Latest news

18:41Себальос мушак жароҳати туфайли сафдан чиқди  0 18:26Эрон чемпионати. "Персеполис" - "Истиқлол": Машарипов захирада, Ўрунов эса...  0 16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  9 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  5 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  34 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  1 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  7 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  7 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  20 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  12 10:22"Манчестер Сити" ҳимоячиси расман қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  2 09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  3

Зинедин Зидан: "Биринчи бўлимнинг ўзида голлар уришимиз керак эди — икки очко йўқотдик" News

Зинедин Зидан: "Биринчи бўлимнинг ўзида голлар уришимиз керак эди — икки очко йўқотдик"

"Реал" устози Зинедин Зидан "Реал Сосьедад" билан дурангдан кейин (1:1) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйин ўтказдик. Балки беллашувни кўнгилдагидек бошлай олмагандирмиз, лекин етарлича вазиятларимиз бўлди. Айниқса биринчи бўлимда яққол имкониятлардан фойдалана олмадик. Биз уйимизда тўп тепдик, бугун икки очко йўқотдик. Бунга эса қаршимизда турган, бугун анча яхши ўйин ўтказган рақиб турганди.

Мен босимдан қониқмаганим учун схемани ўзгартирдим. Орадан 10-15 дақиқа ўтди ва мен тактик схемани яна ўзгартиришга қарор қилдим, бу ўйинда биз 4-3-3 схемада яхшироқ ҳаракат қилдик. Бир ўйинда 3 марта схемани алиштириш таваккалчилик эмасми десангиз – ҳа, бу зараримизга ишлаши ҳам мумкин эди, лекин менимча ўйинимиз яхши томонга ўзгарди. 

Баъзи футболчилар 55 - 60 дақиқа ўтиб, чарчаб қолди, шу сабабли ўйинчи алмаштиришга қарор қилдик. Нима қилиб бўлса ҳам ўйин динамикасини ўзгартиришимиз зарур эди. Хотиржамликни сақлаб қолишимиз зарур. Қайтараман, ёмон ўйин ўтказмадик. Бизда гол уриш учун 3 - 4 та яққол имконият юзага келди. Сабр, хотиржамлик ва хордиқ. 

Бугунги ўйин дербига буткул таъсир қилмайди деб ўйлайман. "Атлетико"га қарши ҳам вазиятлар яратиб, муҳими улардан фойдалана олсак бўлгани, – деди Зидан.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика