Latest news

23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  3 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  10 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  2 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  50 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  24 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  427 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1

​Златан Ибрагимович: "Барча танқидчиларни "ногиронлар аравачаси"га ўтқазиб қўйдим" News

​Златан Ибрагимович: "Барча танқидчиларни "ногиронлар аравачаси"га ўтқазиб қўйдим"

"Лос-Анжелес Гэлекси" ҳужумичиси Златан Ибрагимович АПЛ ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"АПЛ менга ёқди. Бу жуда қизиқарли тажриба бўлди. Чемпионатга қизиқиш катта. Лекин, АПЛнинг қиймати ўзининг даражасидан бироз юқори баҳоланмоқда, деб ҳисоблайман. Футболчиларнинг индивидуал қобилияти ва техникаси ҳақида айтаяпман. Ўйинлар жуда юқори суратда бўлганлиги учун футболчига ҳар доим қийин бўлади. Ҳатто, у жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлса ҳам. Бундай темпни барқарор сақлаб қолиш жуда қийин".

"Манчестер Юнайтед" учун ўйнаганимдан бахтиёрман ва фахрланаман. Бу тўғри танлов эди. Клуб ва мухлислари ҳақида ажойиб хотиралар қолган".

"АПЛ футболчилари ва мураббийларини омади келди. Чунки мен АПЛга борганимда 35 ёшда эдим. Агар 10 йил аввалроқ келганимда, бу умуман бошқача суҳбат бўлиши мумкин эди. Ҳамма гапирди, мен ногиронлар аравачасида келганимни. Аслида, мен барча танқидчиларни ўша "ногиронлар аравачаси"га ўтқазиб қўйдим", - деди Златан.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика