Latest news

20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  6 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  45 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  2 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  5 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  2

Community Shield

Arsenal

Oxlade Chamberlaine - 24'

Community Shield. Round 1

02/08/2015, 19:00

0
:
1
Finished

Chelsea

Referee: Antony Taylor

45'
90'
24'  Oxlade Chamberlaine
66'  Walcott (Giroud)
68'  Coquelin
77'  Oxlade Chamberlaine (Arteta)
82'  Monreal (Gibbs)
46'  Remy (Falcao)
54'  Ramires (Oscar)
65'  Aspilicueta
70'  Aspilicueta (Zouma)
82'  Terry (Moses)
  • Бизни кузатиб борганлигингиз учун миннатдорчилик билдириб қоламиз. Кейинги баҳсларда ғойибона учрашгунча хайр! Соғ-саломат бўлишга мажбурсиз! "CA"дан узоқлашманг!
  • Ва ниҳоят ўйин якунланди! Қизиқарли кечган баҳсда "Арсенал" "Челси"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Англия Суперкубогини қўлга киритди. Ушбу ғалаба билан "канонирлар" мухлисларини табриклаб қоламиз.
  • 90+3'
    Хавфли вазияяяят.... Гибзз жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Куртуа бу ерда ўзини кўрсатди.
  • 90'
    Бош ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берди.
  • 89'
    Бир дақиқа ичида икки маротаба Азарга нисбатан қўполлик ишлатишди.
  • 89'
    Иванович жарима зарбасидан ошириб берилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига йўллаганди. Аммо, унинг бу ҳаракати самарасиз якунланди.
  • 88'
    Матич майдонда йиқилиб ётибди. Жамоалар футболчилари эса ўз муносабатларига ойдинлик киритиб олиш билан бандлар.
  • 86'
    Хавфли вазияяяятттт.... "Арсенал" футболчилари ҳисобни оширишлари мумкин эди. Аввалига Касорла, қайтган тўпни эса Рэмзи дарвозага йўллай олмади.
  • 83'
    Шуни қўшимча қилиб ўтишни истардикки, ушбу баҳсда мураббийлар 6 та ўзгаришни амалга оширишлари мумкин бўлади.
  • 82'
    "Арсенал"да эса Монреал ўрнига Гибзз майдонга тушди.
  • 82'
    "Челси"да яна ўзгариш. Терри ўрнига Мозес майдонда пайдо бўлди.
  • 81'
    "Челси" кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. Аввалига Оскарга, кейин эса Фалькаога омад етишмади...
  • 77'
    Венгерда иккинчи ўзгариш. Гол муаллифи Чемберлен майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ўйинни Артета давом эттиради.
  • 75'
    Зарбааа! Кокленнинг берган зарбаси Террига тегиб Куртуанинг қўлларига бориб тушди.
  • 70'
    "Челси"да учинчи ўзгариш. Аспиликуэта ўрнига Курт Зума майдонга туширилди.
  • 69'
    Зарбаааа! Оскарнинг жаримадан берган зарбасини Чех қийинчилик билан қайтариб қолди.
  • 68'
    Энди Коклен огоҳлантирилди. Сариқ карточкалар бўйича ҳисоб 1:1.
  • 66'
    Тео Уолкотт ўрнига Жиру майдонга тушди.
  • 65'
    Аспиликуэта Чемберлейнга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
  • 63'
    Фалькаоооо... У ҳозир рақиб жарима майдончаси ичида Начо Монреаль билан тўқнашиб кетди. Аммо, ҳакам ушбу вазиятни "фол в нападения" дея ҳисоблади.
  • 61'
    Хавфли вазияяяяяттттт! Азааар! Ажойиб имконият юзага келганди ҳозир унда. Аммо, у тўпни юқорига қараб тепиб юборди...
  • 60'
    Фалькаога ажойиб тарзда тўп ошириб берилганди. Бироқ, колумбиялик футболчи тўпни тўхтатишда ўзидан узоқлаштириб юборди.
  • 54'
    Рамирес ўрнига Оскар майдонга туширилди
  • 51'
    Озил жамоадошини тушунмай қолди ҳозир. Акс ҳолда яна бир хавфли ҳужум гувоҳига айланардик.
  • 49'
    "Челси" олдинга ўтмоқда. Ҳа, "аристократлар"га гол керак!
  • 46'
    "Челси" таркибида Реми ўрнига Фалькао майдонга тушди.
  • Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб ҳозирча 1:0. "Арсенал" фойдасига!
  • 45'
    Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берди.
  • 45'
    "Челси"нинг яна бир ҳужуми самарасиз якунланди. Тўп тўппа-тўғри Чехнинг қўлига бориб тушди.
  • 42'
    "Арсенал" футболчилари навбатдаги ҳужумни уюштиришди. Хавфли вазият юзага келганди ҳозир "Челси" дарвозаси олдида. Иванович "аристократлар" жонига оро кирди.
  • 40'
    Фабрегаснинг айлантириб берган айёрона зарбасини Чех эгаллаб олди.
  • 39'
    Зарбаааа! Рэмзининг берган зарбаси рақиб дарвозасининг ташқи томонига бориб тушди. Хавфли вазият юзага келганди. Сал қолишига сал қолди :)
  • 38'
    "Арсенал" ҳужум уюштирмоқда. "Челси" ҳимоячилари эса шошиб қолишмоқда.
  • 33'
    Рамирездан хавфли зарбаааа... Бироз ноаниқ. Чех барчасини назорат қилиб турганди.
  • 32'
    Виллиан чап қанотдан хавфли вазият яратишга уриниб кўрди. Бироқ, Косьелни ушбу ҳужумни бартараф этди.
  • 30'
    "Канонирлар" яна ҳужум уюштирмоқдалар. Яна ўнг қанотдан, яна Чемберлен орқали.
  • 26'
    Рэми ўйиндан ташқари ҳолатда.
  • 24'
    ГОООЛ! Алекс Окслейд-Чемберлен! Ўнг қанотдан кириб борган футболчи рақиб ҳимоячисини алдади ва жуда кучли зарба билан Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди!
  • 23'
    Хавфли вазияяяттт... ""Арсенал" футболчисининг жаримадан етказиб берган тўпини Уолкотт боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйиши мумкин эди. Аммо, Куртуа ўз ўрнида!
  • 19'
    Кейхиллни бурнида муаммолар бор шекилли. Тўқнашувда унга нимадир бўлди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.
  • 17'
    "Арсенал" футболчилари қисқа паслар орқали "Челси" жарима майдони томон киришга ҳаракат қилмоқдалар. Бироқ, ҳимоячилар бунга имкон беришмаяпти.
  • 15'
    Ҳозирча тўп назорати "аристократлар" томонда. Венгер шогирдлари эса ҳимояланиш билан бандлар.
  • 11'
    Бурчакдан ошириб берилган тўпдан сўнг "Арсенал" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келганди. Бироқ, ҳакам бу вазиятда ўйин қоидаси бузилган деб топди.
  • 8'
    "Арсенал" жарима майдончаси ичида Мертезакер Фабрегасга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Моуриньо эса ўз норозилигини билдирмоқда.
  • 6'
    Рамирес ва Касорла ўртасида кичик тўқнашув юзага келди.
  • 3'
    Матич чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб киришга ҳаракат қилди. Бироқ, "канонирлар" ҳимоячиси бу вазиятда анча тартибли ҳаракат қилди.
  • Бошладик!
  • Жамоалар ўзларининг анъанавий либосларида майдонга тушганлар. "Арсенал" - оқ-қизил, "Челси" эса кўк рангли либосларда бугун ҳаракат қилади!
  • Еврофутбол мавсуми бошланмоқда дўстлар! Англия Суперкубоги баҳсини мен Азиз Тўхтамуродов сизлар билан бирга кузатиб бораман. Демак, кетиб қолиш йўғ-а?
  • Ҳа айтганча! Ушбу ўйинни aleziya.com сайти орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин!
  • Таҳминлар борми? Бугун ўйин қай тарзда якунланади? Кимнинг кўли баланд келаркин? Санчессиз "Арсенал"ми ёки Венгер устидан ғалаба қозонавериб зериккан Моуриньоними? Ўз фикрларингизни чат орқали ёзиб қолдиришингиз мумкин!
  • "Челси": 13.Тибо Куртуа, 2.Бранислав Иванович, 24.Гари Кэйхилл, 26.Жон Терри, 28.Сесар Аспиликуэта, 4.Франсеск Фабрегас, 7.Рамирес, 10.Эден Азар, 21.Неманья Матич, 22.Виллиан, 18.Лоик Реми. Захира ўйинчилари: 1.Асмир Бегович, 5.Курт Зума, 8.Оскар, 9.Радамель Фалькао, 11.Хуан Куадрадо, 12.Жон Оби Микел, 20.Виктор Мозес
  • Демак таркиблар билан танишинг: "Арсенал": 33. Петр Чех, 4.Пер Мертесакер, 6.Лоран Косьельни, 18.Начо Монреаль, 24.Эктор Бельерин, 11.Меcут Озил, 15.Алекс Окслейд-Чемберлен, 16. Аарон Рэмзи, 19.Санти Касорла, 26.Франсис Коклен, 14.Тео Уолкотт, Захира ўйинчилари: 2.Матье Дебюши, 3.Киран Гиббс, 5.Габриэл, 8.Микель Артета, 12.Оливье Жиру, 26.Эмилиано Мартинес, 45.Алекс Ивоби.
  • Ўйин бошланишига ярим соат вақт қолди!
  • Бошланғич таркиблар маълум! Чех асосий таркибда, Фалькао эса ҳозирча захирада қолдирилди!
  • Учрашув 2 август куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Англия Суперкубоги учун баҳснинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика