Latest news

01:00ЛаЛига старт олди! Мавсумнинг илк ўйинида ғолиб аниқланмади  6 00:46Ўзбекистон футзал термаси Анголани мағлуб қилди  1 00:25Денис Коростиченко: "Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда"  1 00:10Иван Бошкович: "90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш"  4 23:57Максим Шацких: "Ҳар икки кунда футбол ўйнаяпмиз"   12 23:10Айбек Нурбаев: "Ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик"   1 23:05Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятда дарвозабонни айбламаган бўлардим"  1 22:51"Акрон" ғалаба қозонди, Эсанов тўлиқ ўйнади   6 22:42Суперлига. "Олимпик" - "Сўғдиёна" 0:1  0 22:25Суперлига. "Сўғдиёна" "Олимпик" устидан тарихий ғалабага эришди  13 22:12Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" қўшимча бўлимларда пенальтидан урилган гол эвазига "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  31 22:08ПРО-Лига. "Машъал" ўз майдонида "Арал"га имконият қолдирмади  1 21:46Виталий Левченко: "Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим"   8 21:40Григорий Колосовский: "Навбатдаги 2 очкони йўқотдик"   3 21:28Эшитдик-да! Ҳусановнинг жамоадоши "Аталанта"га ўтмоқда  2

International

Iceland

Gylfi Sigurdsson - 40'

EURO Grp. F .

18/06/2016, 21:00

1
:
1
Finished

Hungary

Birkir Saevarsson - 88'

Stadium: 60842 spectators

Referee: Sergei Karasev

45'
90'
40'  Gylfi Sigurdsson
42'  Johann Berg Gudmundsson
66'  Aron Gunnarsson (Emil Hallfredsson)
69'  Jon Dadi Boedvarsson (Alfred Finnbogason)
75'  Alfred Finnbogason
77'  Birkir Saevarsson
84'  Kolbeinn Sigthorsson (Eidur Gudjohnsen)
67'  Zoltan Stieber (Nemanja Nikolic)
67'  Tamas Priskin (Daniel Bode)
81'  Tamas Kadar
83'  Laszlo Kleinheisler
85'  Roland Juhasz (Adam Szalai)
88'  Birkir Saevarsson
90'  Adam Nagy
  • ЎЙИН ТУГАДИ! Исландия - Венгрия 1:1!
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
  • 88'
    Гол! Аниқроғи автогол! Венгриянинг навбатдаги ҳужуми Севарссоннинг ўз дарвозасини ишғол этиши билан тугади - 1:1.
  • 85'
    Венгрия: Юхас ўз ўрнинини Адам Салаига бўшатиб берди.
  • 84'
    Исландия: Сигторссон ўрнига Эйдур Гудйонсен майдонга тушди.
  • 83'
    Карасёв кўрган футболчисига сариқ карточка кўрсатиб юрибди... Клаяйнхайслер энди огоҳлантирилди.
  • 81'
    Кадар энди ҳакамнинг сариқ карточкасига лойиқ кўрилди.
  • 79'
    Венгрия босимни оширмоқда. Аммо улар ташкил этаётган ҳужумлардан ҳеч қандай наф чиқмаяпти.
  • 77'
    Исландия ҳимоячиси Севарссон бу сафар рақибига нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан сийланди.
  • 76'
    Джуджакнинг дарвоза томон тепган кучли зарбасини Хальдерссон ушлаб олди.
  • 75'
    Финнбогасон рақибини қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолди. Ҳакам эса унга огоҳлантириш кўрсатди.
  • 72'
    Венгриянинг узоқ давом этаётган ҳужумини Неманья Николич самарали якунлашга ҳаракат қилди. Унинг тепган тўпини Хальдерссон ушлаб олди.
  • 69'
    Исландия: Бедварссон ўрнига Финнбогасон майдонга чиқди.
  • 67'
    Венгрия: Пришкин ўрнига Беде тушди.
  • 67'
    Венгрия: Штибер ўрнига Неманья Николич майдонга тушди.
  • 66'
    Исландия: Арон Гуннарссон ўрнига Эмиль Хадльфредссон майдонга тушди.
  • 66'
    Джуджакнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Хальдерссон ушлаб олди.
  • 65'
    Венгриянинг яна бир ҳужуми. Бу сафар жарима майдончасига ичига ёриб кирилди. Жарима майдончасидаги пала-партишликлардан венгриялик футболчилар самарали фойдалана олишмади. Яъни тўпга зарба беришларига ҳимоячилар йўл қўймади.
  • 62'
    Ўйин темпи бироз пасайди.
  • 60'
    Исландиянинг кам сонли ҳужумлари хавфли чиқмоқда! Ҳозир ҳам Исландия ажойиб комбинацион ўйин орқали рақиб жарима майдончасига кириб борганди. Аммо оффсайд туфайли бу ҳужум тўхтатилди.
  • 58'
    Яна зарба. Яна Кляйнхаслер. Яна ноаниқ.
  • 57'
    Венгрияда ҳужумни самарали якунлаши мумкин бўлган футболчилар етишмаслиги қимматга тушмоқда. Сон-саноқсиз ҳужумлар бесамар кетмоқда.
  • 55'
    Уҳҳҳҳҳ! Исландиянинг ҳужумини Бедварссон чалқанча услубда дарвозага зарба йўллаш билан якунлади. Аммо тўп мўлжалга аниқ бормади.
  • 53'
    Ташаббус Венгрияда. Лекин дарвоза томон аниқ зарба йўқ. Анча узоқ давом этаётган ҳужумлар ноаниқ зарба ёки Исландия ҳимоячиларининг ишончли ўйини эвазига бесамар тугамоқда.
  • 50'
    Кляйнхаслернинг яна бир дарвоза томон йўллаган зарбаси. Бу сафар ҳам тўп мўлжалга аниқ бормади.
  • 48'
    Венгрия ҳужумлар сонини оширмоқда. Рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмаяпти.
  • 46'
    Иккинчи бўлим старт олди.
  • Биринчи тайм тугади. Танаффус! Ҳозирча Исландия кичик ҳисобда олдинда бормоқда.
  • 45'
    Ҳакам учрашувнинг дастлабки бўлимига 1 дақиқа қўшиб берди.
  • 43'
    Венгрия жамоаси вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга ўтмоқда. Аммо Исландия ҳимояда уларга нисбатан анча тартибди кўринмоқда.
  • 42'
    Гудмундссон огоҳлантирилди.
  • 41'
    Исландия фаолликни оширмоқда.
  • 40'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! СИГУРДССОН! Исландия ярим ҳимоячиси Сигурдссон 11-метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:0.
  • 39'
    ПЕНАЛЬТИ!!! ГАБОР КИРАЙ "қовун" туширди! Исландиянинг бурчак зарбасидан сўнг Габор Кирай тўпга чиқишда хато ўйнади ва кейинги вазиятда рақибини йиқитди. Натижада эса Сергей Карасев ўзининг иккинчи ўйинида иккинчи пенальтини белгилади. Қария Кирай бу сафар Венгрияни қийин ҳолатда қолдирди.
  • 38'
    СИГТОРССОННННН!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ!!!! Исландиянинг ҳужумини Сигторссон самарали якунлай олмади.
  • 38'
    СИГТОРССОННННН!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ!!!! Исландиянинг ҳужумини Сигторссон самарали якунлай олмади.
  • 36'
    Негадир Исландия ҳужумчиси Сигторссон фаоллик кўрсатмаяпти.
  • 34'
    Венгриянинг жавоби! Кляйнхайслернинг жарима майдончаси ичидан дарвозага йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
  • 32'
    Исландиянинг яна бир ҳужуми. Бу сафар ҳам ҳужумчиларга совуққонлик етишмади. Венгрия ҳимоячилари эса бу вазиятда аниқроқ ўйнашди.
  • 31'
    ГАБОР КИРАЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙ!!!!!!!!!!!!!! Учрашувдаги даслабтки чинакамига хавфли вазият!!! Исландия ажойиб имкониятни кўкка совурмоқда! Гудмундссон венгриялик ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг дарвозабон билан яккама-якка қолганди. Аммо Гудмундссоннинг тепган зарбасини Габор Кирай ажойиб сейв кўрсатиб қайтариб қолди! Қойил қария Кирай!
  • 30'
    Венгриянинг ҳужуми жамоа сардори Джуджак орқали ташкил этилганди. Аммо сардорнинг узатмаси жамоадошига тўғри етиб бормади.
  • 28'
    Исландия қисқа паслар эмас, узун узатмалар орқали ўйнамоқда. Лекин бу узатмаларнинг аксарияти манзилига аниқ етиб бормаяпти. Тўп узатишдаги хатолар жуда кўп.
  • 24'
    Ўйин вазиятларсиз давом этмоқда. Жамоаларнинг майдон бўйлаб ҳаракати яхши. Лекин ҳар иккала жамоа ҳимоя чизиғи тартибли кўринмоқда.
  • 21'
    Исландиянинг қарши ҳужумлари хавфли тус олмоқда. Лекин дарвоза томон бериладиган якуний зарба йўқ.
  • 19'
    Венгрия ташаббусни ўз қўлига олган. Исландия эса ҳимояда жуда зич жойлашган.
  • 17'
    Исландия ҳимояда тартибли ҳаракат қилмоқда. Венгриянинг ҳужуми пайтида Джуджакнинг дарвоза томон тепган зарбаси йўлига Гуннарссон ғов бўлди.
  • 14'
    Венгрия жарима зарбасини амалга оширди. Пришкининг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
  • 11'
    Венгрия ўйинни ўз дарвозаси олдидан узоқлаштиришга эришди. Энди улар позицион ҳужумга ўтишмоқда.
  • 9'
    Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Дастлабки хавфли! Исландия аввалига бурчак зарбасини амалга оширди. Бу вазиятда Кирай яхши ўйнади ва ўз дарвозаси олдидан узоқлаштирди. Иккинч темпда давом этган ҳужум эса сал қолса гол билан якун топарди. Бедварссоннинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
  • 7'
    Иштонли дарвозабон Габор Кирайга қадар тўп етиб келиши қийин бўляпти. Венгрия ҳимоячилари бунга йўл қўйишмаяпти.
  • 5'
    Ўйин анча сокин ўтмоқда. Ҳозирча дарвозалар олдида хавфли вазиятлар содир этилмаяпти.
  • 3'
    Венгрия тўп назоратига эътибор қаратмоқда. Исландия эса тўп тушиши билан олдинга ўтмоқда.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Исландия давлат мадҳияси янграмоқда...
  • Венгрия давлат мадҳияси жаранг солмоқда...
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
  • Венгрия – Кирай, Гузмич, Кадар, Ланг, Юхас, Штьебер, Кляйнхайслер, Джуджак, Надь, Гера, Пришкин.
  • Исландия – Хальдерссон, Сигурдссон, Скуласон, Сэварссон, Арнасон, Гудмундссон, Сигурдссон, Гуннарссон, Бьярнасон, Сигторссон, Бедварссон.
  • Исландия - Венгрия ўртасидаги беллашув ушбу саҳифа орқали матнли онлайн трансляция қилинади.
  • Европа чемпионати "F" гуруҳининг 2-тури доирасидаги Исландия - Венгрия учрашуви бўлиб ўтади. Исландия терма жамоаси ўтган турда Португалия билан дуранг ўйнаганди. Венгрия эса Австрияни мағлуб этган.
Яндекс.Метрика