Latest news

10:56«Бухоро» Тожикистонда йиғин ўтказмоқда. Йиғинда «Андижон» ва «Локомотив» футболчилари ҳам бор  1 10:31Неймар 9 ойлик танаффусдан сўнг «Ал Ҳилол» машғулотларига қайтди  1 10:05«Пахтакор» яна бир маҳоратли ҳужумчи билан шартнома тузди  8 09:53“Машъал” тўрт нафар футболчи билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 09:39Истеъфога чиққан Саутгейт кетиш олдидан нималар деди?  5 09:15«Қўқон-1912» жамоаси ёзги трансфер ойнасида легионер футболчи билан шартнома тузди  3 08:48Аргентина терма жамоаси футболчилари узоқ муддатга футболдан четлатилишлари мумкин  36 08:26«Андижон» ёзги йиғиннинг илк назорат учрашувида йирик ғалабани қўлга киритди. Таркибда қандай ўзгаришлар бор?  4 08:00УEФА матбуот хизмати Евро-2024 рамзий терма жамоани эълон қилди  18 07:36Расман: «Рома» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  2 00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  8 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  1 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  7 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  5 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  3

International

Czechia

Milan Skoda - 76', Tomas Necid - 90'

EURO Grp. D .

17/06/2016, 21:00

2
:
2
Finished

Croatia

Ivan Perisic - 37', Ivan Rakitic - 59'

Stadium: 38376 spectators

Referee: Mark Clattenburg

45'
90'
67'  David Lafata (Milan Skoda)
67'  Jiri Skalak (Josef Sural)
72'  Tomas Sivok
76'  Milan Skoda
76'  Tomas Rosicky
86'  Jaroslav Plasil (Tomas Necid)
90'  Tomas Necid
14'  Milan Badelj
37'  Ivan Perisic
59'  Ivan Rakitic
59'  Marcelo Brozovic
62'  Luka Modric (Mateo Kovacic)
74'  Marcelo Brozovic
90'  Domagoj Vida
90'  Ivan Rakitic (Gordon Schildenfeld)
90'  Ivan Strinic (Sime Vrsaljko)
  • Драматик кечган баҳс якунланди. Ишончли ғалаба қозонаётган Хорватия, якунда дуррангдан ҳам хурсанд бўлиб қолишди. Шу тариқа, 2:2 ҳар икки жамоа бир очкодан қўлга киритди.
  • 90'
    ГООООООЛ!!! Томаш Нецид ҳисобни тенглаштирди. Пенальтини ишонч билан амалга оширган ҳужумчи мувозанатни тиклади.
  • 90'
    Пенальти! Хорватлар дарвозасига жарима зарбаси белгиланди.
  • 90'
    Ўйин давом этади. Жамоалар нафас ростлаб олишди ва яна "жангга" киришиб кетишди.
  • Хорватиялик мухлислар хурсандчиликданми, ёки бошқа сабаб борми, пиротехника воситаларини майдонга отишди ва Клаттенбург учрашувни тўхтатишга қарор қилди.
  • 85'
    Ракитич бурчакдан ошириб берган тўпини Вида боши билан дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, бироқ ноаниқ.
  • 82'
    Ведран Чорлукадан ажойиб ҳаракатлар. Ҳимояда тўпни олиб қўйган Чорлука, бутун майдонни юугуриб ўтиб, йўл-йўлакай рақибларини ҳам ортда қолдирди, аммо бу билан бирга майдон тугаб қолганини сезмай қолди.
  • 78'
    Ана энди тезкор ҳужумлар ва қизиқарли ўйин "бошланди". Чехларда умид учқунлари пайдо бўлди, хорватлар эса ютуқ қўлда деб эрта хурсанд бўлмаганмикин?!
  • 76'
    ГООООООЛ! Шкода ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Томаш Росицкининг ажойиб пасидан сўнг Шкода боши билан аниқ зарба берди.
  • 71'
    Томаш Сивок сариқ карточка билан сийланди.Ракитич тўп олдида.
  • 63'
    Таъктдлаш лозим, хорватлар ўта кучли жамоавий ўйин кўрсатишмоқда.
  • 61'
    Лука Модрич ўрнига Маттео Ковачич майдонга тушди
  • 59'
    Гооооооол!!! Иван Ракитич! Реал ва Барса футболчилари Лондоннинг "Арсенал" жамоаси дарвозабонини доғда қолдиришди.
  • 49'
    Секин-аста Чехия термаси футболчилари рақибни сиқиб боришмоқда. Уларга гол ва голлар керак.
  • 47'
    Рақиб ҳужумини қайтариш чоғида Стринич енгил жароҳат олди ва шифокорлар унга майдон ташқарисида ёрдам кўрсатишмоқда.
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди. Танаффус бўлмагандек, Хорватия яна ҳужумда. Чехлар ҳозирча вазиятни қандай ўзгартиришни билмаётгандек.
  • 45+1'
    Хорватия бурчак тўпи тепиш имконига эга бўлганди, аммо ҳакам бўлди, вақт тугади, уйга, э йўғе танаффусга кеттик деди. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 1:0 Хорватия олдинда. 15 дақиқа дам оламиз
  • 45'
    Биринчи бўлимга Клаттенбург 1 дақиқа вақт қўшиб берди
  • 43'
    Чехия қулай жарима зарбасини амалга ошириш имконига эга бўлди. Тўп олдида Росицки ва Лафата. Бироқ бу вазиятдан ҳам чехлар фойда чиқара билишмади.
  • 41'
    Жарима зарбасидан оширилган тўпни Чорлука ва Вида биргаликда дарвозага йўллашга уруниб кўришди, аммо салгина ноаниқ. Чех бу сафар жамоасини қутқара олмаслиги аниқ эди.
  • 37'
    ГООООООООЛ!!! Иван Перишич. Хорватлар майдон марказида тўпни олиб қўйишди ва Перишич уни эгаллаб олдинга борди. Жарима майдончасига кириб-кирмай узоқ бурчакка аниқ зарба берди ва Чех ожиз.
  • 35'
    Кеча Украина - Шимолий Ирландия ўйинида анчагина бўш ўринлар кўриниб турганди, бугун эса трибуналарда умуман бўш жой йўқ
  • 31'
    Бир нечта рақиб аямасдан оёққа тепишига қарамай Модрич йиқилмади ва олдинга бораётган Перишични қулай вазиятга чиқармоқчи бўлди, лекин Чех ҳам томошабин эмаслигини эслатиб қўйди.
  • 29'
    Майдон марказида Манджукич Томаш Сивок билан кураш олиб борди ва "калтак еди". Ётиб қолган ҳужумчига ёрдам кўрсатишяпти.
  • 28'
    Брозович қарама-қарши қанотдан бурчак зарбасини икки бор амалга оширди. Чех тўпга чиқиб ҳавфни бартараф этди.
  • 27'
    Ракитич бурчак зарбасини амалга оширди, аммо Манджукич оширилган тўпга сакраб ета олмади.
  • 21'
    Тезкор ҳужум. Олдинга ўтиб кетган Манджукич дарвозабон ва ҳимоячилар эътиборини жалб этгач, тўпни Перишичга ташлаб берди, лекин ярим ҳимоячи тўпга ета олмади.
  • 19'
    Таҳминан 1-1,5 дақиқа давом этган ҳужум, у қанотдан бу қанотга, бунисидан унисига оширилган паслардан сўнг, тўп Чехнинг қўлига бориб тушди.
  • 18'
    Бу орада янги тўп ҳам панд берди. Уни ҳам алиштирамиз!
  • 16'
    Чап қанотдан Крейчи олдинга ўтиб кетаётганда, Дарио Срна уни қувлаб етди ва ўйин қоидасини бузди. Жабрланувчининг ўзи амалга оширган жарима зарбаси самарасиз.
  • Фурсатдан фойдаланиб эслатиб ўтамиз, энди вилоятлардаги ишқибозлар ҳам ЕВРО баҳсларини УзРепорт телеканали орқали кузатиш имконига эга бўлдилар. Бу ҳақида бир неча соат аввал сайтимизда алоҳида хабар берган эдик.
  • 12'
    Камдан-кам бўладиган ҳолат, Модрич тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди. Вазият ортда қолгандан сўнг, Лука ўша вазиятда тўпни ўзига оширган шеригига бир нималар деди. Ярим ҳимоячи тўпни унга ноқулпай тарзда етказиб беришганидан норози бўлгандек.
  • 10'
    Чехия ҳар ҳолда ҳозирча иккинчи рақам остида тўп суришга розидек. Устунлик хорватлар томонида, улар кўпроқ ҳужум уюштиришяпти.
  • 9'
    Росицки майдон марказида ўйлангунча Лука Модрич тўпни олиб қўйди.
  • 8'
    Ракитич қанотдан ёриб киришга ҳаракат қилиб кўрди, қайтган тўпни Бадель дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.
  • 6'
    Хорватия футболчиси жарима зарбасини амалга ошираман деб турганда тўп "қўрқиб кетти" чоғи, ҳакам бошқа тўп билан ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.
  • 4'
    Хорватлар ҳимояда хатога йўл қўйишганди, лекин Срна уни тўғрилашга эришди. Олдинга ўтишда Перишич қоида бузди. Жарима зарбасидан сўнг Субашич тўпни эгаллаб олди.
  • 1'
    Учрашувни хорватлар фаолроқ бошлашди ва кетма-кет икки бор бурчак тўпи тепишга ҳам улгуришди
  • Хорватия: Субашич, Срна, Чорлука, Вида, Стринич, Бадель, Модрич, Брозович, Ракитич, Перишич, Манжукич.
  • Чехия: Чех, Кадержабек, Губник, Сивок, Лимберски, Плашил, Росицки, Скалак, Крейчи, Дарида, Лафата.
  • Жамоалар ўйинни қуйидаги таркибда бошлашди:
  • Ассалому алайкум, футбол иҳлосмандлари! Бугун сиз билан Чехия ва Хорватия ўртасидаги Евро-2016 "D" гуруҳи 2-тур учрашувини кузатиб борамиз.
Яндекс.Метрика