Latest news

16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  0 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  1 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  17 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  13 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  4 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Ушбу қарама-қаршиликда фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  9 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0

International

Germany

EURO Grp. C .

17/06/2016, 01:00

0
:
0
Finished

Poland

Stadium: 73648 spectators

Referee: Bjorn Kuipers

45'
90'
4'  Sami Khedira
34'  Mesut Ozil
66'  Mario Goetze (Andre Schuerrle)
67'  Jerome Boateng
72'  Julian Draxler (Mario Gomez)
45'  Krzysztof Maczynski
56'  Kamil Grosicki
76'  Krzysztof Maczynski (Tomasz Jodlowiec)
80'  Jakub Blaszczykowski (Bartosz Kapustka)
87'  Kamil Grosicki (Slawomir Peszko)
90'  Slawomir Peszko
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Германия - Польша 0:0
  • 90+3'
    Захирадан майдонга тушган Пешко қўполлиги учун огоҳлантирилди
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди
  • 87'
    Польшада ўзгариш. Гросицки ўрнига Славомир Пешко майдонга тушди
  • 85'
    Хёведес ўз жамоасининг ҳужумини якунлаши керак эди, аммо у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва хавф ўз-ўзидан йўққа чиқди
  • 84'
    Боатенг ўз жарима майдончаси олдида тўпни қўлиб билан ўйнади. Гросицки дарвозани нишонга олишга уринди, аммо зарба бироз ноаниқ
  • 80'
    Блашиковски ўрнига Капустка майдонга тушди
  • 76'
    Мончиньски ўрнига майдонга Томаш Йодлавец тушди
  • 71'
    Юлиан Дракслер ўрнига Марио Гомес майдонга тушди
  • 70'
    Шюррле жарима майдончасига киришдан олдин тўпни Озилга берди, Месут тўпни Андрега қайтарди. Ҳужумчи "прострел" амалга оширишда хатога йўл қўйди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди
  • 68'
    Польша қарши ҳужум бошлади, Милик қанотдан етказиб берилган тўпни дарвозага йўллай олмади. Ажойиб имконият қўлдан бой берилди
  • 67'
    Жером Боатенг рақиб қарши ҳужумини марказда тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан ҳимоясига қайтиб кетди
  • 66'
    Марио Гётце ўрнига Андреа Шюррле майдонга тушди
  • 65'
    Кроос жамоадошлари каби тўп билан турли ҳаракатлар қилмади ва дарвозани узоқ масофадан нишонга олди, аммо бироз ноаниқ
  • 63'
    Озил рақиб ҳимоячи марказини ёриб ўтишга ҳаракат қилди, аммо польшаликлар уни йиқитишди. Ҳакам эса қўполликни кўрмай қолди
  • 58'
    Левандоски жарима зарбасини тепмади ва тўпни Миликга ташлаб берди, Аркадиуш эса ерлатиб Нойер дарвозасига зарба берди. Афсуски, ноаниқ
  • 57'
    Мюллер ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. Польшада ҳисобни очиш учун ажойиб имконият. Тўп қаршисида Левандовски
  • 55'
    Камиль Госицки қарши ҳужумга ўтаётган Дракслерга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан жазоланди
  • 53'
    Польшаликлар ҳимоядан чиқишга қийналишяпти. Немислар яна босим уюштиришмоқда
  • 53'
    Польшаликлар ҳимоядан чиқишга қийналишяпти. Немислар яна босим уюштиришмоқда
  • 50'
    Ҳозирча Бундестимнинг ўйини ўхшамаяпти, оширмаларда хатолар жуда кўп
  • 47'
    Навбатдаги ҳужум Гётце ижросида бўлди, Марио дарвозабонни нишонга олди. Тони Крооснинг бурчак зарбаси эса хавфли чиқмади
  • 46'
    Иккинчи бўлим польшаликларнинг ҳужуми билан бошланди! Милик деярли бўш қолган дарвозага тўпни тўғирлаб қўя олмади. Ажойиб имконият қўлдан кетди
  • ТАНАФФУС
  • 45'
    Мончиньски қўполлик учун огоҳлантирилди
  • 45'
    Хедира рақиб ҳимоячилари қайтарган тўпга эга чиқди ва дарвоза томон зарба берди. Йўналиш жуда ноаниқ
  • 43'
    Кроос бурчакдан тўпни ўйинга киритди, польшалик футболчи эса хавфни бартараф этди. Биринчи бўлим якунланишишга 2 дақиқа бор
  • 38'
    Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ, ўйинни зерикарли деб бўлмайди, аммо иккала жамоа ҳужумдан кўра яхши ҳимояланишяпти
  • 34'
    Месут Озил Криховякни қарши ҳужумга ўтиб кетишига йўл қўймади ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди
  • 29'
    Сами Хедира майдон марказида тўпни олиб қўйди ва Мончиньски унинг оёғини босиб олди. Ҳаммаси жойида, ўйин давом этмоқда
  • 26'
    Польшаликлар рақибларини шошириб қўйишяпти. Германия терма жамоаси темпни "ўлдирмаса" гол ҳам қўйиб юбориши мумкин
  • 24'
    Боатенг ҳимоядан тўпни чап қанотда очилиб бораётган Гекторга узатди, Йонас эса тўпни тўхтатмай жарима майдончасига йўллади, тўп йўл-йўлакай польшалик футболчига тегди. Мухлислар тўп қўлга теккандек бақириб юборишди, аммо ҳакам жим...
  • 21'
    Роберт рақиб жарима майдончаси олдида Нойер дарвозаси томон зарба берди, аммо ҳимоячилар тўп йўлини тўсиб, хавфни бартараф этишди
  • 19'
    Матс Хуммелс майдон марказида Левандовскига нисбатан қўпол ўйнади, аммо ҳакам ҳимоячини фақат оғзаки огоҳлантирди
  • 16'
    Томас Мюллер майдонни тарк этаётган тўпни сақлаб қолди ва марказроқда очилиб келаётган Кроосга оширма берди, Тони эса бир амаллаб дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилди, аммо зарба ноаниқ
  • 15'
    Левандовски ўнг қанотдан ҳужумга ўтдива тўпни ерлатиб жарима майдончасига ташлади, Боатенг эса бу вазиятни осонлик билан бартараф этди
  • 13'
    Ҳозирча немислар тўпга "хўжайинлик" қилишни эплай олишмаяпти, бунга сабаб ноаниқ паслар
  • 9'
    Польшаликлар ҳимояда палапартишликни юзага келтиришди. Яхшиҳамки рақиблар бундан унумли фойдалана олишмади
  • 8'
    Томас Мюллер ўз оширмаси билан чап қанотдаги Гекторни олдинга бошламоқчи бўлди, аммо пас жуда кучли чиқди ва тўп майдонни тарк этди. Польша дарвозабонида эркин зарба...
  • 7'
    Польшаликлар марказ чизиғидан ўтиши билан жиддий босимга дуч келишяпти ва тўпни "оёқдан" бой беришмоқда
  • 6'
    ГЕКТОР! Германия терма жамоасининг комбинацияси ўнгдан чап қанотга ўтди ва Йонас тўпни қабул қилиб, дарвозани пойлади, аммо йўналиш ноаниқ
  • 3'
    Сами Хедира Миликни йиқитди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Кутилмаган старт
  • 1'
    Хедиранинг қўполли учрашувдаги биринчи қоидабузарлик бўлди. У рақибига қарши тирсаги билан ўйнади
  • ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Бугун Хуммелс асосий таркибда. Мустафи эса йўқ. Икки жамоа сардорлари учрашувни ким бошлаб бериши ҳақида келишиб олишди. Бу вазият албатта ҳакам ва унинг тангаси ёрдамида содир бўлди
  • ГЕРМАНИЯ мадҳияси...
  • ПОЛЬША мадҳияси...
  • Жамоалар майдонга чиқишди. Германия терма жамоаси мухлислари ажойиб перформанс яратган экан, байроқ ранглари билан
  • Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари ва сайтимиз ўқувчилари! Бир неча дақиқадан сўнг Германия ҳамда Польша ўртасидаги фантастик баҳс бошланади. Пастроқда жамоаларнинг асосий таркиби билан танишиб олшингиз мумкин
  • Германия: Нойер, Гектор, Ховедес, Хуммелс, Хедира, Озил, Дракслер, Мюллер, Боатенг, Кроос, Гётце.
  • Польша: Фабиански, Паздан, Еджейчик, Мончиньски, Милик, Левандовски, Криховяк, Гросицки, Глик, Блашиковски, Пишек.
Яндекс.Метрика