Latest news

10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  0 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  12 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  3 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  8 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1

Зоҳид Абдуллаев: “Аввал ҳам 1-дақиқада гол киритганман” News

Зоҳид Абдуллаев: “Аввал ҳам 1-дақиқада гол киритганман”

“Металлург” – “Локомотив” учрашувидан кейин мезбонлар тўпурари Зоҳид Абдуллаевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
-  Зоҳид, ғалаба билан табриклаймиз.

-  Раҳмат. Бугунги ўйин биз учун қийин кечишини билардик. Аммо менда қандайдир хотиржамлик бор эди. Ижобий натижага эришишимизни ҳам, гол киритишимни ҳам сезгандек эдим.

-  Бугунги голингиз фаолиятингиздаги энг тезкор голми?

-  Йўқ, аввал ҳам бир марта биринчи дақиқадаёқ гол киритишга эришганман. Бу 2007 йили “Шўртан” жамоаси билан ўйинда содир бўлганди.

-  Бугунги ўйиндан кўнглингиз тўлдими?


-  Ўйиндан, жамоадошларимнинг ҳатти-ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Бу йилги мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Аммо натижадан кўнгил тўлмади. Сабаби биз иккита гол фарқи билан олдинда бора туриб. Ғалабани қўлдан чиқардик. Ўйин тугашига тўрт дақиқа қолганда яна ҳисобда олдинга ўтиб олгандик. Афсуски, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада белгиланган жарима зарбаси бизга қимматга тушди.

-  Игнатий билан яккама якка қолган ҳолатингизни изоҳлаб берсангиз...

-  Биринчи дақиқадаги яккама якка тўқнашувда Игнатийни осонлик билан доғда қолдирдим. Темирйўлчилар иккинчи таймда биринчи жавоб голнини киритгандан кейин бизда яна тезкор қарши ҳужум юзага келди ва Нестерев билан навбатдаги рандевуга чиқиб кетаётгандим. Афсуски, Игнатий жарима майдони ташқарисида тўпни қўли билан ушлаб қолди. Ҳакам Нестеревни майдондан четлатди. Агар Игнатий шундай ўйнамаганида эҳтимол мен гол киритган ва ўйин тақдирини ҳал этган бўлармидим.


"Металлург" матбуот хизмати
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика