Latest news

22:2339 ёшли Жеко Германиядан клуб топди  0 22:01Германияда АҚШдаги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ҳақида гапирилмоқда  2 21:35ЕЧЛ. "Будё Глимт" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  6 21:21"Андижон" ўртоқлик ўйинида Шимолий Македония клуби билан дуранг ўйнади  2 20:56Инфантинонинг маоши ФИФА президентлиги даврида тўрт баробар кўпайди  6 20:30"Барса" ва "Юве" қизиққан АПЛ клуби ҳимоячисини "Челси" сотиб олмоқчи  1 19:54"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди  7 19:26Артета "Интер"га қарши ўйин ҳақида: "100 фоизли натижа бўшашишга олиб келмайди"  4 18:59"Нефтчи" Болгария жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди  11 18:39U-23 Осиё Кубоги. Япония Кореяни ютиб, финалга йўл олди  0 18:21Скоулз дербидаги ғалабадан сўнг Мартинесни огоҳлантирди  1 17:48"Ювентус" Матета бўйича таклиф билан чиқди  0 17:20Расман: "Локомотив" сербиялик ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олди  2 16:52Энрике Диасни ҳимоя қилди ва уни Зидан билан таққослади  13 16:25Расман: Сидиқов "Қўқон-1912"га қайтди  3

England

Manchester United

Premier League . Round 3

22/08/2015, 17:45

0
:
0
Finished

Newcastle United

Stadium: Old Trafford, 75354 spectators

Referee: Craig Pawson

45'
90'
19'  Matteo Darmian
59'  Bastian Schweinsteiger (Michael Carrick)
67'  Adnan Januzaj (Javier Hernandez)
70'  Luke Shaw
77'  Matteo Darmian (Antonio Valencia)
20'  Massadio Haidara
57'  Gabriel Obertan
69'  Gabriel Obertan (Florian Thauvin)
78'  Ayoze Perez (Cheick Tiote)
88'  Aleksandar Mitrovic (Papiss Demba Cisse)
  • Учрашув якунланди. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" 0:0
  • 90+3'
    МЮ ҳужум қилишдан тўхтаётгани йўқ, "Ньюкасл" бундан фойдаланиб қолиши лозим
  • 90'
    Смоллинг бош билан берган зарбаси "Ньюкасл" дарвозаси тўсинига тегиб қайтди, меҳмонлар қарши ҳужумда Ромеро дарвозасини нишонга олиши мумкин эди, аммо чўзиб юборилган ҳужум голга айланмади
  • 85'
    Коллочини ўз жамоасини муқаррар годан сақлаб қолди. Валенсиянинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
  • 83'
    МЮ "Ньюкасл"ни ўз жарима майдончасига қамаб олган, аммо голдан дарак йўқ
  • 80'
    Чичарито дарвозабон билан бирга-бир вазиятда ўз жамоаси ҳисобга гол ёздириб қўя олмади
  • 77'
    Дармианнинг ўрнини Антонио Валенсия эгаллади. Айозе ҳам жойини Тиотега бўшатиб берди
  • 73'
    Уэйн Руни чап қанотдан етказиб берган тўпга Хуан Мата ўнг оёғи билан зарба берди. Хавфли вазият, аммо ноаниқ зарба
  • 69'
    Люк Шоу рақибни йиқитгани учун сариқ карточка олди
  • 65'
    Янузай майдонни тарк этмоқда, унинг ўрнига Чичарито майдонга тушди
  • 63'
    Депай ўз услубида дарвозага зарба бериб, жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди, аммо бу манкунианлар бу стандартдан унумли фойдалана олмади
  • 59'
    Швайнштайгер майдонни тарк этди, унинг ўрнини Кэррик эгаллади
  • 58'
    Депайнинг зарбаси жонли деворга тегди, иккинчи тўлқиндаги ҳужум ҳам бефойда якунланди
  • 57'
    Мемфис ўзи учун қулай нуқтада жарима зарбаси ишлаб олди
  • 53'
    Ҳужум қайтарилди, аммо тўп меҳмонларда қолди
  • 52'
    "Ньюкасл" футболчиси ўз жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • Танаффус
  • 45'
    Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди
  • 42'
    Айозе МЮ ҳимоясининг хатосидан фойдаланиб қолди ва дарвозага зарба берди Ромеро ўз жамоасини голдан қутқариб қолди
  • 40'
    МЮнинг қарши ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолат билан якунланди
  • 39'
    "Ньюкасл" бурчак зарбаси ишлаб олди. Меҳмонлар сафида иккинчи қаватда яхши ўйновчи футболчилар етарли
  • 35'
    Айозенинг зарбаси МЮ ҳимоячисига тегиб йўналишини ўзгартирди, тўпга Ромеродан биринчи чиқиб келган "Ньюкасл" футболчиси офсайдда қолиб кетди
  • 32'
    МЮ тўпни кўпроқ ўзида сақлаб турибди. Хатолар кўпайиб бормоқда
  • 24'
    Депай Крул билан деярли бирга-бир вазиятда тўпни ушлаб қолди ва голли ҳолат йўқ бўлди
  • 23'
    МИТРОВИЧЧЧ! Митровичнинг МЮ жарима майдончаси ичидан боши билан берган зарбаси Ромеро қўриқлаётган дарвозанинг тўсинига тегди
  • 22'
    Депай ўз қанотида бир футболчини алдаб дарвозага зарба берди, аммо Крул барчасини кўриб турган экан
  • 20'
    Хайдара жарима майдончаси ичида тўпга зарба беришнинг ўрнига, рақиб оёғига тепиб юборди
  • 18'
    Дармиан ўз жарима майдончаси яқинида қоида бузди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди
  • 15'
    Мата чап оёғи билан жарима майдончасининг ўнгроғидан дарвозага зарба берди, Крулдан сейв
  • 13'
    Депай жарима майдони ичида зарба беришга уриниб кўрди, аммо ҳимоячи тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
  • 12'
    Жарима зарбани Депай эмас, Мата тепди. Крул тўпни осонликча эгаллаб олди
  • 11'
    Айозе Дармианни ўз жарима майдончаси яқинида йиқитди. Хавфли стандарт
  • 6'
    Уэйн Рунидан навбатдаги зарба. Бу сафар барчаси қоида доирасида, аммо Тим Крул узоқдан берилган зарбани қийналмасдан ушлаб олди
  • 3'
    ГООООЛЛЛ!!! ЙЎҚ! Уэйн Руни бирга-бир вазиятда Крулни таслим этгандек эди, аммо ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат борлигини қайд этди
  • 2'
    МЮнинг илк ҳужумини ўнг қанот ҳимоячиси бартараф этди. Мезбонлар тўпга эгалик қилиш бўйича фоизни ўз томонига оғдириб олмоқда
  • 1'
    Ҳакам учрашувга старт берди
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишди
  • Таркиблар: "Манчестер Юнайтед": Ромеро, Дармиан, Смоллинг, Блинд, Шоу, Шнайдерлин, Швайнштайгер, Мата, Янузай, Депай, Руни. "Ньюкасл": Крул, Мбемба, Тэйлор, Колоччини, Эдара, Анита, Колбэк, Перез, Вийналдум, Обертан, Митрович.
  • Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:45да бошланади.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Англия премьер лигасининг 3-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика