Latest news

18:30АПЛ янги мавсумда фойдаланиладиган расмий тўпни намойиш қилди  0 18:09Қувватовдан сўнг энди Цигер "Навбаҳор"га йўл олмоқда. "Нефтчи" пойгадан чиқяптими?  1 17:56Шаҳбоз Жўрабеков: "Бир жамоага ишониб "Қизилқум" билан хайрлашгандим. Клубсиз қолишим мумкин эди. "Бунёдкор"ни қутқариш учун келдик"  1 17:23Кантона Ямалга тан берди  3 16:59"Реал" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  1 16:36Роналдо Эндрикнинг "Реал"даги истиқболига баҳо берди  3 16:11"Испания Еврони ҳақли равишда ютди" — Бензема  3 15:49Бонуччи Калафьорининг "Арсенал"га ўтаётганидан афсусда  2 15:27"Бавария"нинг молиявий аҳволи оғирми?  6 15:00ПСЖ Санчо бўйича таклиф билан чиқди  1 14:37"Навбаҳор" Александр Лобанов билан хайрлашди  21 14:11Меринонинг келажаги яқин орада ҳал бўлади  2 13:47"Барселона" Фати билан хайрлашмоқчи эмас  5 13:23"Арсенал"нинг икки ҳимоячиси мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборади  1 12:58Расман: "Арсенал" "Аякс" дарвозабони билан шартнома имзолади  1

Зоҳид Исмоилов: "Мухлисларсиз ғалабалар бизга татимайди" News

Зоҳид Исмоилов: "Мухлисларсиз ғалабалар бизга татимайди"

ПРО-Лига 7-туридан ўрин олган “Ёзёвон”- “Зомин” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар сафида энг яхши ўйинчи деб топилган Зоҳид Исмоилов “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Зоҳид, қийин ўтган учрашувда қозонилган ғалаба билан табриклаймиз.   Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
- Кутилганидек қийин ўйин бўлди. Биз жамоадошларим билан майдонда боримизни бериб ҳаракат қилдик. Беллашувларга бой тарзда ўтган учрашувда кўриб турганингиздек 1:0 ҳисобида ғалаба қозондик.  

- Сиз ушбу учрашувда мезбонлар сафида энг яхши ўйинчи деб топилдингиз. Келажакдаги режаларингиз қандай?
- Мен ҳар доим ўз олдимга катта мақсадларни қўяман. Ҳозирги даражам билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Насиб қилса ўз ўйинларимни янада кучайтирган холда Суперлигада, масалан ўзимизнинг Фарғона вилоятидаги Суперлига иштирокчилари – "Нефтчи" ва "Қўқон-1912"  клубларида ўйнаш ниятим бор. Бугунги учрашувда мухлислар доимгидек бизни қўллаб-қувватлаб туришди, мен “Ёзёвон” клуби мухлисларига шуни айтмоқчиманки, сизларсиз бизга ғалабалар татимайди, сиз азиз мухлислар учун биз футбол ўйнаймиз.  

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика