Златан Ибрагимович: “Менда 10 кун вақт қолди, аммо “Милан”дагилардан ҳеч ким бир сўз айтгани йўқ”
22 jul 2020 09:51
News
Златан Ибрагимович: “Менда 10 кун вақт қолди, аммо “Милан”дагилардан ҳеч ким бир сўз айтгани йўқ”
“Сассуоло”га қарши баҳсда дубль қайд этган “Милан” ҳужумчиси баҳсдан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Биз яхши футбол намойиш этадиган жамоага қарши қийин ўйин ўтказдик. Бу ерга фақат ғалаба қозониш учун келгандик. Жуда чиройли ишларни амалга оширяпмиз, аммо мавсум ҳали тугамади. Мақсадимиз учун курашамиз. 5-ўринни олишни хоҳлаймиз, аммо Европа Лигаси квалификацияси ҳам ёмон эмас. Менда 3 та ўйин ва 10 кун қолди. Аммо ҳеч ким менга бирор гап айтгани йўқ. Энди кутмайман ҳам. Пиолининг янги шартномаси? Мен ҳеч нарсани билмасдим. Бу ерда ҳар куни ниманидир билиб олаверасиз. Мен шу ерда эканман, мусобақа жадвали ҳам “Милан” 2-ўринда бўлиши кераклигини кўрсатмоқда”, — дейди Златан.
Link :
Source : Sky Sport Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments