Latest news

08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   3 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  29 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  418 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  4 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11

International

Croatia

EURO 1/8 Finals .

26/06/2016, 01:00

1
:
0
Finished AET

Portugal

Ricardo Quaresma - 117'

Stadium: 33523 spectators

Referee: Carlos Velasco

45'
90'
120'
88'  Mario Mandzukic (Nikola Kalinic)
110'  Ivan Rakitic (Marko Pjaca)
120'  Vedran Corluka (Andrej Kramaric)
50'  Andre Gomes (Renato Sanches)
78'  William Carvalho
87'  Joao Mario (Ricardo Quaresma)
108'  Adrien Silva (Danilo Pereira)
117'  Ricardo Quaresma
117'  Cristiano Ronaldo
  • Ўйин якунланди! Португалия сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига чорак финал йўлланмасини қўлга киритмоқда!
  • 121'
    Эххххх.... Яна Видааа! Бироооозз ноаниқ!!!!
  • 120'
    Ҳакам икки дақиқа қўшиб берди!
  • 119'
    Хорватия футболчилари яна олдинга ўтмоқдалар! Ўйин якуни қизиқарли кечмоқда! Афсуски, фақат якун...
  • 118'
    Бунгача эса хорватиялик футболчилар бир дақиқа ичида иккита ажойиб имкониятдан фойдалана олмагандилар. Афсус...
  • 117'
    ГООООЛ! Сен урмасанг сенга уришади! Португалия футболчилари ҳисобни очмоқдалар! Роналдунинг берган зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни қайтарди. Қайтган тўпни эса Куарежма боши билан дарвозага йўллади! 0:1!
  • 114'
    Хорватлар яна олдинга интилишмоқда
  • 113'
    Видаааа! Унда яна имконият бўлганди боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун. Аммо, лекин, бироқ...
  • 111'
    Португалия терма жамоасининг ўнг қаноти фаоллашган. Куарежма ҳисобига!
  • 109'
    Хорватияликларда сўнгги ўзгариш: Ракитич ўрнига Пьяца ўйинни давом эттиради
  • 107'
    Силва ўрнига Данило майдонга тушди португалияликлар сафида
  • Иккинчи қўшимча бўлимни кўрамиз!
  • Биринчи экстра тайм якунланди!
  • 104'
    Роналду деган футболчи умуман йўқолиб қолган...
  • 101'
    Брозовичнинг зарбаси. Ноаниқ!
  • 98'
    Сайтимизнинг фикр қолдириш бўлимида мухлислар ушбу ўйинга турнирнинг энг зерикарли ўйинларидан бири деб таъриф бермоқдалар. Уларнинг фикрига қўшилмасдан иложимиз йўқ!
  • 96'
    Калиниччч... Рақибининг хатосидан унумли фойдалана олмади. Акс ҳолда, ҳисоб очилиши мумкин эди...
  • 93'
    Перишичнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди
  • Экстра таймлар бошланди!
  • Асосий вақт якунланди! Ўйин давомида жамоалар деярли аниқ зарба бермадилар! Қўшимча таймлар кўрамиз!
  • 90'
    Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди
  • 88'
    Хорватияда ўзгариш: Манжукич ўрнига Калинич майдонга тушди
  • 88'
    Португалияда ўзгариш: Мариу ўрнига Куарежма ўйинни давом эттиради
  • 86'
    Қўшимча вақт кўрамиз шекилли...
  • 83'
    Марио Манжукич Пепе билан тўп учун курашда ерга ноқулай йиқилди. Унга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилди ва футболчи дарҳол майдонга қайтди
  • 80'
    Перишичдан яна бир жуда ноаниқ зарба
  • 77'
    Виллиам Карвальо ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди
  • 73'
    Саншеш ўз жарима майдончасига жуда жуда яқин жойда ўйин қоидасини бузганди. Хорватияликлар эса стандарт вазиятдан фойдалана олмадилар...
  • 68'
    Ракитич майдон марказига яқин жойда Саншешга қарши қўпол ўйнади
  • 64'
    Стринич ўз жарима майдончасида тўп учун курашда Нанини тепиб юборди. Нани эса ўз услубида йиқилиб берди. Ҳакам эса бунга эътибор бериб ўтиргани йўқ! Туре ўрнингдан!
  • 62'
    Ухххх.... Видааа! Стандард вазиятдан сўнг ҳисобни очиши мумкин эди! Афсуски, бу сафарги уриниш ҳам самарасиз!
  • 58'
    Энди Брозовичдан жуда ноаниқ зарба...
  • 56'
    Эхххх.... Саншешда ажойиб имконият юзага келганди! У биргина аниқ зарба билан рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтириши мумкин эдия... На чора, бола ёш ҳали!
  • 51'
    Стриничда яхши имконият бўлганди. Аммо, лекин, бироқ... Бунинг фойдаси бўлгани йўқ
  • 50'
    Португалияда ўзгариш: Андре Гомеш ўрнига Ринату Саншеш майдонга тушди
  • 46'
    Умид қиламизки, иккинчи бўлимда қизиқроқ футбол кўрамиз...
  • Иккинчи бўлим бошланди
  • ТАНАФФУС!
  • 45'
    Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшиб ўтиргани йўқ
  • 44'
    Ўйин темпини юқори деб бўлмайди. Қандайдир зерикарли. Ҳаттоки Италия терма жамоасининг ўйинлари бундан қизиқроқ ўтади :)
  • 42'
    Тўп Роналдуга тушиши билан стадион мухлислари хуштакбозликни бошламоқдалар... Нима қилган экан Кришти уларга?
  • 39'
    Адриен Силва Ракитичга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам бу сафар уни оғзаки огоҳлантириш билан кифояланди
  • 36'
    Португалия терма жамоаси футболчилари иккинчи қаватдаги устунлик эвазига рақиб дарвозаси томон ҳавф солишга уриниб кўрмоқдалар. Бироқ, Хорватиянинг баланд бўйли ҳимоячилари уларга имкон бермаяптилар
  • 32'
    Срна бурчакдан тўпни жамоадошларига етказиб берганди. Аммо, бу самара бергани йўқ
  • 29'
    Перишичччч... Тезкорлик билан рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирган футболчининг зарбаси бироз ноаниқ...
  • 25'
    Хавфли вазияттт... Пепеее... Стандард вазиятдан сўнг португалиялик футболчида яхши имконият юзага келганди. Афсуски, унинг боши билан берган зарбаси жуда юқорига кетди
  • 22'
    Хорватияликлар олдинга ўтишга уриниб кўргандилар. Бироқ, бу вазиятда рақиб посбони тўпга биринчи бўлиб югуриб чиқди ва вазият кескинлашишига йўл қўймади
  • 18'
    Икки хорват футболчиси орасида қолиб кетган Нани яна йиқилиб тушди, бечора...
  • 16'
    Жамоалар ҳозирча тайинли ҳавфли вазият юзага келтирганлари йўқ
  • 12'
    Перишич билан тўқнашувда кичик жароҳат олган Нанига тиббий ёрдам кўрсатилди
  • 11'
    Хорватияликлар яна олдинга ўтишмоқда. Гол кўрамизми?
  • 9'
    Португалия мураббийи асабийлашмоқда...
  • 7'
    Айтганча, Португалия терма жамоаси футболчиси Луис Нани бугун терма жамоадаги 100-ўйинини ўтказмоқда. Қизиқ, ушбу юбилей ўйин унга омад келтирармикин?
  • 4'
    Хорватлар ўзларининг анъанавий "шахмат либос"ларида, португалияликлар эса оч яшил футболкаларида бугун майдонга тушганлар
  • 2'
    Тўп назорати ҳозирча хорватияликларда
  • Ўйин бошланди!
  • Давлат мадҳиялари янграмоқда
  • Баҳс бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда! Ўйин учун деярли барча нарса тайёр!
  • Португалия - Руи Патрисиу, Седрик, Пепе, Фонте, Геррейру, Жоау Мариу, Адриен Силва, В.Карвалью, Андре Гомеш, Нани, Роналду.
  • Хорватия - Субашич, Срна, Чорлука, Вида, Стринич, Модрич, Бадель, Брозович, Ракитич, Перишич, Манжукич.
  • Терма жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди
  • Ҳаммага обший салом! Хорватия ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади!
Яндекс.Метрика