Latest news

11:22"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4

Зоҳир Пиримов: “Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз” News

Зоҳир Пиримов: “Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз”

Суперлиганинг 21-турида “Сурхон” ўз майдонида “Навбаҳор”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Бу ғалаба орқали клуб Суперлигада қолиш учун курашга қайтди. “Навбаҳор”га қарши ўйиндан сўнг “Сурхон”нинг етакчи футболчиси Зоҳир Пиримов билан суҳбатлашиб, унинг таассуротларига қулоқ тутдик.

- Мухлисларимизни стадионга қайтгани туфайли ва улар қаршисида тўп тепаётганимиздан келиб чиқиб, ғалаба қозонмасак бўлмасди, - дея сўз бошлади Пиримов. Қолаверса, турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиқиб, уйда “Навбаҳор”ни мағлуб эта олмасак, вазиятимиз янада қийинлашарди. Шу жиҳатларни инобатга олиб, майдонга тушдик. Сўнгги дақиқаларга қадар юқори иштиёқ ва ҳарактер эвазига ғалабага эришдик.

- “Сурхон”нинг барқарор ўйин кўрсата олмаётганига нима сабаб бўлмоқда?


- Бир текис ўйин кўрсатишимиз учун вақт керак. Таркиб борасида кўплаб ўзгаришлар кузатилди, уларни бутунлай жамоа ўйинига мослашиб кетишига вақт керак. Гарчи, “Сурхон” баъзи ўйинларда мағлубиятга учраган бўлса-да, ўйин жиҳатидан рақибдан асло қолишгани йўқ. Баъзида ғалаба қозониш учун омадимиз келмаяпти.

- Кетма-кет очколарни бой бериш сабабли клубнинг ички муҳитида муаммолар юзага келмадими?


- Очиғи, мағлубиятлар жамоанинг руҳиятига таъсир қилади. Лекин ички муҳит борасида муаммолар йўқ. Барчамиз вазифамизни бажариш учун машғулотларда, ўйинларда тинимсиз меҳнат қилябмиз. “Навбаҳор” устидан қозонилган ғалаба эса бизни янада кўпроқ олдинга интилишимизга сабаб бўлади. Руҳий томондан ҳам қўшимча куч беради.




- “Навбаҳор”ни мағлубиятга учратилган бўлса-да, “Сурхон” ҳалигача хавфли зонада. Қолган олти ўйинда жамоангиз Суперлигада қолиш вазифасини уддасидан чиқадими?


- Барчада имконият бор. Ҳеч бир клуб Суперлигадан тушиб кетишни истамайди. Умид қиламанки, биз келгуси турларда ижобий натижалар кўрсата олсак, Суперлигада қолишни уддасидан чиқамиз. “Сурхон” бу вазифани бажаришига ишонаман.

- Жорий мавсумда ўзингизнинг ҳаракатларингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?


- Мавсум мен учун ёмон ўтгани йўқ. Ўртада бироз жароҳат олиб, бир нечта ўйинларда жамоага ёрдам бера олганим йўқ. Ҳозирда ҳаммаси яхши ва мавсум якунига қадар “Сурхон”га ёрдам бериб, Суперлигада қолишни уддасидан чиқсак, бундан мамнун бўлардим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика