Latest news

18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  3 18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  4 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  38 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  4 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  3 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  27 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0

Зинедин Зидан: "Истеъфо ҳақида ўйламаяпман" News

Зинедин Зидан: "Истеъфо ҳақида ўйламаяпман"

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ доирасида "Шахтёр" майдонида учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Истеъфо ҳақида ўйламаяпман. Қийин даврларни бошимиздан ўтказяпмиз. Натижалар нуқтаи назаридан биз учун қийин бўлмоқда. Бу ҳаёт, унга тик қараб яшаш керак. Бугун бизни финалга ҳос ўйин кутаётганини билгандик ва шунга яраша тайёрлангандик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, голга муносиб эдик. Аммо ура олмадик. Бир ўйин қолди ва уни ютишимиз шарт.

Менда куч бор ва буни доимгидек футболчиларга беришга тайёрман. Ўтган турда биз ғалабага лойиқ эмамсдик, бироқ бугун эмас. Бошни кўтариб, навбатдаги ўйин ҳақида ўйлаш керак. Бизда бошқа танлов йўқ.

Кўплаб вазиятлар бўлди. Лекин биз бугун асосий эътиборни прессингга бериб, вазиятлар яратдик. Катта хатоимиз - биринчи бўлимда гол ура олмаганимиз. Буни тўғрилай олмадик.

Характерни кўрсатиш осон иш эмас. Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик, бу жуда ачинарли. Сўнгги ўйинни ютишга мажбурмиз. Биз ўзимизга ишонамиз ва курашишда давом этамиз", - деди Зидан. 

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика