Latest news

07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  24 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0

Зоҳир Пиримов: "Биринчи давра якунланганидан кейин кейинги тақдирим тўғрисида ўйлаб кўраман" News

Зоҳир Пиримов: "Биринчи давра якунланганидан кейин кейинги тақдирим тўғрисида ўйлаб кўраман"

14-тур доирасида “Бухоро” Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашувдан олдин “Бухоро” ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввал ўтган “Локомотив”га қарши учрашув ҳақида ўз фикрларимни билдириб ўтсам. “Локо”га қарши ўйинда камида дуранг натижага лойиқ эдик. Биз ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин, анча тажрибали жамоа саналган “Локомотив” клуби ўйинни жиддий тарзда кучайтира олди. Афсус-ки, учрашув охирида ўз хатоларимиз эвазига имкониятни бой бериб қўйдик.

Энди бор этиборни навбатдаги учрашувга қаратишимиз керак. Кейинги рақибимиз ҳам анча жиддий. Гарчи “Бунёдкор” турнир жадвалида қуйи пағоналарда бораётган бўлса-да, яқинда ушбу жамоада мураббий алмашди. Миржалол Қосимов анча тажрибали мураббий саналади. Унинг жамоасига қарши ўйнаш жуда қийин. Ҳозир биз бу учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз. Ижобий натижага эришишимиз учун биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намоиш этишимиз шарт”-деди Пиримов.

-Сизни майдонда камдан-кам ҳолларда кўрамиз. Бу нима билан боғлиқ? Балки жароҳатингиз бордир?


-Менда ҳеч қандай жароҳат йўқ. Мен ҳамма қатори машғулотларда ишлаяпман. Асосий таркибда ким майдонга тушишини эса мураббийлар ҳал қилишади. Мен ҳамма вақт майдонга тушиб жамоамга ёрдам беришга тайёрман. Ҳозир бор эътиборимни биринчи давранинг охирги икки учрашувига қаратганман. Биринчи давра якунланганидан кейин кейинги тақдирим тўғрисида ўйлаб кўраман. Ҳар қандай футболчи мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиб туришни хохлайди.


-Энди мавзудан четлашсак ва МТЖ ҳақида суҳбатлашсак. Яқинда ЎФФ Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабини саралаш босқичини охирига етказиб қўйиш учун имконият берди. Умуман МТЖнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

-Миллий терма жамоамизнинг имконияти Жанубий Корея мағлуб бўлгандан кейин яна ўз қўлига ўтди. Хитойга қарши кечадиган баҳсда қандай бўлмасин ғалаба қозонишимиз шарт. Сўнгги учрашувни Кореяга қарши  ўз майдонимизда ўтказамиз, бу эса бизга устунлик бериши мумкин. Мухлисларга мурожаат қилмоқчи ман. Келинг МТЖга ишонишда давом этайлик. Уларга руҳий босим ўтказишдан фойда йўқ, бугун уларга далда бериб туришимиз керак. Уларга ўз кучларига ишонч ҳосил қилишга ёрдам берайлик. Қарор қабул қилинган, нима бўлган тақдирда шу мураббийлар кейинги икки учрашувга термани тайёрлашади.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика