Latest news

16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  0 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  3 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  2 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  2 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  17 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  5 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  2 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  1 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  5 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  12 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0

Зинедин Зидан: "Ҳозирча ҳеч нима ютмадик" News

Зинедин Зидан: "Ҳозирча ҳеч нима ютмадик"

Зидан "Атлетик Бильбало"га қарши ўйиндан аввал матбуот-анжуманида саволларга жавоб берди.

Мураббий бўлажак ўйин, тақвим, Азар, Бензема, марказий ҳимоячилар ва Родригонинг ҳолати, мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.


Ўйин ҳақида
"Бизни жуда муҳим учрашув кутиб турибди: "Сан-Мамес" меҳмонлар учун доим оғир стадион бўлиб қолади ва биз вазиятни жуда яхши тушуниб турибмиз. Одатдагидек, яхши ўйин кўрсатиш ниятидамиз ва бунга тайёрмиз".


Эден Азар ҳақида
"Эден баъзи оғриқларни ҳис қилди – ҳеч ким таваккал қилишни истамайди ва у биринчи навбатда. Умид қиламанки, жароҳат жиддий эмас ва биз уни мавсум якунлангунга қадар майдонда кўрамиз. У яна 3-4 кундан кейин умумий машғулотларга қайтади – бу муаммо тезда ўз ечимини топишига ишонаман".

"Докторлар ва физиотерапевтлар – ўз ишининг устаси. У зарба қабул қилиб олди ва бир неча кун жамоага ёрдам бера олмайди: "Эспаньол" билан ўйинда унинг оёғига берилган зарба туфайли Эден ҳозирча майдонга туша олмайди".


Карим Бензема ва солиқ можаролари
"Бу шаҳсий масала. Мен у билан бу мавзуда гаплашган тақдиримда ҳам уни ОАВда муҳокама қилмайман. Руҳан Карим ажойиб ҳолатда ва ўйинга тўлиқ тайёрлигини айта оламан".

"Мадрид" футболчиси ва мураббийига бўладиган босим борасида 
"Мадрид"да доим босим бўлади. Шунинг учун ҳам бу буюк клуб. Босим аввал ҳам бўлган, ҳозир бор, кейин ҳам бўлади. Ишимизнинг завқли томони ҳам шунда аслида".


Тибо Куртуа ҳақида
"Тибо буюклигини исботламоқда. Ҳозир ким энг яхшилигини айтиб ўтирмайман, бу борада ҳар кимнинг ўз фикри бор. Тибонинг статистикаси ва майдондаги ҳаракатлари мақтаса арзигулик. Шогирдларим курашга чанқоқ эканлигидан хурсандман – дарвозани "қуруқ" сақлаб қолиш осон иш эмас".


Жамоанинг жисмоний ҳолати борасида
"Ҳозир муҳим бўлмаган нарсани ўзи йўқ – жуда кам ўйин қолмоқда, концентрацияни йўқотмаслик муҳим. Тикланиш жараёни, машғулотлар барчасида алоҳида эътибор зарур. Бу финалга элтувчи йўл ва бизда ортиқча муаммолар йўқ"


Тақвим ва 23:00 ҳамда 15:00 (маҳаллий вақт билан) даги ўйинлар ҳақида
"Вақт ўзгариши бизга қанчалик таъсир ўтказади билмайман. Биз ҳар сафар ўйин вақтига иложи борича яқин соатларда машғулот ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Бу футболчилар учун тахминан ўша шароитга тушиш имконини беради. Тақвимни биз тузмаймиз, шундай экан олдимизда фақатгина майдонга тушиб, ғалаба қозониш варианти қолмоқда".


Азар билан муносабатлари ҳақида
"Биз жамоадаги ҳеч ким жароҳат олишини истамаймиз, кимдир сафдан чиқиб, ўйиндан четда қолиши – бу мен учун энг ёмони. Эден "Мадрид"даги биринчи мавсумини ўтказмоқда, у жамоага ёрдам беришни истайди ва буни амалга ошира олмаса, ўзини эркин ҳис қилолмайди. Бу ажойиб. Ушбу сифатлар Эден жамоа манфаати учун нақадар жон куйдиришини билдиради".


Азар яна жароҳат олишдан қўрқиб қолганми?
"У футбол ўйнашни истайди ва жароҳат олишдан қўрқади деб ўйламайман: Эден ҳам, жамоадаги бошқалар ҳам у 100% тайёр бўлишини истаймиз".

Милитао ҳақида
"Милитао – жамоада янги, ундан Рамос ва Рафа даражасига чиқиш учун ҳаммаси бор: у ўз ишини чин дилдан бажаришга ўрганган, бугун у асосий таркибда майдонга тушади. Ундан кўнглим тўқ".


Ла Лига ҳақида
"Карантиндан кейин жамоа кўп нарсага қодирлигини исботлади. Эйфорияга берилмаслик зарур, чунки ҳозирча ҳеч нима ютмадик: ҳозир биз фақат ўз ишимиз, ўйинимиз ва ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз".


Родригонинг жисмоний ҳолати ҳақида
"Барчаси жойида, у ўз устида ишламоқда, мунтазам кучайиб бормоқда: Родриго – яхши йигит, ва биз унинг кучли томонларидан фойдаланяпмиз. Умид қиламан, у шундай давом этади ва яқин йиллар ичида жамоа етакчисига айланади".

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика