Latest news

10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  2 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  5 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  1

England

Manchester City

Sergio Aguero - 31', Vincent Kompany - 79', Fernandinho - 85'

Premier League . Round 2

16/08/2015, 20:00

0
:
3
Finished

Chelsea

Stadium: Etihad Stadium, 54331 spectators

Referee: Martin Atkinson

45'
90'
31'  Sergio Aguero
31'  Yaya Toure
33'  Vincent Kompany
45'  Fernandinho
51'  Yaya Toure
65'  Jesus Navas (Samir Nasri)
79'  Raheem Sterling (Martin Demichelis)
79'  Vincent Kompany
79'  David Silva
83'  Sergio Aguero (Wilfried Bony)
85'  Fernandinho
85'  David Silva
90'  Eliaquim Mangala
46'  John Terry (Kurt Zouma)
48'  Branislav Ivanovic
64'  Ramires (Juan Cuadrado)
79'  Willian (Radamel Falcao)
81'  Eden Hazard
  • Ўйин якунланди! Ҳаққоний ғалаба билан "Манчестер Сити" мухлисларини табриклаймиз. "Челси" мухлисларига эса сабр-тоқат тилаган ҳолда сиз билан хайрлашиб қоламиз. Навбатдаги ўйинларда ғойибона кўришгунча соғ ва омон бўлинг! Эътиборингиз учун ташаккур!
  • 90+3'
    Хавфли вазият. Фалькао ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Бироқ, Харт бу вазиятда ўзини кўрсатди.
  • 90+1'
    Мангаля майдон марказида рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка ишлаб олди.
  • 90'
    Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди.
  • 88'
    "Челси" олдинга ўтишга уринмоқда. Бироқ, энди бунинг фойдаси йўқ назаримда.
  • 85'
    ГОООЛ!!! Фернандиньо! "Челси" ҳимоячилари ўртасида юзага келган тушунмовчиликдан унумли фойдалана олган футболчи ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди 3:0!
  • 83'
    Ўйин қаҳрамонларидан бири Серхио Агуэро майдонни тарк этмоқда. Уни ўрнига ўйинни Вильфрид Бони давом эттиради.
  • 81'
    Азар Яя Турега нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка олди.
  • 79'
    ГОЛ! Бурчакдан етказиб берилган тўпни Венсан Компани боши билан рақиб дарвозасига киритиб ҳисобни оширмоқда - 2:0!
  • 79'
    Меҳмонлар сафида эса Виллиан ўрнига Фалькао ўйинни давом эттиради.
  • 79'
    "Сити" сафида Стерлинг ўрнига Демичелис майдонга тушди.
  • 77'
    Коларовнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини Бегович оёқлари билан қайтариб қолди.
  • 70'
    Хавфли вазияяяяттт! Коста ва Азар томонидан уюштирилган вазиятда ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Бироқ, бу сафар Жо Харт жамоаси жонига оро кирди.
  • 68'
    Бу орада эса Агуэро ҳисобни оширишга ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ, "аристократлар" ҳимоячилари бунга йўл қўймадилар.
  • 67'
    Шуни қўшимча қилиб ўтишимиз мумкинки, Моуриньо "Челси"даги фаолияти давомида илк маротаба Террини ўйин вақтида алмаштирибди.
  • 65'
    Энди "Сити"да ўзгариш. Навас ўрнига Самир Насри майдонга туширилди.
  • 64'
    "Челси"да ўзгариш. Рамирез ўрнига ўйинни Хуан Куадрадо давом эттиради.
  • 61'
    Туренинг кутилмаганда берган кучли зарбасини Бегович эгаллаб олди.
  • 57'
    "Челси"нинг бир қанча ҳужумлари самарасиз якунланмоқда. Аниқроқ айтадиган бўлсак, мезбонлар рақиб футболчиларига имкон бермаяптилар.
  • 52'
    Яя Турега сариқ карточка кўрсатилди.
  • 51'
    Такрорий вазиятда эса Рамирес эмас, "Челси"нинг бошқа бир футболчиси "оффсайд"да эканлиги маълум бўлди.
  • 50'
    Рамирес рақиб дарвозасига гол киритганди. Бироқ, ҳакамлар ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишди...
  • 48'
    Бранислав Иванович чап қанотдан ёриб кираётган Стерлингни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
  • Иккинчи бўлим бошланди!
  • "Челси" сафида Жон Терри ўрнига Курт Зума майдонга тушди.
  • Танаффус!
  • Биринчи бўлим якунланди.
  • 45+2'
    Коста энди бошида боғич билан ҳаракат қилади.
  • 45+1'
    Фернандиньо Диего Костага нисбатан қўпол ўйин намойиш этди ва сариқ карточка ишлаб олди.
  • 45'
    Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 2 дақиқа қўшиб берди.
  • 44'
    Мангаляда имконият юзага келди. Аммо, унга Кэйхилл ҳалал бериб қолди.
  • 42'
    "Манчестер Сити" ҳимоячилари бугун бехато ва аниқ ҳаракат қилмоқдалар. Фабрегаснинг берган зарбаси эса ноаниқ бўлди.
  • 38'
    Тўп назорати асосан мезбонлар томонда.
  • 37'
    Коларов томонидан берилган зарба йўлига Терри тўғаноқ бўлди. Бурчак тўпи!
  • 33'
    Компани Костага нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
  • 31'
    ГОООЛ! Серхио Агуэро. Аргентиналик ҳужумчи ниҳоят "Челси" ҳимоячилари орасидан қочиб кетиб Бегович дарвозасини ишғол қилмоқда - 1:0!
  • 30'
    Виллианнинг жуда кучли зарбаси Мангаляга тегиб қайтди. Акс ҳолда, Хартга иш топилиши мумкин эди.
  • 27'
    Хесус Навас ўнг қанотдан рақиб дарвозаси томон юриш қилганди. Аспиликуэта эса осонлик билан ушбу ҳужумни йўққа чиқара олди.
  • 22'
    Террининг хатосидан сўнг Агуэрода яна бир имконият юзага келганди. Аммо, аргентиналик ҳужумчи бу сафар шошиб қолди.
  • 20'
    Энди "Челси"нинг навбати. Азарнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини Матич рақиб дарвозасига жойлаб қўйиши мумкин эди. Бироқ, унга бироз аниқлик етишмади...
  • 16'
    Бир дақиқа ичида Беговичдан иккита сейв! Агуэронинг икки маротаба берган ҳавфли зарбасини "Челси" посбони бартараф этмоқда!
  • 12'
    Азар чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб киришга ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ, "Сити"нинг гавдали ҳимоячилари бельгиялик футболчини шунчаки "еб қўйишди".
  • 9'
    Яна бир ҳавфли вазият. Яна Агуэро, яна Бегович! Жарима зарбасидан етказиб берилган тўпни аргентиналик ҳужумчи бироз кучлироқ тепганида ҳисоб очилиши мумкин эди.
  • 6'
    "Шаҳарликлар" ҳимоячилари ўз жарима майдонлари ичида Рамирес ва Костани тўхтатиб қолишди. Ўйин давом этади.
  • 3'
    "Сити"дан яна бир ҳужум. Бу сафар меҳмонлар ҳимоячиси вазиятни бартараф этди.
  • 1'
    Агуэрооооо! Беговиииич! Ўйиннинг илк дақиқасиданоқ мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо, "Челси"нинг янги дарвозабони буни истамади. Деярли бирга-бир вазиятда тўпни оёқлари билан қайтариб қолди.
  • Ўйин бошланди!
  • Жамоалар бугун ўзларининг анъанавий либосларида ҳаракат қиладилар. "Сити" оч кўк, "Челси" эса доимгидек кўк рангли либосларда.
  • Ўйин бошланишига 10 дақиқа вақт қолди. Таҳминлар борми?
  • Жамоаларнинг биринчи турдаги натижаларига назар ташлайдиган бўлсак, "шаҳарликлар" ўтган турда "Вест Бромвич"ни сафарда 3:0 ҳисобида мағлуб этганлар. "Челси" эса ўз майдонида "Суонси" билан 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этган.
  • Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Англия Премьер-Лигаси иккинчи туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда "Челси" жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз. Сизлар билан бирга ўйинни Азиз Тўхтамуродов кузатиб боради. Чиройли ўйин томоша қиламиз деган умиддаман.
  • Челси – Бегович, Кэйхилл, Аспиликуэта, Иванович, Терри, Фабрегас, Матич, Виллиан, Рамирес, Азар, Диего Коста.
  • Бошланғич таркиблар маълум: Манчестер Сити – Харт, Компани, Коларов, Санья, Мангаля, Туре, Фернандиньо, Сильва, Навас, Стерлинг, Агуэро.
  • Ўйин 20:00да бошланади!
Яндекс.Метрика