Latest news

09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  0 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  10 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  6

Зойир Ҳасанов: "Ёзёвон" майдонда ўз жасоратини, матонатини кўрсатди" News

Зойир Ҳасанов: "Ёзёвон" майдонда ўз жасоратини, матонатини кўрсатди"

ПРО-Лига 7-туридан ўрин олган “Ёзёвон лочинлари”- “Зомин” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Зойир Ҳасанов “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Бугун беллашувларга бой ва қийин учрашув бўлди. “Зомин” жамоаси яхши ўйин кўрсатишига қарамай, малубиятга учради. Ушбу учрашувдаги мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?
- Бизга бу анъана, умуман жамоамизда шундай анъана шаклланган, рақиб ғалаба қозондими, биз уларни олқишлаймиз. Бугун “Ёзёвон” жамоаси майдонда ўз жасоратини, матонатини кўрсатди, якунда қўллаб-қувватлаб турган мухлислари олдида ғалаба қозонишди. Бугунги учрашув ёмон ўтди дея олмайман, аксинча бугун яхши ўйин бўлди. Футбол шунақа ўйин, қайси жамоа гол урса, ўша жамоа ғалаба қозонади.    
 
- “Зомин” жамоаси бугун ҳақиқатдан ҳам яхши майдонда яхши ўйин кўрсатди. Учрашувда шундай вазият бўлдики, деярли ҳамма гол деб ҳисоблаган холатда тўп рақиб дарвозасига кирмади. Умуман бугун жамоангиз кўплаб имкониятларга эга бўлсада, рақиб дарвозасини ишғол эта олмади. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- Биз машғулотларда мунтазам жамоавий ўйинни ташкиллаш устида ишлаб келамиз, футболда “якуний қисм” деган тушунча бор, биз бугун яна шу якуний қисмда бир оз оқсадик. Биз бу хатоларимизни билиб олдик, буни устида ишлаймиз. Шунингдек омад ҳам бугун рақибимиз томонида бўлди. Лекин очиғини айтсам, буунги ўйин менга жуда ёқди. Футболчиларимизга шундай ўйин кўрсатишгани учун раҳмат айтаман, худди шу каби рақиб жамоа футболчиларига ҳам, бугун улар курашларга бой, мухлисларга ёқадиган футбол ўйнаб беришди. Шу каби ўйинлар ўйингоҳларга мухлислар ташрифини янада оширади.

- “Зомин” жамоаси ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?
- Клубимизнинг мақсадлари биринчи навбатда ПРО-Лига муносиб бўлиш, ПРО-Лигада ўз ўрнига, мавқеига эга бўлишдан иборат. Агар жамоа раҳбарияти менга ишонса, имконият берса келажакда жамоани янада шакллантириб, Суперлигага олиб чиқиш ниятим бор. Фақат бунинг учун вақт керак бўлади, бу тезда амалга ошадиган жараён эмас. Биз ҳаракат қиламиз, изланамиз, ишлашдан тўхтамаймиз, келажакда жамоамизни Суперлига даражасига олиб чиқамиз!    

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика