Latest news

16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  3 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  18 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20

Зоҳиржон Акрамхонов ОФК кубоги-2021 баҳсларида ишлайди News

Зоҳиржон Акрамхонов ОФК кубоги-2021 баҳсларида ишлайди

Жорий йилнинг май-июнь ойларида қитъамизнинг клублар миқиёсидаги нуфуз бўйича Осиё Чемпионлар лигасидан кейинги ўринда турувчи ОФК кубоги-2021 баҳсларининг гуруҳ босқич учрашувлари ўтказилади.

Мусобақанинг “F” гуруҳи беллашувларига Тожикистоннинг Душанбе шаҳри мезбонлик қилади. ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов 14-20 май оралиғида бўлиб ўтадиган мазкур мусобақанинг ташкилий жиҳатларига масъул ОФК делегацияси таркибига киритилди.

Ҳамюртимиз мусобақа доирасидан ўрин олган учрашувлар ва бошқа масалаларнинг яхши савияда ташкил этилиши, хусусан медиа, маркетинг, тижорий тадбирлар ОФК талабларига мувофиқ ўтиши бўйича иш олиб боради.

Таъкидлаб ўтамиз, ОФК кубоги-2021 “F” гуруҳидан Қаршининг “Насаф” жамоаси ҳам ўрин эгаллаган. Мамлакатимиз вице-чемпиони гуруҳда Туркманистоннинг “Олтин аср”, Тожикистоннинг “Хўжанд” ҳамда Қирғизистоннинг “Олой” клубларига қарши баҳс олиб боради. Якунда гуруҳда 1-ўринни қайд этадиган жамоа ҳудудий финал босқичида яна бир Марказий Осиё жамоаларидан ташкил топган “E” гуруҳи ғолибига қарши баҳс юритади. Ҳудудий финал босқичи август ойида ўтказилса, унинг ғолиби кейинроқ сентябрда ОФК кубоги-2021нинг ҳудудлараро ярим финалида қатнашиш имконига эга бўлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика