Uzbekistan
|
Bunyodkor Eldor Shomurodov - 8', Eldor Shomurodov - 31' |
Oliy liga. Round 17 07/08/2015, 19:00 1
:
2
Finished
|
Qizilqum Navruzbek Alimov - 17' |
Referee: Olim Tolibjonov
45'
90'
-
Учрашув якунланди! "Бунёдкор" ўз майдонида "Қизилқум" устидан ғалабани тантана қилди.
-
90+2'Сато Минори иккита рақибдан жуда эпчиллик билан ўтиб кетди ва дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди. Бироқ Сатонинг зарбасини Эркин Жабборов бартараф этишга эришди.
-
90'Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
-
87'"Бунёдкор" таркибида ўзгариш. Элдор Шомуродов ўз ўрнини Анвар Ражабовга бўшатиб берди.
-
81'Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
-
78'Акром Комилов огоҳлантириш олди.
-
76'Учрашувни томоша қилиш учун стадионга 1068 нафар томошабин ташриф буюрган.
-
74'"Қизилқум" сафида яна бир ўзгариш. Баҳриддин Ваҳобов ўрнига Бобуржон Искандаров майдонга чиқарилди.
-
71'"Қизилқум" таркибида ўзгариш бўлиб ўтди. Ғайрат Жумаев ўрнига Сарвар Холматов майдонга тушди.
-
70'Акмал Рустамов ва Воҳид Шодиев ўзаро келишмай қолишди ва орани очиқ қилишга киришиб кетишди. Олим Толибжонов ҳар иккала футболчини ҳам огоҳлантирди.
-
66'Акром Комилов ўз қанотидан жуда чиройли "рейд"ни амалга оширди. Бироқ унинг жарима майдончаси марказига етказиб берган тўпи жамоадошига аниқ бормади.
-
64'"Бунёдкор" сафида ўзгариш руй берди. Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Воҳид Шодиев майдонга тушди.
-
63'"Қизилқум"нинг серияли зарбалари. Шерали Жўраевнинг узоқдан йўллаган зарбасини Акбар Тўраев иккинчи уринишда эгаллаб олди.
-
61'Ўйин темпи бироз тушиб кетди. Жамоалар тезкор ҳужумдарни уюштиришмай қўйишди.
-
58'"Қизилқум" жамоаси ишқибозлар гуруҳи мамлакатимиздаги барча фан-клуб аъзоларига жамоани қандай қўллаб-қувватлашлик борасида чинакамига "мастер-класс" ўтишмоқда. Шунчаки барабанни тарақлатиб эмас, овоз билан баралла жамоага далда бўлишмоқда!
-
54'Миржалол Қурбоновнинг узоқдан тепган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
-
52'Акмал Рустамов оддий вазиятда тўпни ўзига бўйсундира олмади ва тўпни йўқотди. "Бунёдкор" жамоаси учинчи голни уриш иштиёқида олдинга интилмоқда.
-
50'"Бунёдкор" рақибига босим уюштиришга ҳаракат қилмоқда.
-
48'"Қизилқум" ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлганди. Баҳриддин Ваҳобовнинг яқин масофадан берган зарбасини Акбар Тўраев қайтариб қолди.
-
46'Иккинчи бўлим бошланди!
-
Биринчи тайм тугади! Танаффус!
-
45'Биринчи бўлимга бош ҳакам 1 дақиқа вақт қўшиб берди.
-
43'Достонбек Ҳамдамов рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
-
40'Забиҳилло Ўринбоевнинг узоқдан тепган тўпи жуда ноаниқ кўриниш олди.
-
37'"Бунёдкор" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев узоқ масофадан дарвозага зарба йўллади. Эркин Жабборов қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан эса мезбонлар фойдалана олишмади.
-
35'"Қизилқум" бурчак тўпини амалга оширди. Аммо меҳмонлар бу стандарт вазиятидан унумли фойдалана олишмади.
-
32'"Бунёдкор"нинг олдинги чизиқ вакиллари жуда чиройли комбинацияни уюштиришди. Достонбек Ҳамдамов ва Элдор Шомуродовнинг "девор" услубида ўйнаб ташкил этган ҳужумини Элдор Шомуродов самарали якунлади. Шомуродов бугун ўзининг дублини нишонламоқда. Хет-трикка ҳам ҳали вақт етади.
-
31'ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДОВ!
-
26'Навоийдан келган бир гуруҳ ишқибозлар "Қизилқум"ни фаоллик билан қўллаб-қувватлашмоқда.
-
25'"Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужуми. Қанотдан ошириб берилган тўпга Элдор Шомуродов боши билан зарба берди. Эркин Жабборов бу зарбани бартараф этишга қийинчиликка дуч келмади.
-
24'"Бунёдкор" жамоаси олдинга боришга анча қийинчиликка дуч келмоқда. Ҳозир ташкил этилган ҳужумни Достонбек Ҳамдамов ўзининг кучли зарбаси билан самарали якунламоқчи бўлди. Бироқ футболчи мўлжалда адашди.
-
20'Ўйинда ҳисоб тенглашди. Ўйин бўйича ҳам жамоалар деярли тенг ҳаракат қилишмоқда. "Қизилқум" ўтказиб юборилган голдан сўнг анча яхши ўйин кўрсатмоқда. "Бунёдкор" аъзолари эса энди бор эътиборларини ҳужумга қаратишмоқда.
-
18'Наврўз Алимов жарима майдончаси атрофидан тўпни Акбар Тўраев қўриқлаётган дарвозанинг ўткир бурчагига михлаб қўйди. Ажойиб гол! Тасанно, Наврўз! Қойил Наврўз!
-
17'ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! НАВРЎЗ АЛИМОВ! СУПЕР-ГОЛ!
-
15'Хавфли вазият! "Қизилқум" ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов жамоадоши Шерали Жўраевдан тўпни қабул қилиб олди ва бир футболчини алдаб ўтиб дарвозага зарба берди. Акбар Тўраев ўз ўрнида!
-
12'"Қизилқум" рақиб дарвозаси олдида ҳозирча хавфли вазиятларни содир эта олаётганича йўқ. "Бунёдкор" футболчилари ўз майдончалари олдида анча тартибли ўйин кўрсатишмоқда.
-
9'Сато Минорининг майдон марказидан бошлаб берган ҳужумини "Бунёдкор"нинг ёш истеъдодли ҳужумчиси Элдор Шомуродов самарали якунлади ва учрашувда ҳисобни очди.
-
8'ГООООООООООООООООООООООООЛ! Элдор Шомуродов!
-
7'"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов жароҳат олганлиги сабабли ўйинни давом эттира олмади. Иброҳимов рақиб футболчиси билан жиддий тўқнашиб кетди.
-
6'Жавлон Иброҳимов ўрнига Дилшод Жўраев майдонга тушди.
-
3'Жамоалар ҳозирча олдинга боришга шошилишмаяпти. Ўйин асосан майдон маркази олдида кечмоқда.
-
1'Учрашув бошланди!
-
"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Шакер Зуаги, 8.Жовлон ИБроҳимов, 9.Минори Сато, 13.Иван Милошевич, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 22.Рустам Ашурматов, 39.Элдор Шомуродов, 48.Акрам Комилов.
-
"Қизилқум": 1.Эркин Жабборов, 8.Акмал Рустамов, 10.Баҳриддин Ваҳобов, 20.Ғайрат Жумаев, 21.Миржалол Қурбонов, Шерали Жўраев, 33.Андрей Деркач, 44.Наврўз Алимов, 50.Георгий Квесиешвили, 92.Азизбек Усмонов, 95.Достон Абдураҳмонов.
-
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! 17-турдан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг. Ўйин соат 19:00да бошланади
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди