Latest news

19:25Суперлига. "Хоразм" — "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  20 19:16Суперлига. "Бунёдкор" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  0 18:34Раньери: "Шомуродов майдонда бор куч-ғайратини сарф этади. Уни шунинг учун ҳам яхши кўраман"  6 18:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойдаги илк машғулотини ўтказди  0 18:10Бешта клуб Мюллерни ўз сафига қўшишдан манфаатдор  0 17:47Ямалнинг отаси испаниялик мухлислар Ламин билан фахрланишлари кераклигини таъкидлади  9 16:55"Барселона" "Аталанта" ҳужумчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр  3 16:35"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади  0 16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  10 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   30 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  2 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  13 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  20

Зоҳидбек Исмоилов: "Мухлисларимизга бир оз сабр тилайман" News

Зоҳидбек Исмоилов: "Мухлисларимизга бир оз сабр тилайман"

Про-лига 30-туридан ўрин олган “Зомин” - “Ёзёвон-Лочинлари” (4:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар сардори Зоҳидбек Исмоилов “championat.asia” сайтига интервью берди.

“Зомин” жамоасига қарши учрашувни биринчи бўлимида яхши ҳаракат қилдик. Кетма-кет мағлубиятлар сабаб бугунги учрашувга пухта тайёргарлик кўрган эдик. Учрашувдан олдин ҳар бирмиз майдонда боримизни бериб ҳаракат қилишга аҳд қилгандик. Афсус, яна мағлубиятга учрадик.




Бугун жамоамизда жароҳат туфайли йўқотишлар бор эди. Майдонда ҳаракат қилган ёш футболчиларимизга бир оз тажриба етишмади. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунига етди. Иккинчи бўлимда дарвозамиз томон белгиланган пенальтидан сўнг руҳан тушкунликка тушиб қолдик. Шунингдек узоқ йўл босиб келганлигимиз ҳам ўйинга таъсирини кўрсатмасдан қолмади.  

Мухлисларимизга бир оз сабр тилайман, насиб этса навбатдаги турда ғалаба қозониб, уларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.    

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика