Latest news

16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  0 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   2 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0 15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  0 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  9 14:18⚡️Сречко Катанец Париж-2024да иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қандай фикрда?   14 13:53ЖЧ-2026 саралаши. БАА терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати маълум  5 13:24ЖЧ-2026 саралаши. Эрон бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда клубсиз футболчилар ҳам бор  6 12:49Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" ўйини ҳақида: "Кечирасизлар, аммо тушунинг, мен Гарри Поттер эмасман"  18 12:23ЖЧ-2026 саралаши. Қатар бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда Испания клубидан чақирилган футболчи ҳам бор  5 11:54Футзал. Марокаш футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  1 11:40Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди"  6 11:11Карикатура: Каземиро "Олд Траффорд"да "Ливерпул"га эшикларни очиб берди  7 10:33Муҳаммад Салоҳ келаси ёзда "Ливерпул"ни тарк этиши мумкинлигини маълум қилди  0 09:51Эрик тен Хаг: "Мен сиздек инсонларга ачинаман"  17

Uzbekistan

Bunyodkor

Eldor Shomurodov - 19'

Premier League. Round 25

15/10/2016, 17:00

0
:
1
Finished

Nasaf

45'
90'
3'  Sato Minori
19'  Eldor Shomurodov
63'  Akrom Komilov
68'  Shakhzodbek Nurmatov (Bakhodir Nasimov)
77'  Bakhodir Nasimov
80'  Rustam Ashurmatov (Shohruh Gadoev)
86'  Dostonbek Hamdamov
88'  Eldor Shomurodov (Sardor Azimov)
30'  Sherzod Agzamov (Maksud Karimov)
35'  Igor Golban
56'  Saidullo Rakhmatov (Ognen Krasic)
60'  Dragan Ceran
60'  Dragan Ceran
73'  Shukhrat Mukhamadiev (Shakhboz Erkinov)
  • ЎЙИН ТУГАДИ! "Бунёдкор" ўз майдонида "Насаф"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.
  • 90+2'
    Красичнинг зарбаси хавфли чиққанди. Аммо унинг тепган тўпи рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпини эса Красич ноаниқ амалга оширди.
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
  • 88'
    "Бунёдкор": Элдор Шомуродов ўрнига Сардор Азимов майдонга тушди.
  • 87'
    Игорь Голбаннинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
  • 86'
    Достон Ҳамдамов огоҳлантирилди.
  • 84'
    "Насаф" ҳимоячилари оддий вазиятда Элдор Шомуродовни кўздан қочиришди. Шомуродов майдон марказида Голбан ва Каримовни осонлик билан доғда қолдириб дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Аммо Элдор Суюнов бу вазиятда аниқ ўйнади ва жамоасини голдан сақлаб қолди.
  • 82'
    "Бунёдкор" ўйин темпини туширишга ҳаракат қилмоқда.
  • 80'
    "Бунёдкор": Рустам Ашурматов ўрнига собиқ "аждар" Шоҳруҳ Гадоев майдонга тушди.
  • 77'
    Майдонда футболчилар ўзаро тортишиб кетишди. Баҳодир Насимовга Эрматов огоҳлантириш кўрсатди.
  • 76'
    Шаҳбоз Эркиновда ажойиб имконият! Унинг дарвоза томон тепган зарбаси тўсинга тегиб қайтди...
  • 75'
    Бугунги ўйинни бевосита стадиондан туриб 1232 нафар ишқибоз кузатиб бормоқда.
  • 73'
    "Насаф": Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга тушди.
  • 72'
    Ўйин дарвозаларсиз давом этмоқда. "Бунёдкор" қарши ҳужумда ўз имкониятини кутмоқда, "Насаф" эса ҳужум қилишга уринмоқда. Аммо уларнинг ўйлаётган режаларининг бирортаси ҳам иш бермаяпти.
  • 70'
    "Насаф" босимни оширмоқда. Ўйин асосан "Бунёдкор" майдони атрофида кечмоқда. Навбатдаги стандарт вазиятидан сўнг ҳозиргина майдонга тушган Насимов хавфни бартараф этди.
  • 68'
    "Бунёдкор": Шаҳзодбек Нурматов ўрнига Баҳодир Насимов майдонга тушди.
  • 66'
    "Насаф" босим уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Лекин ҳужумларни ривожлантиришда жамоа оқсамоқда. Сон-саноқсиз бурчак зарбалари бесамар кетмоқда.
  • 64'
    Красичнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпига Игорь Голбан боши билан зарба берди. Ноаниқ.
  • 63'
    Акром Комиловга сариқ карточка.
  • 60'
    Драган Черан ҳакамга ортиқча эътироз билдиргани учун огоҳлантириш олди.
  • 59'
    "Насаф" позицион ҳужумда ҳаракат қилмоқда. Аммо уларнинг ҳужумлари кескин тус олмаяпти. Бугун "Бунёдкор" ҳимоячилари ишончли ўйнашмоқда.
  • 56'
    "Насаф": Сайдулло Раҳматов ўрнига Огнен Красич майдонга тушди.
  • 55'
    Хавфли вазият! Фарруҳ Сайфиевнинг дарвозага йўллаган зарбасини Мурод Зуҳуров қайтарди, қайтган тўпга эса Черан зарба бера олмади. Жуда қулай имконият юзага келганди. Бироқ "қалдирғочлар" ҳимоячилари ушбу вазиятда ишончли ўйнашди.
  • Рўзиқул Бердиев майдонга Огнен Красични туширишга тараддуд кўрмоқда.
  • 52'
    "Бунёдкор" кетма-кет икки маротаба бурчак зарбаси тепди. Ҳар иккаласи ҳам самарасиз якунланди.
  • 50'
    Бугун ҳар иккала жамоанинг ўнг қанот ҳимоячилари Акмал Шораҳмедов ва Шуҳрат Муҳаммадиев жуда фаол ўйнамоқда.
  • Ҳозирча Сергей Лушаннинг ўйинга танлаган тактикаси иш бермоқда. Яъни "Бунёдкор" узун паслар орқали рақиб дарвозаси олдида вазиятлар юзага келтирмоқда. "Насаф" эса қисқа пасларга асосланган футбол кўрсатмоқда. Аммо Бердиев бошқарувидаги жамоа ҳеч қандай имкониятга эга бўлмаяпти. "Насаф" фақатгина стандарт вазиятлари билан чекланиб қолмоқда.
  • 47'
    Достонбек Ҳамдамовнинг хавфли зарбасини Элдорбек Суюнов қайтариб қолди.
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи тайм тугади. Танаффус! "Бунёдкор" - "Насаф" 1:0.
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 44'
    Чераннинг дарвоза томон тепган зарбасига аниқлик етишмади.
  • 43'
    "Насаф" ҳужумда фол ишлатди. Абдурахимов бу вазиятда рақибига нисбатан қоидани бузгани учун ҳужум узилиб қолди.
  • 40'
    "Насаф" рақиб дарвозасини ишғол этиш учун вазият яратишда оқсамоқда.
  • 39'
    Шаҳзодбек Нурматов қулай вазиятга эга бўлди. Аммо "Бунёдкор" ҳужумчисининг зарбаси жуда ноаниқ чиқди.
  • 38'
    "Насаф" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
  • 36'
    Достон Ҳамдамовнинг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ кетди.
  • 35'
    Игорь Голбан тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди. Жарима зарбаси.
  • 32'
    "Бунёдкор" ташаббусни "Насаф"га топшириб қарши ҳужумда ҳаракат қилмоқда.
  • 32'
    "Бунёдкор" ташаббусни "Насаф"га топшириб қарши ҳужумда ҳаракат қилмоқда.
  • 30'
    "Насаф"да мажбурий ўзгариш. Жароҳат олган Шерзод Аъзамов ўрнига Мақсуд Каримов майдонга туширилди.
  • 29'
    Драган Черан матнли онлайн трансляцияни ўқиб боряпти шекилли? Черан ижросида дарвоза томон зарба! Зуҳуров ўз ўрнида!
  • 28'
    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Голдан сўнг ҳеч бир жамоа дарвоза томон бирорта ҳам зарба бергани йўқ.
  • 26'
    "Насаф" тўп назоратини қўлга олди. Аммо ҳужумлардан дарак йўқ.
  • 24'
    Голдан сўнг "Насаф" футболчилари ўз ўйинларини йўқотиб қўйишгандек. "Насаф" ҳужумга ўтишда муаммоларга дуч келмоқда.
  • 22'
    Учрашувда кичик тўхталиш. "Бунёдкор" ва "Насаф" футболчиси тўп учун курашда ўзаро тўқнашиб кетди. Шифокорлар уларга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
  • 20'
    "Насаф" жамоасининг чап қаноти бугун жуда кўп қўпол хатоларга йўл қўймоқда.
  • 19'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДОВ! Акмал Шораҳмедов биргина тўп узатиши билан Шомуродовни қулай вазиятга чиқарди. Шомуродов эса жуда чиройли тарзда тўпни дарвозабон устидан ошириб қўйди ва учрашувдаги ҳисобни очди - 1:0.
  • 18'
    "Насаф" ҳам олдинга ўтди ва бурчак зарбаси ишлади. Аммо ушбу стандарт вазиятидан меҳмонлар ҳам унумли фойдалана олишмади.
  • 17'
    Элдорбек Суюнов Фарруҳ Сайфиевга ўз эътирозларини билдирди. Айнан Сайфиевнинг эътиборсизлиги натижасида "Бунёдкор"да қулай вазият юзага келганди.
  • 16'
    Хавфли вазият! "Насаф"нинг чап қанот ҳимоясидаги парокандаликдан сўнг майдон эгалари қулай вазиятга эга бўлишганди. Алемпиевичнинг тўп узатишидан сўнг Нурматов жуда яқин бурчакдан тўпни дарвозага тепди. Аммо Элдорбек Суюнов бу вазиятда жамоаси жонига оро кирди.
  • 14'
    Шуҳрат Муҳаммадиев юзага келган хавфни бартараф этди.
  • 13'
    Шаҳзодбек Нурматов жамоаси фойдасига бурчак зарбаси ишлаб олди.
  • 11'
    "Насаф"нинг қарши ҳужумини "қалдирғочлар" ҳимояси бартараф этишни уддасидан чиқди.
  • 9'
    "Бунёдкор"нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумига "нуқта" қўядиган футболчи топилмади. Достон Ҳамдамов жамоадошларини қулай вазиятга чиқармоқчи бўлганди. Аммо жарима майдончаси ичида "қалдирғочлар"дан ҳеч ким топилмади.
  • 8'
    Ҳозирча жамоалар кескинликни ошираётишгани йўқ. Ўйин темпи ўртача.
  • 6'
    Энди "Бунёдкор"нинг ҳужумини Элдор Шомуродов самарали якунлашга уриниб кўрди. Шомуродовнинг тепган зарбаси жуда ноаниқ кетди.
  • 5'
    Баҳром Абдурахимов узоқ масофадан дарвозани ишғол этишга уриниб кўрди. Лекин зарба мўлжалга аниқ бормади.
  • 4'
    "Насаф"нинг дастлабки ҳужуми чап қанот орқали ташкил этилди. Бироқ Раҳматовнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпи Зуҳуровнинг қўлига бориб тушди.
  • 3'
    Учрашувда илк огоҳлантириш. Қарши ҳужумда ўтиб кетаётган Баҳром АБдурахимовни ушлаб қолгани учун Сато Минорига Эрматов огоҳлантириш кўрсатди.
  • 2'
    "Бунёдкор" бурчак зарбасини амалга оширди. Лекин "Насаф" посбони Элдорбек Суюнов тўпни эгаллаб олиб хавфни бартараф этди.
  • ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • "Бунёдкор" бугун оқ либосда, "Насаф" эса кўк рангли футболкаларда ҳаракат қилади.
  • Диққат қиламиз! Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...
  • "Бунёдкор" ва "Насаф" турнир жадвалида ёнма-ён кетмоқда. "Қалдирғочлар" 2-ўринда, "аждарлар" эса 3-поғонани банд этиб туришибди.
  • Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашуви охирги пайтларда фақат дуранг натижаси билан якун топмоқда. Бугун нима бўлади? Ушбу саволга яна бир неча дақиқалардан сўнг бошланадиган баҳс орқали жавоб топамиз.
  • Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент) Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
  • ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.
  • “Бунёдкор”: 25.Мурод Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов (с), 3.Акрамжон Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов, 11.Шахзодбек Нурматов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 71.Александр Алимпиевич. Захира: 45.Акбар Тўраев, 4.Хайрулло Каримов, 14.Баҳодир Насимов, 19.Забихилло Ўринбоев, 21.Сардорбек Азимов, 23.Шоҳруҳ Гадоев, 77.Виктор Карпенко.
  • “Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 28.Фозил Мусаев, 31.Сайдулло Раҳматов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 33.Одилжон Ҳамробеков, 38.Дониёр Нарзуллаев, 69.Драган Черан. Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 15.Шахбоз Эркинов, 21.Азамат Алланиёзов, 24.Огнен Красич, 27.Ислом Рашидхонов, 42.Нажмиддин Нормуродов.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган марказий баҳс "Бунёдкор" ҳамда "Насаф" ўртасидаги беллашувни ушбу саҳифа орқали матнли онлайн тарзида кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика