Latest news

09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  0 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  1 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  4 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  3 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4

Зоир Тўрақулов: “Андижонга етакчиларсиз келганимизнинг сабаби бор" News

Зоир Тўрақулов: “Андижонга етакчиларсиз келганимизнинг сабаби бор"

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган “УзДонгЖу” – “Шўртан”(1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Зоир Тўрақуловни суҳбатга чорладик.

- Ўйиндан олдин билгандим рақиб ғалаба қозониш учун жиддий ҳозирлик кўрганини. Бу каби Кубок учрашувларида биринчи лига клублари бор кучи билан харакат қилади. Баҳс ёмон бўлмади. Ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатди. Фақат футболчиларим содир этилган вазиятларни гол билан якунлай олмади. Лекин ўзингиз кўрдингиз йигитлар гол уриш учун 90 дақиқа харакат қилди.

- “УзДонгЖу” яхши жамоа экан. Менда яхши таассурот қолдирди. Юқорида айтиб ўтганимдек, бугун жамоамизга қийин бўлишини кутгандим. Илгари Қаршининг “Динамо-01” жамоасини бошқарганимда, Кубок ўйинида “Локомотив”ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, мусобақадан чиқариб юборгандик. Бугун ҳам шунга ўхшаш холат юз берди.

- Ҳакамлар гуруҳига ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун харакат қилди. Бироқ майдон эгалари омадли бўлиб чиқди.

- Андижонга етакчиларсиз келганимизнинг ўзига яраша сабаби бор. Игорь Таран билан Элдор Тожибоевда кичик жарохат мавжуд. Асрор Алиқулов ва Ботир Қораевни эса бундай сунъий майдонда ўйнашига йўл қўймайдиган муаммолари бор. Лекин улар йўқ бўлсада, бугун деярли асосий таркиб аъзолари харакат қилди. Ёшлар жамоасидан бири захира учун биргина дарвозабон Акмал Раҳимовни олгандик холос.



- Бугунги ўйинга ёрдамчиларимсиз келганимнинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Билсангиз керак, бизда бу йил асосан ёшлар ишламоқда. Ботир Қодирқулов ўқишда. Унинг имтиҳонлари бор эди. Комил Жўраевнинг эса отаси беътоб. Дарвозабонлар мураббийи Эркин Мирзаев ҳам айрим сабабларга кўра бугунги учрашувга келмади. Мен ҳам истардим ёнимда тажрибали мутахассисларнинг бўлишини. Аммо буни раҳбарият ҳал қилмоқда. Бу борада мен Шамил Исеев номзодини раҳбариятга бергандим. Тажрибали мутахассис. Агарда бизга ёрдам берганида яхшигина фойдаси тегарди. Аслида мураббийлар штабини бош мураббий ҳал қилади. Бизда эса...

- Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг йигитлар руҳий тушкунликка тушиши мумкин. Аммо мен “Шўртан” футболчиларида буни кўрмаяпман. Агарда чемпионатдаги иккита мағлубиятдан кейин ҳақиқатдан ҳам футболчилар руҳий ўрага тушиб қолганида у холда бугун бундай комбинацион ўйин намойиш этмасди. Ўзингиз кўрдингиз, шогирдларим ўйинни яхши ташкил қилмоқда. Етарлича вазиятларни яратдик ҳам. Лекин якуний зарбага келганида аниқлик етишмаяпти. Келгусида бу камчиликлар устида ишлаймиз.  

- Чемпионатнинг кейинги тури апрель ойида бўлади. Энди навбатдаги учрашувга тайёргарлик режасига ҳам кичик ўзгартириш киритилади.

Исломбек Рустамбеков.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика