Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Зоҳир Қўзибоев: "Мақсадимиз - ПФЛ Кубогини ютиш" News

Зоҳир Қўзибоев: "Мақсадимиз - ПФЛ Кубогини ютиш"

Ўтган йили биринчи лигада "Машъал" сафида порлаб чиққан Зоҳир Қўзибоев тўпурарлик маҳорати эвазига кўпчиликни тилига тушди десак муболаға бўлмайди.
28 ёшли ҳужумчи бу йил олий лигада дебют мавсумини ўтказишга яқин турибди. Қўзибоев "ПФЛ Кубоги"да ҳам рақиб ҳимоячиларига жиддий ташвиш туғдира олмоқда. Шу боис ундан сайтимиз учун интервью олдик.

- Бугун ярим финалда жамоангиз "Олмалиқ" ёшларини мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Аввало мазкур поёнига етган баҳс ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Ўйин қизиқарли руҳда кечди. Гарчи рақиб жамоа таркибида асосан ёшлар ўйнаган бўлишига қарамай, бизга етарлича қаршилик кўрсатишга уринди. Лекин барибир учрашувда тажриба ўз сўзини айтди. Ҳар бир бўлимда биттадан гол киритиб, якунда финал йўланмасини қўлга киритдик.

- Финалга етиб келишингларни нима билан боғлаган бўлардингиз? "Машъал" ҳақиқатдан ҳам кучлими ёки бошқа клублар кучсиз ўйин кўрсатяптими?
- Бунга ўз меҳнатимиз билан эришганимизни аълоҳида такидлаган бўлардим. Ҳар бир ўйин осон бўлмади. Олдимизга қўйилган вазифа ҳам финалга чиқиш эди. Гувоҳи бўлганингиздек буни уддаладик. Ўйлайманки бошқа иштирокчиларҳ ҳам у қадар кучсиз эмас. Биласизми бизда аҳил бир жамоа шаклланган. Айнан мана шу омил, муваффақиятларимизнинг калитидир.

- Чемпионат стартига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Жамоангизнинг тайёргарлиги ҳақида нима дейсиз?
- Менимча ҳаммаси мураббийларимизнинг иш режаси бўйича кетмоқда. Шу кунгача бир нечта йиғин ташкил этилди. Кўплаб синов-назорат баҳсларида иштирок этдик. Расмий ўйинлар бошланишига қадар яна ҳам юқори спорт формасига кириб борамиз деб ўйлайман.

- Бу йил таркибни кучайтириш мақсадида бир нечта маҳоратли ўйинчилар таркибга жалб этилди. Ўтган мавсум "Машъал"нинг асосий фигураларидан бири бўлган Зоҳир Қўзибоев жорий йил ҳам ўзини асосий таркибда кўряптими?
- Ҳа, йиғинлар давомида янги ўйинчилар келиб қўшилди. Бу албатта рақобатни ошишига хизмат қилади деб ўйлайман. Асосий таркибдаги жойга келадиган бўлсак, бу ҳақда бир нима дейиш қийин. Мураббий ким тайёр бўлса, ўша футболчини ўйнатади.

- Адашмасак, бу йил олий лигада дебют мавсумингизни ўтказасиз. Ҳужумчи сифатида нечта гол уришни мақсад қиляпсиз?
- Гарчи элитада биринчи мавсумимни ўтказсамда, имкон қадар бу ерда ҳам кўпроқ гол уриб "Машъал"га фойда келтиришни истайман. Бошқача айтганда бу йил ҳам тўпурарлар рўйхатида юриш учун бор кучимни ишга соламан.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика