Latest news

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  5 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  24 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Златан vs Лукаку — аслида нима бўлган? News

Златан vs Лукаку — аслида нима бўлган?

Милан дербисининг "навбатдаги қисми"да майдон чинакамига "ёнди".

Нега Лукаку Ибрагимович билан уришиб кетай деди?

Бунинг учун Златан Ибрагимовичга алоҳида раҳмат айтиши зарур. Швециялик ҳужумчи қизил-қоралар тўқнашувининг асосий қахрамони бўлди, аммо учрашувни охиригача майдонда ўтказа олмади.

Айнан Ибрагимович 31-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди. Ибра яна бир бор маҳоратини намойиш қилиб, нозик зарбани амалга оширди — тўп Самир Ханданович дарвозаси устунига тегиб, тўрдан жой олди. Бироқ учрашувнинг энг қизиқ воқеалари биринчи бўлим сўнгида бўлиб ўтди. Ибра "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку билан тортишиб қолди. Икки қоя том маънода тўқнашди ва бир-бирларининг манзилига ширин сўзларни йўллашди.

Ибрагимович кўпинча кўрадиганимиздек, табассум қилиб турар, Ромелу эса анча асабий кўринарди ва шериклари бельгиялик йигитни базўр швецияликнинг ёнидан олиб кетишди. Лукаку ортга қайтиш нияти йўқ эди ва рақибини ҳам "йўқ қилиб юборгиси" келиб турарди. Бу каби реакцияга нима сабаб бўлди?

Италия ОАВ хабарларига кўра, тортишув вақтида Златан бельгияликка қарата: "Бор йўқол ва ўзингнинг вуду-ахлатинг билан шуғуллан, эшшак", деган. Шундан кейин Ибра трибуна остига йўл олган, жаҳл отига минган Лукаку эса ортидан: "Сен онам ҳақида гаплашишни истайсанми? Буёққа кел, онам ҳақида гаплашгинг келдими?" Шу билан бирга Лукаку Златан ва унинг аёли манзилига ҳақоратли сўзларни йўллаган. Ҳақли равишда савол туғилади: вуду ва бельгиялик футболчининг онасининг нима алоқаси бор? Италиялик ҳамкасбларимиз архивларни ўрганиб чиқиб, 2017 йилдаги воқеани топишди.

Ўшанда Лукаку "Эвертон" шарафини ҳимоя қиларди, лекин "ирискалар" билан шартномани узайтиришдан бош тортади. Ливерпуль клуби президенти Фарход Моширининг сўзларига кўра, келишув узайтирмаслигига вуду сабаб бўлган. Функционернинг айтишича, Лукаку янги шартномага имзо чекишга тайёр эди, лекин ўша вақтда Африкада диний маросимда иштирок этаётганди. У ерда роҳиб футболчининг бошқа клубга ўтиши зарурлигини маълум қилади. Кейин нималар бўлгани футбол ишқибозларига яхши маълум. 

Танаффусдан кейин Ибрагимович "Милан"га панд берди, иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни эртароқ тарк этди. Швециялик майдон марказида Александр Коларовнинг оёқларига зарба берди ва кийиниш хонасига йўл олди, жамоаси эса камчиликда қолиб кетди. 

Лукаку бир неча дақиқа ўтиб пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг охирги дақиқаларида Кристиан Эриксеннинг голи эвазига "Интер" ғалабани илиб кетди ва Италия Кубоги ярим финали йўлланмасига эга бўлди.

Катта эҳтимол, Италия тартиб-интизом қўмиталари ҳали бу иш бўйича суриштирув ўтказиб, тегишли қарор чиқаришади. Балки воқеа яхшироқ ўрганилса, ирқчилик мавзусига ҳам етиб борилар. Ҳар ҳолда бу мавзу ҳозир "трендда". Балки шунинг учун Ибра ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тезкор равишда ирқчиликка қаршилиги ва барча инсонлар тенг экани ҳақида гаплар қолдиргандир. Нима бўлганда ҳам, бир нарсани аниқ айтса бўлади — Златан билан футбол ишқибозлари зерикиб қолишмайди!


Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика