Latest news

00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  0 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  1 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  2 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  12 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  15 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  10

Зоҳид Нурматов: "Ўқиш ҳар томонлама фойдали ва қизиқарли ўтмоқда" News

Зоҳид Нурматов: "Ўқиш ҳар томонлама фойдали ва қизиқарли ўтмоқда"

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, Тошкентда "А" мураббийлик лицензия учун ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда.
Унда жами 20 нафар мураббий таҳсил олмоқда. Хусусан "Навбаҳор" мураббийи Зоҳид Нурматов ҳам "А" лицензиясини қўлга киритиш илинжида ўқимоқда.

- "А" лицензиясига ўқиш 1 декабрдан бошланганди. Айтиш керакки, бу мен каби бошқа мураббийлар учун ҳам ҳар томонлама фойдали ва шу билан бирга қизиқарли ўтмоқда - дея гап бошлади Нурматов.

- Инструктор Ислом Аҳмедов биз учун янгилик бўлган дарсларни жуда яхши тушунтириб бормоқда. Шунинг учун ҳамма у кишини маърузаларини диққат билан тингламоқда.

- Ўқишда барчаси яхши. Керакли шароитлар яратилган. Турар жой, овқатланиш ва умуман "А" лицензиясига ўқиш учун тўлов 5 миллион 700 минг сўм атрофида бўляпти.

- Тўғриси, қайси мураббий ўқишга қандай тўлов қилгани менга қоронғу. Ўзим ҳозирча тўлиқ равишда тўлов қилганим йўқ. (кулиб) Балки менга ҳам клуб томонидан ёрдам қилинар.

- Мазкур курс 28 декабрга қадар давом этади. Насиб қилса шундан кейин "А" лицензиясини қўлга киритамиз.

- "Цементчи" жамоасига ўтишимни энди сиздан эшитиб турибман. Бу тўғрисида, ҳозирча ҳеч ким менга расман таклиф билан чиқмади. Қолаверса мен айни дамда мен "Навбаҳор"да бош мураббий Бахтиёр Ашурматовга ёрдам беряпман. Нима бўлишини вақт кўрсатади, - дейди Зоҳид Нурматов.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика