Зойир Ҳасанов 8:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг нималар деди?
11 may 2018 19:49
News
Зойир Ҳасанов 8:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг нималар деди?
- Зойир ака ғалаба муборак бўлсин.
- Раҳмат .
- Биламизки “Зомин” жамоаси олдинги турда сафарда “Ёзёвон” жамоасига мағлубиятга учраган эди. Мағлубиятдан сўнг, “Хотира-79” жамоасига тайёргарлик қандай кечди?
- “Ёзёвон” жамоасидан мағлубиятга учраганимиз бизга дарс бўлди. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб, бугунги учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. Йигитларга мағлубиятни унитиб, фақат фикри бугунги учрашувда бўлишлигини тушунтирдим.
- Бугунги учрашувда йирик ҳисоб бўлишини олдиндан тахмин қилганмидингиз?
- Биринчи голдан сўнг, рақибларимиз қандай шаклланганлиги билиниб қолди.
- “Хотира-79” жамоаси ҳақида фикрингиз?
- Мен бу жамоада бугунги учрашувда матонатни кўрдим. Жамоанинг ҳаракатлари ёқди, асосан ёшлардан иборат эканлигини ҳисобга олсак, жамоада албатта ўсиш бўлади.
- Майдонга тушган барча ўйинчилардан бугунги ўйинида кўнглингиз тўлдими?
- Футбол - жамоавий ўйин. Майдонга тушган барча футболчилар мен айтгандай ўйин қилишди. Ҳаммаси яхши ўйин қўрсатишди.
Акмал Раҳматуллаев суҳбатлашди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments