Latest news

08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  1 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  167 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  2 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10

Зоҳид Нурматов: "Вазиятлардан фойдалана олмадик" News

Зоҳид Нурматов: "Вазиятлардан фойдалана олмадик"

"Навбаҳор" ва "Олмалиқ" ўртасидаги баҳсдан ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига “Навбаҳор” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг дисквалификация муддати якунланмагани сабабли ёрдамчи мураббий Зоҳид Нурматов жавоб қайтарди:
- Ўйинга ўзинглар гувоҳ бўлдинглар, жуда шиддатли тарзда ўтди. Майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушгандик. Гол уриш учун қулай имкониятларга эга бўлдик. Лекин, вазиятлардан фойдалана олмадик.

- Ўйлашимча, футболчиларимиз танаффусдан кейин ҳам худди биринчи бўлимдаги каби шиддатли руҳда ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳисобни очганимиз сабабли йигитлар кучига куч қўшилди. Танаффусдан кейин рақиб ҳисобда олдинга чиқиб олганлиги боис бўшашмасдан ҳаракат қилиб, вазиятдан чиқиб кетишга интилдик.

- Рақиб ўйини ҳақида гап кетганда, “Олмалиқ” жамоаси бугунги кундаги энг кучли клублардан бири саналади. Жамоа таркибидан маҳоратли футболчилар жой олишган. Бунинг исботи сифатида олмалиқликларни мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнини келтириб ўтишим мумкин. Жорий чемпионатда юқори поғоналардан жой олишнинг ўзи бўлмаётганини барча кўриб турибди.

- Кейинги учрашувларда “Олмалиқ” жамоасига омад тилаб қоламан. Умуман олганда, футболчиларимиз ўйинни яхши бошлашди. Лекин, танаффус арафасида ўтказиб юборилган гол қайсидир маънода жамоамиз аъзоларига таъсир кўрсатди. Шунга қарамай, дурангни таъминлай олдик. Агар меҳмонлар биринчи бўлим сўнггида гол урмаганида, ўйин бошқача руҳда ўтган бўларди деб ўйлайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика