Latest news

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

Uzbekistan

Pakhtakor

Vladimir Kozak - 35', Igor Sergeev - 40', Vladimir Kozak - 43', Kakhi Makharadze - 90'

Oliy liga. Round 17

08/08/2015, 19:00

1
:
4
Finished

Kokand-1912

Otabek Khaydarov - 68'

45'
90'
35'  Vladimir Kozak
35'  Bakhodir Pardaev
40'  Igor Sergeev
43'  Vladimir Kozak
46'  Aleksandr Merzlyakov (Jaloliddin Masharipov)
80'  Igor Sergeev (Anvar Soliev)
87'  Bakhodir Pardaev (Kamoliddin Tadjiev)
90'  Kakhi Makharadze
46'  Suhrob Kobilov (Otabek Khaydarov)
46'  Aziz Tuxtaboev (Kuvondik Ruziev)
68'  Otabek Khaydarov
69'  Igor Golban
83'  Doniyor Usmanov (Bahodir Akramov)
  • "Пахтакор" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди.
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
  • 90+3'
    ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Кахи Махарадзе! Ҳисоб 4:1!
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 88'
    "Пахтакор" сафида ўзгариш. Баҳодир Пардаев ўрнига Камолиддин Тожиев майдонга тушди.
  • 86'
    Иккинчи бўлимда "Пахтакор"нинг кўплаб ҳужумлари якунига етмай қолмоқда.
  • 83'
    "Қўқон-1912" таркибида ўзгариш. Дониёр Усмонов ўз ўрнини Баҳодир Акрамовга бўшатиб берди.
  • 80'
    "Пахтакор"да ўзгариш. Игорь Сергеев ўрнига Анвар Солиев майдонга тушди.
  • 76'
    "Пахтакор" рақибини тўпсиз қолдирмоқда. Шу билан "шерлар" ўз дарвозалари олдида ташкил этилиши мумкин бўлган ҳужумларни олдини олишмоқда.
  • 72'
    "Қўқон-1912"нинг хавфли ҳужуми! Ўйин яна жонланди! Сардор Эминовдан ажойиб ҳаракатлар! Эминов "Пахтакор" ҳимоячилари бирин-кетин алдаб ўтди ва жарима майдончаси чизиғи олдидан зарба йўллади. Бироз ноаниқ.
  • 71'
    Жалолиддин Машарипов рақиб жарима майдончаси ичида ажойиб ҳаракат қилди ва тўпни дарвозага йўллади. Азиз Ашуров бу вазиятда жамоаси жонига оро кирди.
  • 70'
    "Пахтакор" жарима зарбасини амалга оширди. Станислав Андреевнинг тепган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
  • 69'
    "Қўқон-1912" ҳужумчиси Отабек Ҳайдаров қулай вазиятга чиқиб борди ва иккита ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни чиройли тарзда дарвозага киритди. Бу вазиятда Александр Лобанов ҳеч нарса қила олмади. Ҳайдаров зарбани жуда моҳирлик билан ижро этди. Қойил! Ҳисоб қисқарди, 3:1!
  • 68'
    ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ОТАБЕК ҲАЙДАРОВ!
  • 63'
    Учрашув темпи анча тушиб кетди. Учрашув натижаси аниқ. Қолгани шунчаки вақт ўтказиш учундек гуё...
  • 60'
    "Пахтакор"нинг ҳужуми пайтида Кахи Махарадзе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани боис қанот ҳаками офсайд қайд этди.
  • 57'
    "Пахтакор"нинг ҳужуми Жавоҳир Соҳибов ўзининг кучли зарбаси билан самарали якунламоқчи бўлди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.
  • 55'
    "Пахтакор" иккинчи бўлимда биринчи таймда бўлгани каби фаол эмас. Улар биринчи бўлимда деярли ўйин тақдирини ҳал этиб қўйишгани боис, энди кучларини тежаган ҳолда ўйнашаётгандек. Олдинда "Бунёдкор"га қарши муҳим баҳс кутиб турибди.
  • 52'
    "Қўқон-1912" ҳужум ташкил этди. Аммо Дониёр Усмонов тўпга зарба беришга кеч қолди.
  • 49'
    Жамоалар бугун очиқ футбол намойиш этиб беришмоқда. "Қўқон-1912" яратилаётган вазиятлардан фойдалана олишмаётган бўлса, "Пахтакор" аксинча имкониятлардан унумли фойдаланмоқда.
  • 46'
    "Қўқон-1912". Азиз Тўхтабоев ўрнига Отабек Ҳайдаров, Суҳроб Қобилов ўрнига эса Қувондиқ Рўзиев майдонга чиқарилди.
  • 46'
    "Пахтакор" сафида ўзгариш. Александр Мерзляков ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди.
  • Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи бўлим шу онда ўз якунига етди. Шерзод Қосимов биринчи таймга ҳеч қанча вақт қўшиб бермади. ТАНАФФУС!
  • 44'
    "Пахтакор" шунчаки истаганича ҳужум қилмоқда. Владимир Козак эса узоқ давом этган ҳужумни самарали якунлаб, жамоасининг ўйиндаги учинчи ва ўзининг иккинчи голини киритди. Ҳисоб йирик кўриниш олди. "Қўқон-1912" эса ўз ўйинини йўқотиб қўймоқда.
  • 43'
    ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ВЛАДИМИР КОЗАК!
  • 41'
    "Пахтакор" "Қўқон-1912" дарвозасига иккинчи голни ҳам урди. Кахи Махарадзенинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни Козак ривожлантирди ва дарвозага зарба йўллади. Азиз Ашуров аввалига Козакнинг зарбасини қайтарди, бироқ қайтган тўпни Сергеев осонлик билан дарвозага жойлаб қўйди, 2:0!
  • 40'
    ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕВ!
  • 37'
    Киритилган голдан сўнг майдон эгалари янада ҳужумкорликни оширишди. Сергеевнинг зарбасини Ашуров ушлаб олди.
  • 34'
    Сен урмасанг, сенга гол уришади дейишади. Ҳозир айнан шундай бўлди. "Пахтакор"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини Даврон Ҳошимов ривожлантирди ва тўпни Пардаев узатди. Баҳодир Пардаев эса тўпни жарима майдончаси марказига узатди ва бу вазиятда Владимир Козак ўзининг қандай зарбага эга эканлигини кўрсатди ва чиройли гол муаллифига айланди. "Пахтакор" ҳисобда олдинга чиқиб олди.
  • 33'
    ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ВЛАДИМИР КОЗАК!
  • 30'
    "Қўқон-1912"да гол уриш учун 100 фоизлик имконият бўлганди. Носир Отақўзиев икки метр масофадан боши билан тўпга жуда ноаниқ зарба йўллади. Бу вазиятдан гол урмаслик ҳужумчи учун шунчаки уят эди. Носир Отақўзиев уялиб қолган бўлса неажаб...
  • 28'
    "Қўқон-1912" бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Лекин ушбу стандарт вазиятидан улар унумли фойдалана олишмади.
  • 27'
    "Қўқон-1912" жамоаси анча фаоллашди ва ҳужумлар ташкил этишга киришиб кетди.
  • 25'
    "Қўқон-1912"нинг тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Азиз Тўхтабоев бир ўзи иккита рақибдан чаққонлик билан қочиб кетди ва жарима майдончасига кириб борди. Бирок негадир Азиз тўпни жамоадошига узатмади ва ўзи учинчи рақибни ҳам алдаб ўтишга киришди. Орада Тўхтабоев йиқилди. Шерзод Қосимов эса бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.
  • 22'
    "Қўқон-1912" рақибига "прессинг" уюштирмоқда. "Пахтакор" позицион ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча қўқонликлар ҳимояда ишончли ўйнашмоқда.
  • 20'
    "Пахтакор"нинг кетма-кет ҳужумлари самарасиз якунланди.
  • 19'
    Станислав Андреевдан ажойиб ва кучли зарба! Азиз Ашуров яна жамоаси жонига оро кирди.
  • 18'
    "Пахтакор" жарима зарбасини амалга оширди. Станислав Андреевнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини меҳмонлар ҳимоячилари бартараф этишди.
  • 16'
    "Пахтакор" ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринмоқда ва бунга деярли эришди десак ҳам бўлади. "Қўқон-1912"нинг дастлабки дақиқалардаги фаоллиги бироз пасайди.
  • 13'
    "Пахтакор"нинг хавфли ҳужуми! Игорь Сергеев! Азиз Ашуров! Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Игорь Сергеев дарвозани "ўққа" тутди. Бироқ бу вазиятда Азиз Ашуров ишончли ўйнади.
  • 11'
    "Қўқон-1912"нинг ҳужумига жавобан Даврон Ҳошимов узоқдан зарба йўллади. Ноаниқ.
  • 10'
    "Қўқон-1912"нинг хавфли ҳужуми! Чап қанот ҳимоячиси Сардор Эминовнинг фаоллиги эвазига ташкил этиган ҳужумни меҳмонлар ҳужумчилари унумли якунлаша олмади. Александр Лобанов жарима майдончаси ичига ерлатиб узатилган зарбани бартараф этишга муваффақ бўлди.
  • 8'
    Ўйин темпи юқори эмас. Лекин футболчилар имкон қадар тезкор футбол намойиш этишга уринишмоқда. Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда.
  • 6'
    "Қўқон-1912" клуби раҳбарияти вакиллари ҳозиргина журналистлар учун мўлжалланган "медиа-трибуна"га келиб ўтиришди.
  • 5'
    "Пахтакор"нинг ҳужуми Жавоҳир Соҳибовнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.
  • 4'
    Меҳмонлар ушбу стандарт вазиятидан наф чиқара олишмади. Ҳужум қилиш навбати мезбонларга ўтди.
  • 3'
    "Қўқон-1912" жамоаси учрашувдаги дастлабки бурчак тўпини амалга оширади.
  • 2'
    "Қўқон-1912" ўйинни анча фаоллик билан бошлади. Меҳмонлар чап қанот бўйлаб ҳужум ташкил этишга уриниб кўришди. Бироқ "Пахтакор" ҳимоячилари ўз ҳудудларида ишончли ўйнашди.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда
  • "Қўқон-1912": Ашуров, Николаев, Голбан, Кимсанов, Нурбоев, Қобилов, Ҳасанбоев, Эминов, Усмонов, Тўхтабоев (с), Отақўзиев Захира: Бакланов, Акрамов, Қўзибоев, Рўзиев, Ильин, Комилов, Ҳайдаров
  • "Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Исматуллаев,Ораховац, Ҳошимов, Соҳибов, Махарадзе (с), Козак, Андреев, Пардаев, Сергеев Захира: Турсунбоев, Машарипов, Солиев, Тожиев, Сидиқов,Мирзаев, Отахонов
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! "Пахтакор" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги беллашувни матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика