони алдашга уринганида йиқилди, ҳакам "тур ўрнингдан" деди
-
38'УХХХХ! Махрез ўнг қанотдан чап оёқ билан тўпни жарима майдонига узатди, Ульоанинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Зарбадан кўра пас чиройли чиқди
-
35'МЮ бурчак тўпига эга бўлди. Блинднинг узатган тўпини Феллайни боши билан дарвозага йўллади, Шмейхель тўпни ушлаб олди
-
33'Кристиан Фукс ҳозир Лингарднинг оёғини босиб олди, тўйда келинни оёғини босиш керак, бу ерда футбол ўйнаш керак Кристиан!
-
29'ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Лингард ҳозир дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, Симпсон унга қаршилик қилди, Шмейхель ўз жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтариб юборди
-
28'Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
-
26'"Лестер"нинг барча 11 нафар футболчиси майдон марказидан орқада рақиб ҳужумларини қайтаришга уринмоқда
-
24'Ўйин давомида устунлик ҳамон "Юнайтед" томонида, гол ўтказган вазиятдагина "Лестер" ҳужумга ўтди холос, қолган вақтда тўп МЮда
-
22'Руни жарима тўпини амалга оширди, жонли девор тўпни қайтарди
-
21'Фукс Марсьяльни жарима майдони ёнида йиқитди, хавфли жарима тўпи!
-
20'Учрашув қизигандан қизиб бормоқда, атига 20 дақиқа ортда қолди холос
-
17'Дринкуотер жарима тўпини амалга оширди, Уэс Морган боши билан Де Хеа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 1:1
-
17'ГООООООООООООООООООООООЛ! МОРГАААААААААААААН! 1:1
-
16'Шлупп ҳозир чап қанотдан олдинга ўтди, бироқ унинг паси шерикларига етиб боргани йўқ
-
13'ЗАРБАААААААААААААА! ЛИНГААААРД! Феллайни томонидан ташлаб берилган тўпни Жесси яқин масофадан дарвозага йўллади, Шмейхель бу сафар жамоасини қутқарди!
-
12'ЗАРБА! Оказаки ҳозир ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, сал қолишига, сал қолди!
-
11'ФАКТ! "Лестер" ушбу мавсумда биринчи бор дастлабки 10 дақиқада ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди
-
10'Бугунги ўйинни кўриш учун "Олд Траффорд"га кўплаб машҳур юлдузлар келишган. Ҳозирча Эрик Кантона, Гари Линекерни кўрдик
-
8'Ўнг қанотдан Антонио Валенсия жарима майдонига тўпни ҳаволатиб узатди, ҳимоячилар таъқибидан четда қолган Марсяль осонлик билан Каспер Шмейхель қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 1:0
-
8'ГООООООООООООООООООООООООООЛ! МАРСЯЛЬ 1:0
-
6'РУНИ! Йўқ Уэйн зарба бермади, ҳужумчи ҳозир деярли ҳимоячилар билан бир чизиқда ўйнамоқда...Ҳм, бу ҳам Луи ван Галнинг фалсафаси шекилли
-
5'"Тоттенхэм" клуби вакиллари бугун МЮга мухлислик қилишлари аниқ, улар "Лестер"нинг мағлубиятини кутишмоқда
-
4'Лингард ва Рашфорд рақиб дарвозаси томон хавф солишди, Маркуснинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди
-
3'МЮ дастлабки дақиқаларда "Лестер"ни ўз жарима майдонига "қамаб" қўйди, ҳозирча чемпионлик ўйинидан дарак йўқ
-
2'Манчестерда ёмғир ёғмоқда... бу кимнинг кўз ёшлари экан? "Лестер"ними ёки МЮнинг?
-
1'Биринчи ҳужумни мезбонлар амалга оширишди, Марсяльнинг жарима майдонига узатган тўпини Хут қайтариб юборди
-
1'Ўйин бошланди! Кеттик!
-
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда, мухлислар уларни олқишлашмоқда... ажойиб муҳит, ажойиб ўйин кутиб қоламиз
-
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Блинд, Рохо, Каррик, Феллайни, Лингард, Руни, Марсяль, Рашфорд.
-
"Лестер": Шмейхель, Симпсон, Хут, Морган, Фукс, Махрез, Канте, Дрикуотер, Шлюпп, Оказаки, Ульоа.
-
Жиддий гапларга ўтсак, бугун "Лестер" клуби ташкил топганидан буён илк бор Англия чемпиони бўлиши мумкин. Бунинг учун атига 3 очко етарли бўлади.
-
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Олд Траффорд" стадионидан репортажимизни бошлаймиз. Бугун Англиянинг, нималар деяпмиз бутун дунёнинг энг машҳур стадионларидан бирида "Манчестер Юнайтед" - "Лестер" учрашуви бўлиб ўтади. Биз учрашувни мана шу стадионнинг ўзидан туриб ёритиб борамиз... деб ёзармиз яқин келажакда, яхши ният қилдик холос))