Latest news

13:06Июнда Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Черчесов клуб билан шартнома имзолашга яқин?!  2 12:22ОЧЛ-2. "Насаф" гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди  16 11:45Мактоминей – итальян грандини мақсади. Клуб МЮ хавбекининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  1 11:11Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 0:1  1 10:46"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига 150 миллион евро таклиф қилди  5 10:18Эрик тен Хаг АПЛнинг 1-тури олдидан: "Биз тайёр эмасмиз, аммо..."  10 09:47Миср терма жамоаси ҳимоячиси наркотик таъсирида полициячини автомобилда уриб, ўлдирди  7 09:19Футзал. Бугун терма жамоамиз амалдаги жаҳон чемпионларига қарши баҳс олиб боради  4 08:51"Аякс" ва "Панатинаикос" пеналтилар сериясида берилган зарбалар сони бўйича еврокубоклар рекордини ўрнатди  6 08:20Тошкент дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни Ўзбекистон кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛEРEЯ  2 07:52Суперлига. Бугун мусобақа етакчилари меҳмонда ҳаракат қилишади  8 01:00ЛаЛига старт олди! Мавсумнинг илк ўйинида ғолиб аниқланмади  13 00:46Ўзбекистон футзал термаси Анголани мағлуб қилди  3 00:25Денис Коростиченко: "Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда"  2 00:10Иван Бошкович: "90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш"  10

International

Russia

Denis Glushakov - 80'

EURO Grp. B .

15/06/2016, 18:00

2
:
1
Finished

Slovakia

Vladimir Weiss - 32', Marek Hamsik - 45'

Stadium: 38989 spectators

Referee: Damir Skomina

45'
90'
46'  Roman Neustaedter (Denis Glushakov)
46'  Aleksandr Golovin (Pavel Mamaev)
75'  Aleksandr Kokorin (Roman Shirokov)
80'  Denis Glushakov
80'  Oleg Shatov
32'  Vladimir Weiss
32'  Marek Hamsik
45'  Marek Hamsik
45'  Vladimir Weiss
46'  Jan Durica
67'  Ondrej Duda (Adam Nemec)
72'  Vladimir Weiss (Dusan Svento)
80'  Robert Mak (Michal Duris)
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Россия - Словакия 1:2
  • 90+2'
    Шкртел ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. Россия терма жамоаси учун сўнгги имкониятлардан бири
  • 90'
    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшилди
  • 89'
    ДЗЮБААА!! Артём қаршисидаги барча футболчиларини "замах"да тиз чўктирди, аммо у берган зарба футболчига тегиб қайтди.
  • 85'
    Россия терма жамоасининг барча футболчилари ҳужумга ўтмоқда, Словакия эса бир амаллаб тўпни қайтариб юборяпти. Яна гол бўлармикан?
  • 81'
    ГОЛЛЛ! ГЛУШАКОООВВ!!! Ҳисоб қисқарди, россияликлар ўйинни қутқариши мумкин!
  • 78'
    Россия "ҳамма ҳужумга" такикасида ўйнаяпти, Словакия терма жамоаси эса "автобус"да.
  • 76'
    Стандартдан узатилган тўп словакиялик футболчилар томонидан қайтариб юборилди
  • 75'
    Кокорин ўрнига Широков майдонга тушди
  • 75'
    Смоловни йиқитишди. Дамир Скомина хуштагини чалди ва Россияда яна имконият
  • 72'
    Вайсс ўрнига Душан Свенто майдонга тушди
  • 71'
    Словакия терма жамоси футболчилари ўйин темпини сусайтиришмоқда
  • 67'
    Дуда ўрнига Адам Немец майдонга тушди
  • 66'
    Дарвоза томон берилган аниқ зарбалар: Россия 1:3 Словакия. Голлар: Россия 0:2 Словакия
  • 63'
    Россияликларнинг комбинацияси рақиб жарима майдончасига киришга имкон берди, аммо ҳаволатиб етакзиб берилган тўпни словакиялик ҳимоячи майдондан чиқариб юборди
  • 61'
    Россия терма жамоасининг ишлари ўхшамаяпти. Улар тўпни рақиб майдонига олиб ўтишмоқда ва шу заҳоти ундан айрилишяпти
  • 54'
    Мак Вайссдан тўпни қабул қилиб олди ва дарвоза чап оёғида дарвозага зарба берди. Акинфеевдан сейв. Словакияликларнинг бурчак зарбаси эса тўпни олдириш билан якунланди
  • 52'
    Россия терма жамоасининг ҳужумдаги ишлари ўхшамаяпти. Словкияликлар бор эътиборини ҳимояга қаратган
  • 46'
    Ян Дюрица иккинчи бўлим бошланиши билан сариқ карточка ишлаб олди! Жабрланувчи ролида Артём Дзюба
  • ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!
  • 45'
    ГАМШИИИККККК!!!!!!!! ФАНТАСТИКА!!!!! Марек бурчакдан ўйналган тўпни қабул қилди ва бир футболчини "замах"да алдаб, дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди. Тўп узоқдаги устунга тегиб дарвозага кириб кетди
  • 42'
    Марек Гамшик майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва тезда ҳужумга ўтди. Гамшик ҳимоя марказидаги икки ҳимоячидан ўнгроққа қочиб, дарвозага зарба берди, аммо жуда ноаниқ
  • 41'
    Россия терма жамоаси кўпчилик бўлиб олиднга ўтмоқда, аммо словакияликлар ҳозирча ҳимояда рақибга зарба бериш учун имконият бермаяпти
  • 37'
    Нойштедернинг оширмалари ўз манзилига етиб бормаяпти ва бу рақиб жамоанинг қарши ҳужумига олиб келяпти
  • 32'
    ВАЙСССС! Владимир Вайссдан мастер класс! Владимир жарима майдончаси ичида бир ҳаракат билан икки ҳимоячини ортда қолдирди ва дарвозанинг узоқ бурчагига зарба бериб учрашувда ҳисобни очди.
  • 30'
    Россияликлар ажойиб комбинация ташкил қилишди, аммо сўнгги оширма ўз манзилига етиб бормади ва Словакия учун хавф ўз-ўзидан йўқолди
  • 28'
    Дзюба майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди ва тўпни очилиб бораётган Смоловга оширди. Фёдор жарима майдончаси ичига кирмай зарба берди, аммо тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди
  • 26'
    Россия терма жамоаси футболчилари аста-секинлик билан ўйиндаги устунликни ўз томонига оғдиришмоқда. Кетма-кет уюштирилаётган ҳужумлардан буни билиб олиш қийин эмас
  • 23'
    Смольников ўз қанотидан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, Дзюба бош билан дарвозага кучсиз зарба берди. Словакия терма жамоаси ҳимоячиси ва дарвозабони хавфни бартараф этишда бир-бирини тушунмай қолишди, аммо ҳаммаси бахтли якун топди. Гол йўқ, учрашув давом этмоқда
  • 20'
    Дзюба рақиб жарима майдончаси ичида икки футболчидан қочишга уринди ва йиқитилди, аммо ҳакам пенальти эмас, бурчакни кўрсатди. Бурчак зарбаси ҳам бефойда якун топди
  • 18'
    Фёдор Смолов тўпни ўзига тўғирлаб олди ва дарвоза томон зарба берди, аммо жуда ноаниқ. Унинг икки ёнида жамоадошлари тўп сўраб турган эди
  • 17'
    Сергей Игнашевич Россия терма жамоаси сафида 10 000 дақиқа ўйнаган илк футболчига айланди
  • 15'
    Смольников ўз қанотида жарима зарбаси ишлаб олди. Вайсс айбдор
  • 12'
    Словакияликлар гол уриш учун ажойиб имкониятга эга бўлишди. 30 метрдан дарвоза томон берилган зарба йўналиши ноаниқ бўлди. Жонли деворни олиб қўйса ҳам бўлар экан
  • 10'
    Марек Гамшик рақиб жарима майдончасининг ўнг тарафида бир ҳаракат билан тўпни қабул қилди, иккинчиси билан эса дарвозага чап оёғи билан зарба берди. Жуда хавфли зарба, аммо бир неча сантиметрга ноаниқ
  • 6'
    Словкияликлар ҳужумга ўтишди. Дюрица марказда икки рақибини алдаб тўпни Гамшикка оширди, аммо Россия терма жамоаси футболчиси тўпни илиб кетди
  • 5'
    Ҳозирча иккала жамоа бир-бирини ўрганмоқда. 5 дақиқа ичида голга тортадиган вазиятлар содир бўлгани йўқ
  • 1'
    Бугун Россия терма жамоаси тўқ қизил рангли, словакияликлар эса оқ рангли формаларда ҳаракат қилади!
  • Ҳакам хуштагини чалди ва ўйин бошланди!
  • Россия мадҳияси...
  • Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари ва сайтимиз ўқувчилари! Бир неча сониялардан сўнг Словакия - Россия учрашуви бошланади. Айни дамда Словакия мадҳияси янграмоқда
  • Россия - Акинфеев, Смольников, В.Березуцкий, Игнашевич, Шенников, Головин, Нойштедтер, Кокорин, Шатов, Смолов, Дзюба.
  • Словакия - Козачик, Пекарик, Шкртел, Дюрица, Губочан, Куцка, Печовски, Гамшик, Мак, Дуда, Вайсс.
Яндекс.Метрика