Latest news

20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  1 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  9 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  8 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  8 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  1 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0

Зоран Мамич: "Омадимиз келгани учун "Бунёдкор"ни ютдик" News

Зоран Мамич: "Омадимиз келгани учун "Бунёдкор"ни ютдик"

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Ал Айн" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.

Унга ўйининг энг яхши футболчиси Умар Абдулраҳмон ҳамроҳлик қилди.

- Аввало ғалаба қозонган жамоани, яъни "Ал Айн"ни табриклайман. Бугун биз ҳимояда жуда ёмон ўйнадик. Омадимиз келди деб айтаман. Оллоҳга шукур, Умарга шукур. Бугун 3 очко олдик. Ўйин бошида "Бунёдкор"дан агрессив ўйнашини кутгандик. Биз тезкор гол уриб олдик. Афсуски ғалати ўйин кўрсатдик, бу футболни қандай аташни ҳам билмайман. Агарда гуруҳдан чиқиш мақсадимиз бўлса бундай ўйнамаслигимиз керак. Аммо бир нарсани тушуниш керак, бу футбол. Ўтган ўйинда биз жуда яхши ўйнаб 1 очко олгандик. Бугун омад туфайли уч очко олишга эришдик, - дейди Зоран Мамич.

- Яратганга шукурки бугунги ўйинда ғалаба қозонгандик, ҳимояда хатолар йўл қўйдик. Кейинги баҳсларда яхшироқ ўйнашимиз керак, - дейди Умар Абдулраҳмон. 


- Жамоаингиз битта голни ўйиндан киритди, "Бунёдкор" эса иккита голни ўйиндан урди. Сизда қониқмаслик ҳисси борми?

- Ҳар қандай гол бу гол. Бугун натижадан қониқдим энг асосийси шу. Нима учун стандартдан урилган голга хурсанд бўлмаслигим керак.


- Данило Асприлья нима учун захирада қолди?

- Икки уч кун олдин машғулотларга қайтди. Шу боис ҳали тўлиқ формада эмас.


- Кеча "Бунёдкор"нинг энг кучли ва кучсиз томонларини ўйиндан кейин айтаман дегандингиз.

- Рақибнинг кучли томони бу ҳужум чизиғи. Шомуродов ва Ҳамдамов жуда кучли футболчилар.


- Яқинда БАА про лигаси футболчиларнинг соч турмаклари этикага тўғри келмайди деб хабар тарқатди. Улар орасида Умар Абдулраҳмон ҳам бор эди.

Умар Абдулраҳмон: - Йўқ бу борада муаммо йўқ. 15 ёшимдан буён шундай соч турмагим шундай. Бундай таъқиқ қўйилмади.


- "Ал Айн" Тошкентда "Пахтакор"ни, "Локомотив" ва "Бунёдкор"ни ютди. Тошкент сиз учун омадли шаҳарми?

Умар Абдулраҳмон: - Албатта. Шундай десак бўлади. Тошкентга кейинги сафар келганимда ҳам ютаверишини истайман.


- Ўтган йил "Ал Айн" ОЧЛ финалида ютқазганди. Аммо шунга қарамай раҳбарият мураббийни алмаштирди. Бу сизга босим юкламайдими?

- Жамоа ўтган йил финалга чиқиб ютқазгани яхши натижа деб ҳисоблайман. Ўша баҳсдан олдин 5 нафар футболчи майдонга тушмаганди. Биз бу йил ҳам ОЧЛ финалига чиқишни истаймиз.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика