Latest news

00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  6 23:54А Серия. "Рома" ўз уйида "Верона"ни қабул қилмоқда, Шомуродов илк дақиқаларданоқ гол урди! (онлайн ҳисоб)  23 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:27"Лас-Палмас" — "Атлетико". Альварес асосий таркибда, Гризманн захирада  0 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  7 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  223 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  65 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  30 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  18 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  7

International

Belgium

EURO Grp. E .

14/06/2016, 01:00

2
:
0
Finished

Italy

Emanuele Giaccherini - 32', Graziano Pelle - 90'

Stadium: Stade des Lumieres, 55408 spectators

Referee: Mark Clattenburg

45'
90'
62'  Radja Nainggolan (Dries Mertens)
73'  Romelu Lukaku (Divock Origi)
75'  Laurent Ciman (Yannick Carrasco)
90'  Jan Vertonghen
32'  Emanuele Giaccherini
32'  Leonardo Bonucci
59'  Matteo Darmian (Mattia De Sciglio)
66'  Giorgio Chiellini
75'  Eder
75'  Eder (Ciro Immobile)
78'  Leonardo Bonucci
78'  Daniele De Rossi (Thiago Motta)
84'  Thiago Motta
90'  Graziano Pelle
90'  Antonio Candreva
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. Бельгия - Италия 0:2
  • 90+2'
    Италияликлар қарши ҳужумда муваффақиятга эришишди. Пелле Кандреванинг юмшоқ узатмасини дарвозага михлаб қўйди.
  • 90+1'
    Вертонген сариқ карточка олди, аммо нимагалиги ҳозирча номаълум
  • 90'
    3 дақиқа қўшиб берилди
  • 89'
    Мертенс жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни ерлатиб марказроққа узатди. Аммо у ерда фақат оқ футболкали йигитлар бор эди
  • 84'
    ИММОБИЛЕ!!! Италияликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Чиро қанотдан марказроққа ўтиб Куртуа дарвозасига жуда кучли зарба берди, Тибо эса уни майдондан чиқариб юборди.
  • 82'
    Орижи қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллашга ҳаракат қилди, аммо унинг зарбаси тўсин устидан ўтиб кетди
  • 78'
    Ўзгариш. Де Росси ўрнига Тьяго Мотта
  • 78'
    Бонуччи ҳам сариқ карточкадан қуруқ қолишни истамади ва Орижига нисбатан қўполлик ишлатди
  • 74'
    Эдер жамоадошининг хатосини тўғирлаш учун қарши ҳужумга ўтаётган Мертенсни очиқчасига ушлаб қолди
  • 72'
    Ҳимояда ўйнашни италияликлардан ўрганиш керак. Бу чизиқдаги ҳаракатлар Италия терма жамоаси футболчилари ижросида санъат асарига ўхшаб кетади
  • 69'
    Эден Азар жарима майдончаси атрофида рақиб ҳимоячиларини чайқашга уринди, аммо италиялик ҳимоячилар бу ҳаракатларга алданмади
  • 67'
    Мертенс Италия жарима майдончаси олдида рейд уюштиришга қарор қилди, аммо рақиб ҳимоячилари бир амаллаб тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлишди
  • 65'
    Кьеллини майдон марказида тўпни Азарга олдириб қўйди ва рақиб футболчисининг қарши ҳужумга ўтиб кетаётганини кўриб, уни сариқ карточка эвазига тўхтатишга мажбур бўлди
  • 62'
    Ўзгариш. Ража Наингголан ўрнига Дрис Мертенс майдонга тушди
  • 60'
    Яна ҳимоя марказидан ҳужумга тўп етказилди, бу сафар Эдер тўпни қабул қилди, аммо унинг қаршисидаги ҳимоячи зарба беришга ҳалақит қилди. Хавф бартараф этилди
  • 57'
    Барцальи иккинчи қаватда Феллайнида баландроқ чиқиб тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. Бельгияликлар тўпни бурчакдан ўйинга киритишди, аммо жарима майдончаси ичида номинал мезбонлар қоида бузган экан. Ҳакам хуштак чалиб, тўпни италияликлар ўйинга киритишини кўрсатди
  • 53'
    ЛУКАКУ!!!! Қарши ҳужумга ўтиб кетган бельгияликлар 3 та оширма билан Ромелуни Буффон билан бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Лукаку эса чап томонга қочиб олдинга чиқиб келаётган Жанлуижи қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди. НОАНИҚ!
  • 49'
    Ҳозирча юлдузли Бельгия ҳеч нарса қила олмаяпти, камтар кўринган Италия терма жамоаси футболчилари эса, оддий ўйнаб, рақибдан кучлироқ эканлигини исботлаяпти
  • 47'
    Ҳозирча жамоаларда ўзгариш йўқ
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • ТАНАФФУС
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
  • 41'
    ДЕ БРЮЙНЕ! Кевиннинг зарбаси хатто Буффонагача ҳам етиб бормади. Ҳимоячилар посбоннинг ишга киришишига йўл қўймади
  • 38'
    Витсель жарима майдончаси ичига кирмай Буффон дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, аммо зарба ноаниқ!
  • 35'
    КАНДРЕВА! Антонио узоқ масофадан зарба бериб, Куртуани синаб кўрди. Тибо ухлаб қолгани йўқ. Бироздан сўнг тўп бурчакдан ўйнига киритилди, Пелле жамоадошининг оширган тўпини дарвозага йўллашга ҳаракат қилди, аммо йўналиш ноаниқ
  • 32'
    ГООООООЛЛЛЛ! ЖАККЕРИНИ! Бонуччининг ҳимоядан узатган узун оширмаси Эмануэлега келиб тушди, Куртуа билан бирга бир қолган Жаккерини тўпни дарвозанинг ўнг тарафига жойлаб қўйди. 0:1
  • 29'
    ПЕЛЛЕ! Грациано жарима майдончасининг чап томонидан узоқ бурчакка зарба берди. Аммо тўп йўналиши аниқ бўлмади. Эркин зарба...
  • 28'
    Аксель Витсель жамоадошларининг хатоларини тўғирламоқда. Унинг ҳаракатлари туфайли тўп бельгияликларга ўтмоқда
  • 25'
    Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик Бельгия терма жамоаси томонида. Италияликлар қарши ҳужумга таянишган
  • 21'
    Азар ўз қанотидаги ҳимоячини чайқашга ва алдашга уриняпти, аммо рақиби бу ҳаракатларга учаётгани йўқ
  • 19'
    Италия терма жамоаси А Сериянинг кўплаб клублари фойдаланадиган услубда ҳаракат қиляпти. Тактик ўйин Конте шогирдларига ғалаба қозонишга ёрдам берадими ёки йўқми, буни учрашув охирида билиб оламиз
  • 17'
    Азар-Де Брюйне-Бентеке. Бу учлик ҳозирча Италия қўрғонини бузиб ўта олаётгани йўқ.
  • 15'
    Кьеллини рақибларига бурчак зарбаси ишлаб берди. Де Брюйненинг узатган тўпи эса шакли этикка ўхшаш бўлган мамлакат футболчилари томонидан қайтарилди
  • 13'
    Антонио Конте дережёрлик маҳоратини ишга туширди ва шогирдларига куйни қандай темпда ушлаш кераклигини кўрсатмоқда
  • 10'
    Бентеке иккинчи қаватда тўпни Ражага ташлади, Наингголан эса тўпни тўхтатиб ўтирмай рақиб дарвозасини нишонга олди. Буффон эса юмалоқ меҳмонни ён тарафга кузатиб қўйди. Бурчак зарбаси эса бельгияликларнинг тўпсиз қолишини таъминлади
  • 8'
    Италияликларнинг биринчи қарши ҳужумчи жуда хавфли тус олди. Тўп олдирилгандан сўнг улар тўхтаб қолишмади ва прессингда рақибни "еб" қўйишига бир баҳя қолди
  • 7'
    Якунланган мавсумда боши жароҳатдан чиқмаган Вермален яна майдонни муддатидан аввал тарк этиши мумкин эди. Эдер ҳужумчига ҳос бўлмаган ҳаракатлар билан Томасга шикаст етказди.
  • 5'
    Италия терма жамоасининг таркиби юлдузли бўлмасада, футболчилар бир-бирини яхши тушуниши кўриниб турибди. Бу биринчи 5 дақиқадаги таассурот. Аммо биринчи таассурот алдамчи бўлиши мумкин, ўйинни кузатамиз...
  • 4'
    Италия терма жамоаси футболчилари рақиб жарима майдончаси олдида "тўполон" қилишни бошлаб юборишди. Белглиялик ҳимоячилар қийналиб қолишди
  • 2'
    Бельгияликлар илк дақиқалардан Италия терма жамоаси жарима майдончасига тўп узатишни бошлаб юборишди. Ҳозирча бу ҳаракатлар муваффақиятсиз якун топмоқда
  • 1'
    Анъанага кўра, италияликлар учрашувдаги биринчи қоидабузарлик муаллифига айланишди
  • 1'
    Учрашувни италияликлар бошлаб беришди! Олға!
  • Тошкентда янги кун бошланганда Бельгия - Италия баҳсига старт берилади. Иқтидорлар ва буюклар тўқнашувига тайёрмисиз? Бугун фантастик учрашув бўлишига умид қиламиз.
  • Бельгия мадҳиясига навбат..
  • Италия мадҳияси янграмоқда...
  • Бельгияликларга тўхталадиган бўлсак, Марк Вильмотс жамоаси 4-2-3-1 схемасида ўйнайди. Белгия терма жамоасининг ярим ҳимоя чизиғида жуда кучли ва иқтидорли футболчилар йиғилган
  • Бугун Италия терма жамоаси 3-5-2 схемасида ўйнайди. Конте ярим ҳимояга катта эътибор бермоқда
  • "Stade des Lumieres" стадионида махсус байрам бўлиб ўтмоқда. Иккала жамоанинг катта формалари майдонга олиб чиқилди
  • Бир неча дақиқадан сўнг матнли трансляциямизни бошлаймиз! Биз билан қолинг!
  • Бельгия: Куртуа, Симан, Алдервейрельд, Вермален, Вертонген, Витсель, Наингголан, Феллайни, Де Брюйне, Азар, Лукаку.
  • Италия: Буффон, Барзальи, Бонуччи, Кьеллини, Кандрева, Пароло, Де Росси, Жаккерини, Дармиан, Пелле, Эдер.
Яндекс.Метрика