Latest news

21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  9 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   9 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  5 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  10 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  21 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  11

International

Slovakia

EURO Grp. B .

21/06/2016, 01:00

0
:
0
Finished

England

Stadium: 39051 spectators

Referee: Carlos Velasco

45'
90'
24'  Viktor Pecovsky
57'  Ondrej Duda (Dusan Svento)
67'  Viktor Pecovsky (Norbert Gyomber)
78'  Vladimir Weiss (Milan Skriniar)
52'  Ryan Bertrand
56'  Jack Wilshere (Wayne Rooney)
61'  Adam Lallana (Dele Alli)
76'  Daniel Sturridge (Harry Kane)
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Словакия - Англия 0:0
  • 90+5'
    Учрашув якунланишига бир неча сония қолди!
  • 90+2'
    Қанотлардан узатмалар, марказдан ёриб киришлар... Словакия "автобус" режимини ёққан
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди
  • 90'
    Словакияликлар сўнгги кучи билан ҳимояланишмоқда, вақт чўзиш учун эса араблардан намуна олишяпти
  • 87'
    Словкия дурангни сақлаб қолишга интиляпти, аммо бу сўнгги дақиқаларда қийинлашиб бормоқда
  • 85'
    Мак жароҳатланган кўринади. У оёғини ушлаб ётибди
  • 83'
    Бугунги учрашувга ташриф буюрган мухлислар сони 40000 нафарни ташкил этади
  • 82'
    Инглизлар ҳужумлар сонини оширишяпти. Ҳимоячилар ҳам майдоннинг иккинчи ярмида
  • 81'
    Бурчак зарбалари бўйича ҳисоб 0:9. Катта устунлик инглизлар томонида
  • 78'
    Вайсс ўрнига Шкринар майдонга тушди
  • 78'
    Рой Хожсон шогирдларини ҳужумга чорлаяпти
  • 76'
    Старриж ўрнини Гарри Кейн эгаллади
  • 75'
    Англиялик мухлислар куйлашмоқда
  • 73'
    Англия терма жамоси кейинги босқич йўлланмасини деярли ҳал қилди. Дуранг хатто мағлубият ҳам уларни плей-офф босқичига ўтишини таъминлаши мумкин
  • 72'
    Дайер жароҳат олган кўринади. У майдонга ётиб олди
  • 69'
    Бизда ҳозирча голлар йўқ. Қўшни хонада эса голлар шоуси бўлаётган эмиш
  • 67'
    Печовски ўрнига Гёмбер майдонга тушди
  • 66'
    Гамшик ҳимояда тартибли ва намунали ўйин кўрсатяпти
  • 61'
    Хендерсон ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига узатди, у ҳаммадан ўтиб Аллига тушди, Деле бир амаллаб дарвозага зарба берди, Шкртел тўпни қайтариб юборди
  • 60'
    Лаллана ўрнига Деле Алли майдонга тушди
  • 56'
    Уэйн Руни Уилширни ўрнини эгаллади
  • 55'
    Словакияликлар ўнг қанотдан қарши ҳужумни бошлади. Тўп тақдир тақозоси билан чап қанотдаги Вайссга тушиб қолди ва Владимир олдинги голи каби қаршисидаги икки ҳимоячини тўхтатди ва уларнинг орасидан яқин бурчакни нишонга олди. Харт ўз жойида
  • 53'
    СМОЛЛИНГ!!! У Хартни тўхтатиб қўйди ва ўзи ҳам тўпни олмади. Словакиялик футболчи тўпга зарба бера олмади, акс ҳолда учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди
  • 52'
    Клайн Пекарикни тўхтатиб қолиш учун қўлидан фойдаланди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди
  • 48'
    Англия иккинчи бўлим бошидан ўз ҳужумларини яратиш учун тўпни ўзида сақлаб турибди
  • 47'
    Ҳозирча таркибда ўзгаришлар бўлгани йўқ
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • ТАНАФФУС!
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
  • 43'
    Тўп инглизларда. Улар комбинацион ҳужум ташкил қилиш пайида. Словакия эса қарши ҳужум учун пайт пойлаяпти
  • 40'
    Бугун Лаллананинг ўйини қовушмаяпти. Унинг оширма ва зарбалари ўз манзилига етиб бормаяпти
  • 38'
    Старриж ҳимоядан узатилган тўпни қабул қилиб олди, аммо рақиб жамоа ҳимоячиси Дэниелни кутиб ўтирмай тўпни тепиб юборди. Бурчак зарбаси эса аввалгиларидек бесамар якун топди
  • 35'
    Сент-Этьенда ёмғир ёғмоқда. Аммо ҳозирча гол урилгани йўқ
  • 32'
    Клайн қанотдан ёриб кирди ва тўпни бироз орқада марказдан очилаётган Лалланага ташлади. Адам эса дарвозага аниқ зарба берди, аммо Козачик ўз вазифасини бажариб тўпни қайқтарди. Ҳимоячилар эса тўпни тепиб юборишди
  • 29'
    Инглизлар кўпроқ қанотдан узатмаларга эътибор қаратяпти, аммо ҳозирча иккинчи қаватдаги курашлар муваффақиятсиз якунланяпти ёки тўп манзилиги етиб бормаяпти
  • 27'
    Словакиялик футболчилар ўйин темпини сусайтиришга ҳаракат қилмоқда
  • 24'
    Печовский рақиб жамоанинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолди
  • 23'
    Мак ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига ташлади, аммо англиялик ҳимоячи тўпни тепиб юборди
  • 23'
    Пекарик майдонга қайтишга тайёр. Унинг жароҳати жиддийга ўхшамади.
  • 21'
    Шикастланишлардан сўнг ўйин темпи анча пасайди
  • 19'
    Пекарикни бурнидан қон оқяпти. Бертран иккинчи қаватдаги курашда тирсагини ишлатган экан. Словакияликнинг бурни синган кўринади
  • 17'
    ВАРДИИИ!!!! У худди "Лестер"дагидек ҳимоячидан қочиб кетди ва чап оёқда Словакия дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, аммо Козачик тўпни бир амаллаб қайтарди
  • 15'
    Хендерсон жарима майдончаси ичидан рақиб дарвозасига зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси...
  • 13'
    Лаллана узоқ масофадан зарба бериб Козачикни синашга уринди, аммо англиялик аввал ўз зарбасини тўғирлаши керак. Тўп умуман бошқа йўналишда учиб кетди
  • 9'
    Словакия жарима майдончасида хавфли вазият! Варди жарима майдончасига узатилган тўпни боши билан янада ичкарироққа ташлади, Старриж тўпга зарба берди, аммо ҳимоячи уни тўсиб қолди. Ҳавога кўтарилган тўпни Козачик илиб олди, аммо инглизлар унга қарши қўполлик ишлатишган эди. Эркин зарба...
  • 7'
    Англиялик мухлислар бор овози билан куйлашмоқда. Стадионда фақат уларнинг овози эшитиляпти
  • 5'
    Клайн ўнг қанотдан жарима майдончасига тўпни ташлади, Варди оёғи билан ҳавода тўпни дарвозага буришга ҳаракат қилди, аммо бироз ноаниқ
  • 4'
    Сент-Этьендаги аввалги икки учрашув дуранг билан якун топган. Бугун натижа қандай бўлар экан?
  • 2'
    Биринчи икки дақиқа ичида англияликлар тўпни рақибга деярли бермади
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! СЛОВАКИЯ - АНГЛИЯ 0:0 LIVE
  • Баҳсни Англия терма жамоаси бошлаб беради
  • Бугун Рой Хожсон таркибда катта ўзгаришни амалга оширди. Ҳужумчилар, ярим ҳимоячилар, ҳимоячилар ўзгартирилган
  • Словакия мадҳияси...
  • Англия мадҳияси...
  • Жамоалар испаниялик ҳакам бошчилигида майдонда пайдо бўлишди
  • Словакия: Козачик, Пекарик, Шкртел, Дюрица, Хубочан, Печовски, Куска, Мак, Гамшик, Вайсс, Немец.
  • Англия: Харт, Клайн, Кэйхилл, Смоллинг, Бертран, Дайер, Хендерсон, Уилшир, Лаллана, Варди, Старриж.
Яндекс.Метрика