Latest news

07:50Суперлига қайтмоқда. Бугун иккинчи даврага старт берилади  0 07:00Бугун Баҳодир, Ҳасанбой ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади  3 01:45Галлас: "Челси"нинг таркиби ЕЧЛ учун курашадиган даражада эмас"  1 01:21"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди  1 00:43Элдор Шомуродов "Рома" машғулотларига қайтди  7 00:24"Бордо" янада қуйироққа "жўнатилди"  1 23:59Неймар жароҳатидан тикланиши ҳақида: "Барчасини ташлаб юборгим келади"  0 23:23"Барселона" президентлигига собиқ даъвогар: "Лапорта ёлғон гапирди"  1 22:58Конференциялар лигаси. "Астана" ва "Ордабаси" навбатдаги босқичда!  2 22:19Анчелотти - Роналду ҳақида: "У билан барчаси осон"  3 21:55"Фенербахче" "Фиорентина" футболчисини 10 млн еврога сотиб олмоқчи  1 21:33"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи  0 21:02Арнаутович ҳам Фабрегаснинг шогирдига айланиши мумкин  1 20:40"Челси" Лукаку борасида АПЛ клуби билан келишиб олди  4 20:18"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ГАЛЕРЕЯ  0

International

Uzbekistan

Igor Sergeev - 24', Aleksandr Geynrikh - 66', Odil Akhmedov - 87'

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. H . Round 7

12/11/2015, 17:00

1
:
3
Finished

North Korea

Hyok-Chol Ri - 3'

Stadium: 27135 spectators

45'
90'
20'  Islom Tuhtahujaev
24'  Igor Sergeev
51'  Marat Bikmaev (Aleksandr Geynrikh)
66'  Aleksandr Geynrikh
74'  Server Djeparov (Jasur Hasanov)
87'  Odil Akhmedov
89'  Sardor Rashidov
90'  Sardor Rashidov (Javokhir Sokhibov)
3'  Hyok-Chol Ri
35'  Kwang-Ryong Pak (Byong-Jun An)
45'  Il-Gwan Jong
57'  Kwang-Ik Jon
78'  Kuk-Chol Jang
79'  Hyon-Uk So (Kyong-Jin So)
86'  Hyok-Chol Ri (Song-Gi Kim)
  • Барчани ғалаба билан табриклаймиз! Хизматингизда Нарзулла бўлди. Ғалаба муборак!
  • 90+4'
    Ўйин тугади! Ўзбекистон - КХДР 3:1
  • 90+2'
    Хавфли вазият!!! Жасур Ҳасановнинг чиройли пасидан сўнг Одил Аҳмедов рақиб жарима майдонига кириб бориб зарба берди, ҳимоячи тўпни қайтарди!
  • 90+1'
    Корейслар бурчак тўпини амалга оширишди, ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди
  • 90'
    Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди
  • 90'
    Сардор Рашидов ўрнига Жавоҳир Соҳибов тушди
  • 89'
    Стадионда "Бабаян лучший, Бабаян лучший" деган ҳайқириқлар эшитилмоқда
  • 88'
    Сардор Рашидов сариқ олди
  • 87'
    Ўнг қанотдан Рашидовнинг пасидан сўнг Одил Аҳмедов жарима майдонига кириб бориб дарвозани ишғол қилди 3:1.
  • 87'
    ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ОДИЛЛЛЛ! 3:1
  • 85'
    Ўзгариш. Ри Хёк Чол ўрнига Ким Сонг Ги тушди
  • 84'
    Хавфли вазият! Одил Аҳмедов жарима майдонига кириб шерикларига ноаниқ пас берди!
  • 83'
    ЗАРБА! Рашидов 30 метрлардан зарба берди, яна дарвозабон ўз ўрнида
  • 82'
    ЗАРБААААААААААА! Ҳасановнинг чап қанотдан узатган тўпини Рашидов 16 метрдан дарвозага йўллади, озззгина ноаниқ!
  • 81'
    Энди Гейнрих майдонда ётибди. Ҳаммаси жойида Саша ўйинни давом эттиради
  • 79'
    КХДР вакили Ри Хёк Чол жарима майдонимиз ёнида оёғини ушлаб ўтирибди. Уни майдондан олиб чиқиб кетишаяпти
  • 78'
    Со Хён Ук ўрнига Со Кёнг Жин тушди
  • 78'
    Гейнрихнинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳимоячи томонидан қайтарилди
  • 77'
    Жанг Кук Чол огоҳлантирилди
  • 75'
    Жасур Ҳасанов чап қанотдан рейд қилди, унинг пасига лаббай дейдиган футболчи топилмади
  • 73'
    Сервер Жепаров ўрнига Жасур Ҳасанов тушди
  • 71'
    Тўлқин! Жонли Тўлқин! Стадион қайнамоқда, ҳаво совуқ лекин стадион иссиқ! Ишонаверинг!
  • 70'
    Хавфли вазият! Рашидов ҳимоячилар хатосидан сўнг дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи наф келтирмади
  • 67'
    Александр Гейнрих терма жамоадаги голлари сонини 30тага етказиб олди ва Миржалол Қосимовга етиб олди. Рекордчи Шацких ҳисобида 34та гол бор.
  • 65'
    Рашидовнинг пасидан сўнг Гейнрих дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва оҳситагина тўпни дарвозага йўллади - 2:1
  • 65'
    ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! САША! 2:1
  • 64'
    ЗАРБАААААААААААА! Одил Аҳмедовнинг зарбаси кучсиз чиқди, дарвозабон ўз ўрнида!
  • 63'
    Рашидов чап қанотда анчагина фаол, шериклари уни қўллаб қувватлаши керак
  • 63'
    Рашидов чап қанотда анчагина фаол, шериклари уни қўллаб қувватлаши керак
  • 63'
    Анзур Исмоилов рақиб ҳужумини ақлли тарзда бузиб қўйди
  • 62'
    Гейнрих ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
  • 59'
    Терма жамоамиз футболчилари КХДРни ўз жарима майдони ичига "қамаяпти", гол керак, гол!
  • 58'
    ЗАРБАААААААА! Рашидовнинг ўнг томондан чап оёқ билган берган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўп ҳимоячининг оёғига тегиб дарвозабоннинг қўлларига борди. Ҳакам бу вазиятда пас йўқ деб ҳисоблади
  • 57'
    Жон Кванг Ик огоҳлантирилди
  • 55'
    Жонг Ил Гван яқин масофадан зарба берди, тўп анча баландга қараб кетди!
  • 54'
    ЗАРБА! Денисовнинг чап қанотдан узатган бурама пасидан сўнг Сергеев тўпни боши билан дарвозага йўллай олмади!
  • 52'
    Корейслар иккинчи бўлимдаги илк ҳужумни ташкил этишди. Кримец ўнг қанотда ҳужумни тўхтатди
  • 50'
    Ўзгариш. Марат Бикмаев ўрнига Александр Гейнрих тушди
  • 47'
    Гуруҳдаги нариги ўйин тугади. Филиппин ўз уйида Яманга ютқазиб қўйди - 0:1.
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди!
  • 45+2'
    Биринчи бўлим тугади 1:1.
  • 45+1'
    ЗАРБА! Кримецнинг зарбаси ноаниқ кетди
  • 45'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
  • 44'
    Жонг Ил Гван огоҳлантирилди.
  • 41'
    Жепаров учинчи бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
  • 39'
    ЗАРБААААААААА! Одил Аҳмедовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!!!
  • 34'
    Ўзгариш. Пак Кванг Ик ўрнига Анг Бёнг Жу тушди
  • 27'
    ЗАРБА! Бу сафар Жепаров ерлатиб зарба берди, яна Ри Мёнг Гук тўпни қайтарди
  • 26'
    ЗАРБА!!! Сергеев дублга эришишига сал қолди! Босаяпмиз!
  • 25'
    ЗАРБА! Рашидов чап оёғида бошқача зарба берди, Анри стайл десак бўлади, дарвозабон тўпни қайтарди
  • 24'
    ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Чап қанотдан узатиб берилган тўпни Игорь Сергеев боши билан рақиб дарвозасига йўллади - 1:1.
  • 22'
    ЎФФ ва МОҚ президенти Мираброр Усмонов ўйинни стадионнинг ўзидан кузатиб бормоқда
  • 21'
    ЗАРБААААААААА! Рашидовнинг ўнг қанотдан оширган заргарона пасидан сўнг Жепаров боши билан зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида
  • 20'
    Ислом Тўхтахўжаев огоҳлантирилди
  • 16'
    Жепаров деярли бурчак ёнидан жарима тўпини амалга оширди, тўп қандайдир тарзда дарвозага кирмади!
  • 15'
    Одил ўнг қанотдан рейд қилди, уни ҳимоячилар қўполлик билан тўхтатишди
  • 14'
    Дастлабки зарбани Ри Мёнг Гук қайтарди, қайтган тўпни Ислом Тўхтахўжаев дарвозага йўллади, бу сафар ҳимоячилар тўп йўлини тўсишди
  • 14'
    Вакилларимиз бурчак тўпи тепишади
  • 13'
    Корейсларнинг ҳужуми зарба билан тугади, аммо ноаниқ ва кучсиз эди зарба
  • 13'
    ЗАРБА! Жепаровнинг навбатдаги зарбаси ҳам ноаниқ кетди
  • 12'
    Егор Кримец корейсларнинг қарши ҳужумга ўтиб кетишини қўполлик билан тўхтатди
  • 10'
    Рашидовнинг фаоллиги туфайли Сергеев зарба берди, ҳимоячилар зарбани блоклашди
  • 8'
    Виталий Денисов ҳужумда пайдо бўлди, унинг чап қанотдан узатган тўпи ҳеч кимга насиб қилмади
  • 7'
    Стадионга йиғилган мухлислар ҳам нима бўлганини тушунмай қолишди, худди кимдир муздек сув қуйиб юборгандек бўлди
  • 6'
    ЗАРБА! Одил Аҳмедов зарба берди, ноаниқ!
  • 4'
    Хавфли вазият! Жепаров чап қанотдаги Бикмаевни кўрди, Маратнинг паси ноаниқ чиқди
  • 4'
    ЗАРБА! Сервер Жепаров жарима майдони ташқарисидан зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида
  • 2'
    Чап қанотдан Жонг Кванг Ик томонидан узатилган чиройли пасни Ри Хёк Чол боши билан дарвозага йўллади - 0:1
  • 2'
    ГОЛ! 0:1
  • 2'
    ЗАРБА! Илк зарбани Сардор Рашидов берди, ноаниқ! Бошланиши чакки эмас
  • 1'
    ДИҚҚАТ ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Учрашувни меҳмонларимиз бошлаб беришади
  • Ўзбекистон миллий терма жамоаси биргаликда доира шаклида йиғилди ва барча бир бирига омад тилади! Омад йигитлар!
  • Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига! Барча бирга!!!
  • КХДР давлат мадҳияси
  • Кутиб олинг майдонга иккала жамоа футболчилари тушиб келишмоқда...
  • Стадионда фақат дарвозалар ортида озгина жойларгина бўш қолган холос! Мухлислар ўз телефонларини ёқиб лазер шоу ташкил этишмоқда))) буни кўриш керак!
  • Ўйин бошлангани йўқ, лекин мухлислар жонли тўлқинни амалга оширишмоқда! Дахшат!
  • Учрашув бошланишига 15 дақиқа қолди...оз қолди!
  • Айни пайтда гуруҳимиздаги иккинчи ўйин давом этмоқда. Филиппин - Яман 0:0 LIVE (34-дақиқа)
  • Ўйин бошланишига 30 дақиқадан кам вақт қолди. Стадион 90 фоизга тўлиб бўлди...
  • Ўйиндан олдинги фотогалереяни томоша қилинг: http://championat.asia/uz/news/99519
  • Алиризо Фағони бошчилигидаги ҳакамлар ҳам чигалёзди машқларини бажаришни бошлашди. Умид қиламизки бугун ҳакам ҳақида умуман ёзмаймиз
  • Стадионда иккала жамоа футболчилари ўйинолди машғулотларини ўтказишмоқда. "Пахтакор"да Юлдуз Усмонованинг "Бу дунёда ҳамма меҳмон..." сўзлари билан бошланувчи қўшиғи жаранг сочмоқда...
  • Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари майдонга чиқиб келишмоқда...стадион шунчаки ларзага келди!
  • Майдонга КХДР терма жамоаси футболчилари тушиб келишганида стадион уларни "илиққина" қарши олди.
  • Ўйин бошланишига роппа роса бир соат қолганида стадионга 15 минг нафар мухлис келиб бўлди.
  • Захира: 18.Ри Кванг Ил, 21.Ким Ил Гванг, 2.Ри Чон Ил, 5.Хан Сонг Хёк, 8.Ким Йонг Гванг, 10.Ан Вёнг Жун, 14.Со Кёнг Жин, 19.Хонг Кум Сонг, 20.Ким Сонг Ги.
  • КХДР: 1.Ри Мёнг Гук, 3.Жанг Кук Чол, 4.Ри Кум Чол, 7.Ри Хёк Чол, 9.Пак Кванг Рёнг, 11.Жонг Ил Гван, 12.Жон Кванг Ик, 13.Сим Хён Жин, 15.Ри Йонг Чол, 17.Со Хён Ук, 23.Ри Чол Мёнг.
  • Захира: 1.Мурод Зуҳуров, 12.Игнатий Нестеров, 3.Камолиддин Тожиев, 6.Жасур Ҳасанов, 13.Даврон Ҳошимов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 15.Александр Гейнрих, 16.Станислав Андреев, 17.Санжар Турсунов, 18.Фозил Мусаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 23.Элдор Шомуродов.
  • Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Марат Бикмаев, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов, 10.Сардор Рашидов, 11.Игорь Сергеев, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев.
  • Жамоамизнинг асосий таркиби маълум бўлди!
  • Учрашув соат 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади
  • Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон) Қанот ҳакамлари: Ризо Сухандон, Муҳаммадризо Мансури (иккиси Эрон) Захира ҳаками: Мовуд Бонядифард (Эрон). Назоратчи: Салим Сайид Алсувайди (БАА). Комиссар: Салмон Муҳаммад Намшан (Саудия Арабистони).
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
Яндекс.Метрика