Latest news

01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  1 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  5 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  8 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  27 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  41 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1

International

France

Antoine Griezmann - 58', Antoine Griezmann - 61'

EURO 1/8 Finals .

26/06/2016, 19:00

1
:
2
Finished

Ireland

Robert Brady - 2'

Stadium: Stade des Lumieres, 56279 spectators

Referee: Nicola Rizzoli

45'
90'
27'  N'Golo Kante
44'  Adil Rami
46'  N'Golo Kante (Kingsley Coman)
58'  Antoine Griezmann
58'  Bacary Sagna
61'  Antoine Griezmann
61'  Olivier Giroud
73'  Olivier Giroud (Andre-Pierre Gignac)
90'  Kingsley Coman (Moussa Sissoko)
2'  Robert Brady
25'  Seamus Coleman
41'  Jeff Hendrick
65'  Daryl Murphy (Jonathan Walters)
66'  Shane Duffy
69'  James McClean (John O'Shea)
71'  James McCarthy (Wesley Hoolahan)
72'  Shane Long
  • Ўйин якунланди! Иродали ғалабани қўлга киритган мезбонлар чорак финалда ўз юришларини давом эттирадилар. Франция - Ирландия 2:1!
  • 90+2'
    Гризманннн!! Яна бир имконият... Аммо, бу сафар дарвозабон ўзини кўрсатди!
  • 90'
    Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди
  • 86'
    Энди ирландияликларда имконият. Афсуски, яна ноаниқ зарба...
  • 86'
    Жиньякккк.... Унда ажойиб имконият юзага келганди. Аммо, лекин, бироқ...
  • 82'
    Французлар яна олдинга интилишмоқда
  • 80'
    Мезбонлар бир дақиқа ичида учта бурчак тўпи тепишди. Аммо, ҳозирча бу самара бермади...
  • 77'
    Жиньякдан яна бир зарба. Бу сафар тўп дарвоза тўсинига тегди!!!
  • 77'
    Жиньяк ҳозир тўпни Гризманнга етказиб берганида ҳисоб ўзгариши мумкин эди...
  • 73'
    Мезбонлар таркибида ўзгариш: Жиру ўрнига Жиньяк майдонга тушди
  • 72'
    Шейн Лонгга сариқ карточка кўрсатилди
  • 72'
    Ирландия: Маккарти ўрнига Хулан майдонга туширилди
  • 69'
    Ирландияда ўзгариш: Макклин ўрнига Жон Оши майдонга туширилди
  • 68'
    Гризманн тепган жарима тўпи эса Жируга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
  • 66'
    Опппаааа!!! Даффи Гризманни бирга-бир вазиятда тўхтатиб қолгани учун қизил карточка билан жазоланди!
  • 65'
    Ирландия терма жамоаси сафидаги Дэрил Мёрфининг ўрнига ўйинни Жонатан Уолтерс давом эттиради
  • 64'
    Пайеее... Ҳимоячидан қочиб кетганида яна бир марта гол кўришимиз мумкин эди. Аммо, бу вазиятда рақиб футболчиси яхши ҳаракат қилди
  • 61'
    ГООООЛЛЛЛ!!! ЯНА ГРИЗМАНННН!!! У Жирунинг боши билан тўхтатиб берган тўпини қабул қилиб олди ва дарвозабоннинг яқин бурчагига йўллаб дублни расмийлаштирди!
  • 60'
    Голдан рухланган францияликлар яна олдинга ўтишмоқда. Пайенинг берган зарбаси бироз ноаниқ. Кузатишда давом этамиз!
  • 58'
    ГООООЛЛЛ! ГРИЗМАННН! Саньянинг чап қанотдан етказиб берган тўпини Гризманн боши билан рақиб дарвозасига йўллади! Чамаси 10 метрлардан боши билан зарба бериб ҳисобни тенглаштирди! 1:1!
  • 56'
    Матьюидииии! Ажойиб зарба! Ажойиб сейв!
  • 52'
    Льориииссс! Сейввв! Ирландиялик футболчилар чап қанотдан ҳужум уюштиргандилар. Мезбонлар дарвозабони ўзининг ажойиб ҳаракати билан ҳужумни бартараф этди!
  • 48'
    Косьелниииии!!! У ҳозир биргина ҳаракат билан ҳисобни тенглаштириши мумкин эди! Афсуски, бирррооозз аниқлик етишмади! Боши билан зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди...
  • 46'
    Франция таркибида ўзгариш: Канте ўрнига Коман майдонга тушди
  • ТАНАФФУС!
  • 45+4'
    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча пенальтидан киритилган гол эвазига мезбонлар олинда - 0:1.
  • 45+3'
    Ирландия футболчилари вақтни чўзишга уринмоқдалар. Бу эса албатта мухлисларга ёқмаяпти. Майдонда хуштакбозлик!
  • 45+1'
    Мезбонлар босим уюштирмоқдалар. Ҳозиргина Пайе ажойиб имкониятдан фойдалана олмади!
  • 45'
    Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берди
  • 44'
    Энди Рамига сариқ карточка. Тоже Miss next match!
  • 41'
    Хендрик Канте билан курашдан сўнг сариқ карточка ишлаб олди. У ҳам агар Ирландия чорак финалга чиқса кейинги ўйинни ўтказиб юборади
  • 38'
    Ирландияликлар яна олдинга ўтмоқдалар
  • 34'
    Жирудан "фол в атаке". У рақиб жарима майдончаси ичида Кухга нисбатан ўйин қоидасини бузди
  • Яна бир маълумот, Брэдининг голи Европа чемпионатлари тарихидаги тезкорлик бўйича иккинчиси бўлди. Евро тарихидаги энг тезкор гол эса россиялик Дмитрий Кириченкога тегишли. У Евро-2004 ўйинларида Грецияга қарши ўйиннинг биринчи дақиқасидаёқ гол муаллифига айланганди
  • 30'
    Лонг кичик жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди
  • 27'
    Кантеее... Маклеанга қарши ўйин қоидасини бузди ва огоҳлантирилди. Бу дегани, мезбонлар мабоооодо чорак финалга йўлланма оладиган бўлсалар футболчи ўша ўйинни ўтказиб юборади!
  • 25'
    Коулман Пайега нисбатан майдон марказига яқин жойда қўпол ўйнагани учун огоҳлантириш ишлаб олди
  • 24'
    Погбааа! Унинг 30 метрлардан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди! Хавфли чиққанди ҳозир жарима зарбаси...
  • 21'
    Хендриккк... Ирландия терма жамоасида яна гол киритиш учун имконият бўлганди. Футболчи бироз шошиб қолди. Льорис яхши ҳаракат қилди!
  • 18'
    Бу сафар стандарттан етказилган тўпни Гризманн боши билан рақиб дарвозасига йўллаганди. Рандольф ўз ўрнида!
  • 15'
    Италиялик ҳакам унча-бунчага ўйинни тўхтатиб қўяётгани йўқ. Футболчиларга ўйнаш учун имкон бермоқда. Шуниси қизиқроқ!
  • 12'
    Хавфли вазиятттт... Жируга келаётган тўпни ирландиялик ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Акс ҳолда... Оливье ҳисобни тенглаштириш учун жуда қулай вазиятда турганди!
  • 8'
    Пайетнинг жаримадан берган зарбаси рақиб посбонининг қўлига бориб тушди... Давом этамиз!
  • 7'
    Айтганча, биз бир неча дақиқа олдин Евро-2016даги энг тезкор гол гувоҳига айландик
  • 5'
    Ана энди мезбонлар олдинга боришлари лозим. Бундан бошқа иложи ҳам йўқ!
  • 3'
    ГОЛЛЛЛЛ! Брэди пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очмоқда!
  • 2'
    Ухххх! Пенальти!!!! Погба дарима майдончаси ичида Лонгга нисбатан қўпол ўйнади!
  • 1'
    Демак бошладик! Ўйинни ирландиялик футболчилар бошлаб беришди!
  • Учрашувни Никола Рицолли бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради
  • Ўйин бошланишига барча нарса тайёр. Бугун қизиқарли ўйин кўрамиз деган умиддамиз!
  • Давлат мадҳиялари янграб ўтди
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
  • Ёки ирландияликлар "Анрининг қўли" учун бугун қасос оладиларми?
  • Баҳс бошланишига бир неча дақиқалар қолди. Мезбонлар бугун ўз мухлислари кўз ўнгида чорак финал йўлланмасини қўлга кирита оладиларми?
  • Айни пайтда стадионда ўйинолди тадбир бўлиб ўтмоқда
  • Ирландия - Рандольф, Коулман, Киог, Маккарти, Даффи, Уорд, Брэди, Лонг, Хендрик, Макклин, Мерфи.
  • Франция - Льорис, Эвра, Рами, Канте, Гризманн, Пайет, Жиру, Матьюиди, Погба, Санья, Косьелни.
  • Жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди:
  • Ҳаммага салом! Франция ҳамда Ирландия терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади!
Яндекс.Метрика