Latest news

11:35"Бавария" ёзда Команни 35-45 млн еврога сотмоқчи. Вингерга "Арсенал" ва Саудия клублари қизиқмоқда  0 10:52Месси? Аргентинанинг Уругвай ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  3 10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  14 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  15 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  3 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  9 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10

Зоҳид Абдуллаевнинг хайрлашув учрашуви ўтказилди News

Зоҳид Абдуллаевнинг хайрлашув учрашуви ўтказилди

15 йил мобайнида ўзбек футболи ривожига, Бекобод футболи тараққиётига садоқат билан хизмат қилган Зоҳид Абдуллаев катта футбол билан хайрлашди.

Зоҳид Абдуллаевнинг катта футбол хайрлашув оқшоми Бекобод аҳли учун, Абдуллаевлар хонадони, сулоласи, яқинлари учун бир умр эсда қоларли бўлди. Зўр тантана билан ташкил этилган тадбир “Металлург” стадионига ташриф буюрганларда улкан таассурот қолдирди.

Тадбир “Металлург” маданият уйи ашула ва рақс тўгараги вакилларининг чиқишлари билан бошланди. “Хайрлашув оқшоми”нинг асосий дастури “Металлург” ва “Хўжанд” жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик-назорат учрашуви билан давом эттирилди. Учрашувнинг 15-дақиқасида учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевнинг ҳуштаги ўйинни тўхтатди. 15-рақамда 15 йил футболда фаолият юритган Зоҳид Абдуллаев ўз ўрнини қадрдон дўсти, жамоадоши Исломбек Исоқжоновга бўшатиб берди. Майдонни тарк этишдан аввал Зоҳид ўзини йиллар давомида чин дилдан қўллаб қувватлаган мухлисларига таъзим бажо этди. Миннатдорлик рамзи сифатида трибуналар томон эсдалик футбол тўпларини тепди. Шундан кейин Халқаро учрашув аъзолари жонли йўлак ташкил этиб, Зоҳидни кийиниш хонасига кузатишди.

Кеча қаҳрамонини тадирлаш маросими эса халқаро учрашув сўнгига олиб қўйилди. Ўртоқлик-назорат учрашуви поёнига етди. Унда “Металлург” комбинацион футбол намойиш этиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ҳеч бир сценарийсиз (хайрлашув оқшомларида кўп кузатганимиз – голлар шоуси) муросасиз, қизиқарли курашлар остида ўтган ўйинда мухлислар 3 та голнинг шоҳиди бўлишди. Барча голлар меҳмонлар дарвозасидан жой олди – 3:0. 

Шундан сўнг стадин сухандони тадбир меҳмонлари – “Металлург” клуби муассислари, Зоҳид Абдуллаевнинг мураббийлари, собиқ ва айни пайтдаги сафдошлари, дўстларини таклиф этди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Профессионал футбол лигаси номидан Зоҳид Абдуллаевга эсдалик совғалари топширилди. Сўнгра Бекобод шаҳар ҳоким Н.Бобоев, Ўзбекистон металлургия комбинати акционерлик жамияти бошқаруви раиси – бош директори, “Металлург” ПФК президенти Р.Пирматов Зоҳид Абдуллаевга Бекобод футболи ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун ташаккур айтишди. Миннатдорлик рамзи сифатида “Нексия-3” енгил автомашинаси калити совға қилинди. Зарбоф тўн кийдирилди.

Зоҳид Абдуллаевнинг футболчилик фаолияти якунидаги дил сўзлари мухлислар қалбини титратди: “Кўпчилик футболчилар 23 ёшида фаолиятини якунлашган. Менинг устозларим эса кўча футболида тўп тепиб юрган, чарм тўп сирларидан на билим, на тушунчага эга бўлмаган мендайин бир ҳаваскор йигитни 23 ёшимда катта футболга олиб киришди. Ишонч билдиришди. Ўргатишди. Уларнинг ишончини оқлаганимдан ғоят бахтиёрман. Бекобод футболига садоқат билан 15 йил хизмат қилган бўлсам, бугун мени қўлларида кўтариб, катта футболдан кузатишаяпти. Буларнинг барчаси учун аввало ота онамга, мени шу спорт турига етаклаб келган устозларимга, яқинларимга, менга мухлислик қилган, қўллаб қувватлаган барча барчага – Ўзметкомбинат раҳбариятига, клуб мутасаддиларига, мен билан ишлаган, тўп сурган барча мураббийларим, сафдошларимга бошим ерга теккунча таъзим қиламан. Раҳмат”. 

Зоҳид Абдуллаев дил изҳорларини якунлаб, унинг футболчи сифатида танилиши, шаклланишида улкан ҳисса қўшган мураббий-устозлари Рустам Мирсодиқов, Шавкат Саидовларга зарбоф тўн кийдирди. Тадбир меҳмонларига, сафдошларига, жамоадошларига эсдалик совғаларини улашди. Хайрлашув оқшоми эсдалик учун катта фотосессия билан ннтиҳо топди.


Назорат – ўртоқлик учрашуви

МЕТАЛЛУРГ – ХЎЖАНД – 3:0

Голлар: Шоҳназар Норбеков (16), Эргаш Исмоилов (39), Забихилло Ўринбоев (90)

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ришод Нугманов, Дониёр Сайловов, Даврон Анваров

Назоратчи: Тимур Галеев

“Металлург”: 87.Акмал Ортиқов, 5.Аббос Отахонов,  8.Саламат Қуттибоев (с), 10.Шоҳназар Норбеков 11.Дамир Темиров, 15.Зоҳид Абдуллаев (7.Исломбек Исоқжонов, 15), 18.Фозил Мусаев, 19.Эргаш Исмоилов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 80.Фаррух Иброҳимов, 94.Фарҳод Бекмуродов 

Иккинчи таймда заҳирадан майдонга тушганлар: 12.Александр Лобанов, 99.Владимир Вагин, 6.Худойшукур Сатторов, 9.Забихилло Ўринбоев, 14. Аброр Тошқўзиев, 16.Жасур Холтўраев, 26.Ҳакимхон Аламхонов,  27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Носиржон Абдусаломов, 31.Муҳриддин Салоҳиддинов, 97.Муҳаммадали Алиқулов. 

“Хўжанд”: 50.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 5.Фирдавс Абдусаломов, 6.Ҳожибой Зиёев, 8. Эҳсон Бобоев, 9.Феруз Холматов, 10.Шоҳрух Махмудхожиев, 20.Самандар Очилов, 21.Фирдавс Чакалов, 62.Жаҳонгир Эргашев (с), 97.Сергей Цканян, 98.Игнатий Сидор.

Захира: 16.Суҳробхўжа Юсупов, 7.Андрей Левковец, 14.Тоҳир Мулладўстов, 18.Далер Ёдгоров, 63.Муҳаммадали Азизбоев, 66.Наимжон Иброҳимзода, 77.Караматулло Саидов.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика