Latest news

22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  0 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  59 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  4 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  18 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0

Зоҳид Абдуллаев ва Маъруф Муродов “Металлург” сафида кўрикдан ўтишмоқда News

Зоҳид Абдуллаев ва Маъруф Муродов “Металлург” сафида кўрикдан ўтишмоқда

Давралар оралиғидаги таътилдан қайтган “Металлург” футболчилари илгари хабар берганимиздек айни кунларда Чорвоқда ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Футболчиларга жисмоний машқлар билан биргаликда назарий жиҳатдан кўрсатмалар берилмоқда. Биринчи давра ўйинларида йўл қўйилган хатолар таҳлил этиляпти ва иккинчи даврада бундай камчиликлардан холи ўйин кўрсатиш борасида сабоқ берилмоқда. Ўз навбатида Бразилия майдонларида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинлари кузатилмоқда, улардаги илғор тажрибалар, бетакрор комбинациялар ўрганилмоқда.

Клубда дастлабки ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан, биринчи даврани “Металлург”да ўтказган Сардорбек Соибовга жавоб берилди. Ўз навбатида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида биринчи даврани ўтказган ҳужумчи Зоҳид Абдуллаев ва ярим ҳимоячи Маъруф Муродовлар бекободликлар сафида кўрикдан ўтишмоқда. Шунингдек, ёшлар таркибида ҳам мураббийлар ишончини оқлай олмаган бир қатор ўйинчилар билан хайрлашилди.

“Металлург”нинг  Чорвоқдаги йиғини 12 июлга қадар давом этади. Шундан сўнг жамоа Чирчиқ шаҳридаги базасига қайтиб келади ва бевосита кўрик учрашувларига эътиборни кучайтиради. Назорат ўйинлари ҳақида кейинги сафар батафсил маълумот берамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика