Latest news

18:54АПЛ. "Челси", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 18:32U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 0:0 (матнли трансляция)  102 18:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 2:0 (матнли трансляция)  11 18:05"Истанбул Башакшехир" — "Фатиҳ Карагюмрюк"  1 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  1 17:03"Реал" — "Леванте". Таркиблар маълум  6 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  17 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3

Uzbekistan

Bukhara

Anvar Radjabov - 34'

Premier League. Round 17

08/08/2016, 19:00

0
:
1
Finished

Obod

45'
90'
34'  Anvar Radjabov
44'  Alisher Sanaev (Sukhrob Nematov)
  • Учрашув якунланди. Ҳисоб: 1:0.
  • 88'
    УҲ! Неъматов 33 метрлардан белгиланган жарима тўпини тўппа тўғри дарвозанинг узоқ бурчагига йўллади. Ҳамроев зарбани ушлаб олди.
  • 87'
    "Бухоро" таркибида ўзгариш: Жасур Ҳасанов - Жамолиддин Убайдуллаев.
  • 86'
    "Обод" футболчилари ажойиб ҳужум ташкил қилишди. Алишер Шоғуломов чап қанотдан жарима майдони ичига кириб, тўпни жамоадошига оширишга ҳаракат қилди. Аммо дарвозабон тўпни ушлаб олди.
  • 80'
    "Обод" футболчилари якка курашларда устунлик қилмоқда. Мезбонлар асосан ҳаводаги тўп узатишлар орқали ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда.
  • 77'
    Дониёр Ҳасанов ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
  • 75'
    "Обод" таркибида ўзгариш: Шоҳруз Норхонов ўрнини Умиджон Матмусаев эгаллади.
  • 74'
    Алишер Шоғуломов 25 метрлардан дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилиб кўрди. Ноаниқ.
  • 65-66'
    Жамоалар таркибида ўзгариш: Хуршид Ғиёсов - Жавоҳир Қаҳрамонов. Шавкат Саломов - Азиз Ибрагимов.
  • 64'
    Дониёр Ҳасановнинг 17 метрлардан белгиланган жарима тўпидан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
  • 63'
    Охирги беш дақиқада устунлик майдон эгалари тарафида бўлиб турибди.
  • 56'
    Тўп назорати меҳмонлар қўлида бўлиб турибди. "Обод" футболчилари ҳисобни тенглаштириш учун бор имкониятни ишга солмоқда.
  • 52'
    УҲ! Тажрибали Шавкат Саломов тажрибали Анвар Ғофуровнинг хатосини гол билан якунлаши мумкин эди, аммо зарба беришни кечиктириб юбориши натижасини Ғофуровнинг ўзи хатосини тўғирлаб, хавфни бартараф этди.
  • 50'
    "Обод" футболчилари иккинчи бўлимни кўтаринки руҳда бошлади. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан фарқли равишда меҳмонлар қўрқмасдан ҳужумга ўтишмоқда. Қолаверса, ҳимояда ҳам тартибли ҳаракат қилишяпти.
  • 46'
    Меҳмонлар илк ҳужумни ташкил қилишди. Шоғуломовнинг чап қанотдан жарима майдони ичига етказиб берган тўпига жамоадошларидан ҳеч ким етиб кела олмади.
  • 46'
    Иккинчи бўлим аввалида "Обод"да ўзгариш бўлди. Майдонга Алишер Шоғуломов тушди. У Павел Соломин ўрнида ҳаракат қилади.
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди!
  • Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Саноқли дақиқалардан кейин беллашувнинг иккинчи бўлими старт олади.
  • Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
  • 45'
    Беллашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.
  • 44'
    Алишер Санов ўрнига Суҳроб Неъматов майдонга тушди.
  • 43'
    УҲ! Дониёр Ҳасанов майдон марказидан ўтганидан кейин ажойиб паси билан Шоҳруз Норхоновни дарвозабон билан бирга-бир чиқариб юборди. Тажрибали Қобулжоновнинг ўз вақтида тўпга чиқиши, хавфни бартараф этилишига сабаб бўлди.
  • 41'
    Бобур Омонов 27 метрлардан дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилиб кўрди. Жуда ноаниқ.
  • 40'
    Ўйин темпи тенглашди. Мезбонлар голдан кейин босимни сезиларли даражада пасайтиришди.
  • 37'
    Майдон эгалари аъзоси жароҳат олиб майдонда ётибди. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
  • 34'
    ГОЛ! Анвар Ражабоев ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни ҳимоячидан баландроқ сакраб, дарвозага жойлади.
  • 33'
    Шоҳруз Норхонов тўпни қўли билан ўйнашга ҳаракат қилгани учун оғзаки тарзда огоҳлантирилди.
  • 29'
    Футболчилар бир дақиқа давомида сув ичиб олишди. Бундан мураббийлар фойдаланиб, шогирдларига кўрсатмалар беришди. Учрашув давом этади.
  • 28'
    Павел Соломин - Шоҳруз Норхонов комбинациясидан кейин Шоҳруз жарима майдони ичидан (ўнг қанотдан) дарвозага зарба берди. Қобулжонов тўпни осонлик билан ушлаб олди.
  • 22'
    Меҳмонлар ҳам ўзларига келишмоқда. Тўп назоратини ўз қўлларига олиб, ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишяпти.
  • 20'
    Мезбонларнинг дастлабки дақиқалардаги босими бироз пасайгандек бўлди. Энди меҳмонлар ҳам ўз омадини рақиб жарима майдони атрофидан изламоқда.
  • 19'
    Тажриба борасида "Бухоро" футболчилари меҳмонлардан устун эканлиги сезилиб турибди.
  • 18'
    Павел Соломин майдонда жароҳат олиб ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилади.
  • 17'
    Мезбонлардан яна бир хавфли ҳужум. Бу сафар жарима майдони ичида бир ўзи қолиб кетган Жасур Ҳасанов дарвозани нишонга ола билмади. Унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
  • Мезбонлардан ҳақиқий биринчи хавфли ҳужум. Қарши ҳужумга ўтган майдон эгалари 4х2 вазиятга чиқиб боришди. Ражабов икки жамоадоши ўзидан қулайроқ вазиятда турган бўлишига қарамасдан жарима майдонига кирмасдан дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилди, бироқ ноаниқ.
  • 11'
    Меҳмонлар ҳозирча рақиб ҳужумини бартараф этиш билан чекланишмоқда.
  • 7'
    Майдон эгалари хавфли ҳужум ташкил қилишди. Бироқ сўнгги паллада ҳимоячилар хавфни бартараф қилишди.
  • Ҳозирча учрашувдаги устунлик мезбонлар тарафида. Майдон эгалари рақибни майдон марказида кутиб олиб, хавфни шу ернинг ўзидаёқ бартараф этишга ҳаракат қилмоқда.
  • 2'
    Шавкат Саломовнинг ўнг қанотдан белгиланган жарима тўпидан берган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
  • 1'
    Дастлабки ҳужумлар мезбонлар томонидан амалга оширилмоқда.
  • Учрашув бошланди!
  • Ҳакамлар ва жамоалар майдонга чиқиб келишди, албатта ПФЛ мадҳияси остида. Яна саноқли дақиқалардан сўнг учрашув бошланади.
  • "Бухоро" стадионига мухлислар ташрифи давом этмоқда.
  • Футболчилар ўйин олди машғулотларини якунлаб, ечиниш хонасига йўл олишди. Буёғига учрашув бошланиши қолди холос.
  • Захирадагилар: Умиджон Ёрбеков, Илҳом Комилов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Умиджон Матмусаев, Фарҳод Мирааҳматов, Темур Ҳакимов, Алишер Шоғуломов.
  • "Обод": Дилшод Ҳамроев, Аброр Хусинов, Хуршид Ғиёсов, Ғайрат Умиров, Дониёрбек Ҳасанов, Павел Соломин, Шоҳруз Норхонов, Алишер Мирзаев, Сардор Қаҳҳоров, Анвар Ғофуров, Сардор Собирхўжаев.
  • Захирадагилар: Муҳиддин Худоёров, Суҳроб Неъматов, Санъат Шихов, Жамолиддин Убайдуллаев, Асилбек Омонов, Азиз Ибрагимов, Максимилян Фомин.
  • "Бухоро": Сардор Қобулжонов, Саламат Қуттибоев, Шавкат Саломов, Артём Филипосян, Баҳодир Пардаев, Жасур Ҳасанов, Александр Мерзляков, Бобуржон Омонов, Анвар Ражабов, Руслан Мелзиддинов, Алишер Саноев.
  • Ҳар иккала жамоа аъзолари ҳам ўйин олди сўнгги машғулотларни бошлаб юборди.
  • Стадионга бир ярим соат олдин ташриф буюрганимизда мухлислар ташрифи бошлаганига гувоҳ бўлдик.
  • ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.
  • Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).
  • Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Давронбек Акмалов (Тошкент).
  • Ассалому алайкум! Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Обод" учрашувининг матнтли трансляция билан ушбу саҳифада танишиб боришингиз мумкин бўлади.
Яндекс.Метрика