Latest news

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  23 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  7 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  16 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

International

Italy

EURO Grp. E .

23/06/2016, 01:00

1
:
0
Finished

Ireland

Robert Brady - 85'

Stadium: 44268 spectators

Referee: Ovidiu Hategan

45'
90'
39'  Salvatore Sirigu
60'  Federico Bernardeschi (Matteo Darmian)
75'  Ciro Immobile (Lorenzo Insigne)
79'  Andrea Barzagli
82'  Mattia De Sciglio (Stephan El Shaarawy)
88'  Simone Zaza
90'  Lorenzo Insigne
39'  Shane Long
70'  Daryl Murphy (Aiden McGeady)
73'  Stephen Ward
77'  James McCarthy (Wesley Hoolahan)
85'  Robert Brady
85'  Wesley Hoolahan
90'  Shane Long (Stephen Quinn)
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Италия - Ирландия 0:1
  • 90+3'
    Баҳснинг сўнгги сониялари ўтиб боряпти
  • 90+2'
    Ирландия футболчилари вақт чўзишга ҳаракат қилишяпти. Конте эса бундан ғазабда
  • 90+1'
    Ҳакам учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берди
  • 90'
    Лонг ўрнига Куинн майдонга тушди
  • 88'
    Италия рақибга имкон бергани учун жазоланди!
  • 85'
    ГООООООЛЛЛЛЛ!!!!! ИРЛАНДИЯ!!!! Хулахан жарима майдончасига кириб кетаётган Брэдига тўпни ташлаб берди! Роберт эса Сиригудан олдин тўпга зарба бериб ҳисобни очди!
  • 82'
    Италияликлар боксчи Муҳаммад Али каби жанг охирида курашни бошлашди. Ирландия фақат ҳимояланиш билан банд
  • 79'
    Барцальи огоҳлантирилди
  • 77'
    МакКарти майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Хулахан эгаллади
  • 75'
    Иммобиле ўрнига Инсинье майдонга тушди
  • 73'
    Уорд қоида бузгани учун ҳакам томонидан жазоланди
  • 67'
    Иккинчи бўлимда италияликлар кўпроқ тўп билан муомала қилишяпти
  • 61'
    Антонио Конте шогирдларига кўрсатмалар бериб, уларни койишга ҳам улгуряпти. Италия терма жамоаси бунга лойиқ ўйин кўрсатяпти
  • 58'
    Ирландия терма жамаоси футболчилари "теп югур" услубини қўллашмоқда. Аммо бу ўйин уларга ҳозирча фойда келтираётгани йўқ
  • 54'
    Хендрик жарима зарбасини амалга оширди ва унинг узатмаси ўз манзилига етиб бормади
  • 52'
    Ирландияликлар жарима зарбасидан тўпни ҳаволатиб рақиб жарима майдончасига ташлашди, Сиригу тўпга биринчи чиқиб келди ва хавфни бартараф этди
  • 48'
    Лонг ҳужумда Бонуччига нисбатан қоида бузди
  • 47'
    Ирландиялик мухлислар қўшиқ куйлашни бошлашди
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • ТАНАФФУС! Италия - Ирландия 0:0
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
  • 44'
    Ҳакам тоза пенальти қўймади. Бернардески рақибининг ортидан келиб уни йиқитди, ҳакам аяди.
  • 43'
    Иммобиле рақиб жарима майдончаси ичига кирмай дарвозанинг ўзига яқин бўлган бурчагини нишонга олди. Бироз ноаниқ
  • 41'
    Сиригу ўз кучига бўлган ишончни қайтариб олди. Унинг ҳаракатлари туфайли Италия дарвозаси даҳлсиз қолмоқда
  • 39'
    Сиригу ва Лонг сариқ карточка олди. Шейн дарвозабонни жаҳлини чиқарди ва посбон уни туртиб юборди
  • 38'
    Барзальи рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Италия терма жамоаси жарима майдончаси олдида стандарт
  • 34'
    Бурчак зарбалари бўйича Ирландия олдинди. 1-4
  • 31'
    Ирландияликлар тўпни бурчакдан ўйинга киритишди ва жарима майдончасига узатилган тўп дарвозага эмас, унинг ортига йўлланди
  • 28'
    Ҳозирча Ирландия кўпроқ ҳужум ташкил қилди ва уларнинг кўпи қанотдан бўлди
  • 27'
    Ирландияликлар иккинчи қаватда ўйнашга умид қилишмоқда, лекин номинал мезбонлар ҳозирча бунга йўл қўймаяпти
  • 24'
    Италия терма жамоаси ҳимоядан ўйнаяпти, ирландияликлар эса тўп билан кўпроқ муомала қилмоқда
  • 21'
    ЗАРБААА! Мёрфи бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади. Сиригу эса ажойиб сейв намойиш этди
  • 20'
    Ҳакам Огбонна ва Уордни ёнига чақириб, футбол қоидаларига роия қилишга чақирди
  • 18'
    Италияда кичик устунлик бор
  • 16'
    Майдонда Италия ва Ирландия футболчилари ётибди
  • 13'
    Сиригу ҳозирча Буффон ўрнини боса олмаяпти. Тўғри, у гол ўтказиб юборгани йўқ. аммо жамоадошларини тушунмаяпти
  • 9'
    Хендрик Италия жарима майдончасига кирмай зарба берди. Тўп дарвозанинг ёнгинасида ўтиб кетди
  • 8'
    Қанотдан жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Даффи қайтарди. Италияликларнинг бурчак зарбаси эса омадсиз якунланди
  • 5'
    Ҳозирча жамоалар тўпни алмашиш билан банд. Биринчи 5 дақиқалик ичида хавфли вазият содир бўлгани йўқ
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ
  • Италия – Сиригу, Бонуччи, Огбонна, Де Шильо, Бардзальи, Флоренци, Стураро, Мотта, Бернардески, Дзадза, Иммобиле.
  • Ирландия – Рэндолф, Даффи, Уорд, Коулмэн, Кио, Хендрик, Макклейн, Маккарти, Брэйди, Мерфи, Лонг.
Яндекс.Метрика