Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  31 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Зоҳир Пиримов: "Ўртоқлик учрашувларида натижа муҳим эмас" News

Зоҳир Пиримов: "Ўртоқлик учрашувларида натижа муҳим эмас"

Учрашувда “шерлар” “кончилар” устидан йирик (3:1) ҳисобда ғалаба қозонишди. Ўйиндан сўнг “Олмалиқ” футболчиси Зоҳир Пиримов ўз фикирлари билан ўртоқлашди.

“Мавсумга тайёргарлик яхши кетяпти. Бугун амалдаги Ўзбекистон чемпиони “Пахтакор” клубига қарши биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Бундайн ўйинларда натижа муҳим эмас, энг асосийси янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш ва кейинги мавсумга тайёргарлик кўришдан иборат. “Шерлар” биринчи бўлимда дарвозамизга иккита гол уриб устунликка эришишди. Иккинчи бўлимда қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик ва вазиятни тенглаштира олдик ва гол ҳам урдик. Менимча дурангга эришсак ҳам бўларди, лекин яратилган вазиятлардан унумли фойдалана ололмадик. Ўйин сўнгида учинчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳаммаси ҳал бўлди.  

17 декабрдан тайёргарликни бошлаган бўлсак кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор қаратяпмиз. Январь ойидан иккинчи йиғинимиз бошланади, ўртоқлик ўйинлари кўпаяди ва ўйин амалиётига ҳам эга бўламиз", - дейди Зоҳир Пиримов.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика