Latest news

01:00АПЛ. "Манчестер Сити" - "Борнмут" (онлайн ҳисоб)  27 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  9 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  10 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  2

Зинедин Зидан иштирокидаги матбуот-анжумани News

Зинедин Зидан иштирокидаги матбуот-анжумани

"Барселона"га қарши ЛаЛиганинг 17-тур учрашувидан олдин "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан матбуот-анжуманида иштирок этди.

"Эл-Классико" ҳақида

Ўйиндан олдин яхши кайфиятдамиз. Жамоа ажойиб учрашув ўтказишга тайёр. Кучли рақибга қарши ўз ўйинимизни кўрсатмоқчимиз.

Бу мавсумнинг қийин ўйини бўлади, чунки "Эл-Классико"лар ҳар доим оғир ўтган, аммо бизга шу ёқади: Футболчилар шундай учрашувлар учун яшашади.


Мухлислар муҳимлиги ҳақида

"Севилья"га қарши баҳсда бўлганидек, мухлисларимиз бизнинг қўшимча кучимиз эканлигини биламиз. Улардан биз билан бўлишни сўрашнинг айни вақти. Мухлислар бизни охиригача қўллаб-қувватлашини хоҳлаймиз. Биз 10 ёки 15 дақиқа ичида ғалабага эришмаймиз, бироқ вақт ва сабр туфайли ғалаба қозонишимиз мумкин - уларнинг қўллаб-қувватлаши жуда муҳим.


"Барселона"нинг жонли йўлакчаси ҳақида

Бу мавзу мени қизиқтирмайди. Мен ва футболчилар "Барселона"га қарши баҳсга бор эътиборимизни қаратганмиз.


Испания Суперкубоги ҳақида

Биз ўтиб кетган баҳслар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ, ҳозир вазият бошқача. Бизда ҳаммаси жойида ва жамоам қандай ўйин ўтказиши мени қизиқтирмоқда. Бизни кучли рақиб кутиб турибди. Улар биринчи ўринда ва бу жуда осон иш эмас. Орадаги фарқни қисқартирмоқчимиз, яхши ўйнасак, уларга муаммо туғдира оламиз. Қандай ўйнашимизни айта олмайман, аммо бундай жамоага қарши баҳсда ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак.


Криштиану Роналду ҳақида

Ҳаммаси жойида, у 100% тайёр. Бугун у биз билан шуғулланди. "Реал"даги хизматлари учун Роналду клубнинг ҳурматига лойиқ. Ҳаммаси танаффусдан сўнг муҳокама қилинади, ҳозир энг муҳими "Эл-Классико".


Ўзи ўйнаган "Эл-Классико"лар ҳақида

"Чемпионлар лигасидаги битта ўйин ва "Камп Ноу"даги ярим финални эслайман. Ажойиб ғалабага эришганмиз.


Гарет Бэйл ҳақида

Футболчиларимга ишонаман. Мен футболчини "Эл-Классико"да ўйнаш хоҳишига қараб майдонга туширмайман. Улар жароҳат олган бўлиши мумкин, аммо учрашувдан олдин энг асосийси - улар 100% тайёрлиги.


Матео Ковачич ҳақида

Эртага ҳамма футболчилар қайдномада бўлади, бу бир томондан яхши, бир томонда ёмон. Кимни трибунада қолдиришни билмайман. Танлов катта ва уни амалга ошираман.


2017 йил ҳақида

Ўтган йили менга шундай савол берган эдингиз, мен ўзимга баҳо беришни истамайман. Умуман олганда йил яхши ўтди - ЛаЛигада бироз қийин бўлмоқда, аммо у эртага якунланмайди ва биз ҳали етакчига етиб олишимиз мумкин.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика