Latest news

13:03Transfermarkt: "Андижон" янги легионер билан йил охиригача шартнома тузди  0 12:43Англия ФА кутилмаган юриш қилмоқчи, Гвардиола инглизларни бошқариши мумкин  3 12:15Тьерри Анри, Маскерано, Кападзе... Олимпия ўйинларида ишлайдиган мураббийлар  0 11:54Расман: "Навбаҳор" Асадбек Собиржонов билан шартномани бекор қилди  3 11:27"Барселона"да мавсум бошланмай туриб иккинчи йўқотиш  5 10:56«Бухоро» Тожикистонда йиғин ўтказмоқда. Йиғинда «Андижон» ва «Локомотив» футболчилари ҳам бор  5 10:31Неймар 9 ойлик танаффусдан сўнг «Ал Ҳилол» машғулотларига қайтди  5 10:05«Пахтакор» яна бир маҳоратли ҳужумчи билан шартнома тузди  17 09:53“Машъал” тўрт нафар футболчи билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  3 09:39Истеъфога чиққан Саутгейт кетиш олдидан нималар деди?  6 09:15«Қўқон-1912» жамоаси ёзги трансфер ойнасида легионер футболчи билан шартнома тузди  6 08:48Аргентина терма жамоаси футболчилари узоқ муддатга футболдан четлатилишлари мумкин  53 08:26«Андижон» ёзги йиғиннинг илк назорат учрашувида йирик ғалабани қўлга киритди. Таркибда қандай ўзгаришлар бор?  4 08:00УEФА матбуот хизмати Евро-2024 рамзий терма жамоани эълон қилди  19 07:36Расман: «Рома» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  2

International

England

Jamie Vardy - 56', Daniel Sturridge - 90'

EURO Grp. B .

16/06/2016, 18:00

1
:
2
Finished

Wales

Gareth Bale - 42'

Stadium: 34033 spectators

Referee: Felix Brych

45'
90'
46'  Raheem Sterling (Daniel Sturridge)
46'  Harry Kane (Jamie Vardy)
56'  Jamie Vardy
73'  Adam Lallana (Marcus Rashford)
90'  Daniel Sturridge
90'  Dele Alli
42'  Gareth Bale
61'  Ben Davies
67'  Joe Ledley (David Edwards)
72'  Hal Robson-Kanu (Jonathan Williams)
  • Қадрли футбол ишқибозлари шу билан Англия - Уэльс учрашувидан МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯмизга якун ясаймиз. Мана шундай ўйинлар кўпроқ бўлишини тилаб қоламиз.
  • Учрашув якунланди. Англия терма жамоаси Евро-2016да иродали ғалаба қозонган биринчи жамоа бўлди. Хожсон шогирдлари бугун ҳисобда ортда бора туриб ғалабани илиб кетишди.
  • 90+3'
    Бейлнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
  • 90+2'
    Гооооооооооооооооооооллллллл, Старрижжжж, 2:1. Ҳимоя чизиғида юзага келган "талпа"дан сўнг Старриж жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Эътиборли жиҳати бу ҳужумни Даниэлнинг ўзи бошлаган эди.
  • Феликс Брих асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берди.
  • 90'
    Гари Кейхиллнинг бош билан йўллаган зарбаси юқорига кетди.
  • 89'
    Рашфорд чап қанотдан олдинга ўтишга уринган эди, Уилямс тўпни ундан олиб қўйди.
  • 84'
    Англия ҳужум қилишдан тўхтамаяпти, лекин самарасиз.
  • 80'
    Захирадан тушган Жонатан Уилямсдан кучли, лекин бироз ноаниқ зарба.
  • 78'
    Зарбаа, Рунининг зарбасига ҳимоячи ўзини қалқон қилди.
  • 73'
    Англия таркибида Лаллана ўрнига Маркус Рашфорд тушди. 18 ёшли ҳужумчи жамоасини қутқариб қола оладими? Буни вақт кўрсатади.
  • Маркус Рашфорд майдонга тушишга тайёр турибди, ЕВРО-2016даги энг ёш футболчи.
  • 71'
    Уэльс таркибида Робсон-Кану ўрнига Жонатан Уилямс тушди.
  • 67'
    Уэльс таркибида Жо Ледли ўрнига Давид Эдвордс майдонга тушди.
  • 66'
    Старриждан навбатдаги ноаниқ зарба. Тўп осмонларга олиб кееет мениии... деганча учиб кетди
  • 64'
    Варди ҳимояда ҳам жамоага ёрдам бермоқда, стандартларда у шерикларига кўмаклашаяпти.
  • 62'
    Уэльс: Бен Дэвис
  • 61'
    Ўйин темпи жуда ҳам юқори, ажойиб бўлимни кузатмоқдамиз.
  • 59'
    Лалланадан зарба, ҳимоячи тўпни қайтарди.
  • 58'
    Бу Жейми Вардининг Англия терма жамоаси таркибидаги расмий ўйинлардаги дебют голи.
  • 56'
    Гооооооооооллллл, Вардииииии, 1:1. Мана Вардининг эффекти. Аслида тўп Жеймига келаётганда у ўйиндан ташқари ҳолатда эди, лекин тўп унга ҳимоячидан келгани боис ҳеч қандай оффсайд ҳисобланмайди.
  • 55'
    Зарбааа, Рунининг айланма зарбасини Хеннесси майдон ташқарисига чиқариб юборди.
  • 52'
    Старриждан жуда ҳам ноаниқ зарба.
  • 49'
    Англия навбатдаги бурчак зарбасидан фойдалана олмади. Бугун Хожсон шогирдлари стандартларни шунчаки ҳавога совуришмоқда.
  • 48'
    Бейл иккинчи бўлимни жуда фаол бошлади.
  • Иккинчи бўлимни инглизлар бошлаб беришди.
  • 46'
    Англия таркибида Харри Кейн ўрнига Жейми Варди, Рахим Стерлинг ўрнига Даниэл Старриж майдонга туширилди.
  • 45'
    Бейл бутун бўлим давомида умуман кўринмади ва биргина жаримадан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
  • 42'
    Гооооооооооллллл, Гарет Бееееейл!!!!! Жарима зарбаси қойилмақом тарзда амалга оширилди.
  • 40'
    Инглизлар позицион ҳужумларни уюштиришга уринишмоқда. Ҳозирча Уэльс ҳимояда яхши ўйнамоқда.
  • 36'
    Зарбааааа, Смоллинг боши билан зарба берди, тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
  • 32'
    Кейн бош билан зарба берди, тўп Бен Дэвиснинг қўлига тегди, Брих эса тўп қўлга тегди, қўл тўпга эмас дея қарор қабул қилди.
  • 30'
    Рунининг жаримадан етказиб берган навбатдаги тўпини бу сафар Смоллинг дарвозага йўллай олмади.
  • 26'
    Рунининг жаримадан етказиб берган узатмасидан сўнг Кейхилл бош билан зарба берди, лекин дарвозабон қўлига.
  • 22'
    Харри Кейн жарима зарбасидан жуда ҳам ноаниқ зарба берди, Бейл мийиғида кулиб қўйган бўлса керак-а )
  • 22'
    Аллига нисбатан қўполлик ишлитилди, инглизлар учун қулай имконият бўлиши мумкин.
  • 21'
    Ўйин бироз совигандек
  • 17'
    Бейл жамоадошлари қарши ҳужумга ўтишганда Эрик Дайер хавфни бартараф этди.
  • 15'
    Стерлинг Жо Ледлига нисбатан қўполлик ишлатди.
  • 12'
    Ҳозирча ўйин юқори темпда давом этмоқда. Тўп бир зонада узоқ қолиб кетмаяпти
  • 10'
    Бейлдан кучли зарба, Гари Кейхилл тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
  • 7'
    Зарбаааааааа, Стерлинг қандай қилиб яқин масофадан ноаниқ зарба бериш мумкин? Лаллананинг ажойиб пасини "бегунок" кўкка совурди.
  • 6'
    Варди захира ўриндиғида "сўлжайиб" ўтирибди
  • 5'
    Уэльс жаримадан унумли фойдалана олмади.
  • 3'
    Англия ўйиндаги дастлабки бурчак зарбасини амалга оширади.
  • Англия биринчи турда Россия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашган бўлса, Уэльс Словакияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
  • Учрашув бош-лан-ди!!!!!! Кеттик....
  • Жамоа сардорлари Уэйн Руни ҳамда Эшли Уилямслар ўйинни ким бошлаб беришини аниқлаб олишди.
  • Энди эса Англия мадҳияси янграмоқда.
  • Уэльс гимни янграмоқда.
  • Шу кунга қадар Англия ҳамда Уэльс терма жамоалари расмий ўйинларда ўзаро 6 бор тўқнаш келишган. Улардан бештасида инглизларнинг қўли баланд келган бўлса, битта ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган.
  • Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон биринчи турдаги бошланғич таркибни ўзгартирмади. Кўпчилик Жейми Вардини асосий таркибда кутган эди.
  • Стадионнинг ташқи кўриниши жуда ҳам чиройли, ички муҳит ҳам ажойиб. Мухлисларга-ку гап йўқ...
  • Бугун сизлар билан бирга Британия дербисини кузатиб борамиз. Ким ғалаба қозонади? Инглизларми ёки уэльсликлар?
  • Уэльс: Уэйн Хенессей, Крис Гантер, Жеймс Честер, Эшли Уильямс, Нэил Тейлор, Бен Давис, Жо Ледли, Аарон Рэмси, Жо Аллен, Хал Робсон-Кану, Гарет Бэйл.
  • Англия: Жо Харт, Кайл Уокер, Гари Кэйхилл, Крис Смоллинг, Дэнни Роуз, Деле Алли, Эрик Дайер, Уэйн Руни, Адам Лаллана, Рахим Стерлинг, Харри Кейн.
  • Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! CAда катта футбол байрами давом этади, яна 40 дақиқадан сўнг "B" гуруҳи вакиллари Англия ҳамда Уэльс терма жамоалари ўртасидаги учрашувга старт берилади. Ушбу учрашувни биз билан бирга кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика